Пайшанба 21 Ноябрь 2024 | 19 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Хотима

3602 марта кўрилган

Умму Ахмад ад-Дуайжий хикоя килади׃

Йигирма ёшли киз автомобил халокати натижасида вафот этди. Вафотидан бироз аввал якинларининг ахволинг кандай деган саволларига׃ Аллохга хамд бўлсин! Яхши! – деб жавоб бериб турган эди. Бирок оз вакт ичида дунёдан кўз юмди. Аллох уни ўз рахматига олсин!

Мархумани махсус ювиш хонасига олиб келишди. Биз уни ювиб, тайёрлашга бошладик.

У гўё ширин уйкуда-ю хозир уйгонадигандек, юзи табассумдан ёнарди. Баданида жарохат, синик ёки кон асоратлари кўринмайди.

Шу вакт гаройиб ходиса рўй берди. Биз ювиш асносида мархумани кўтарган эдик бурнидан ок модда сизиб чикди ва хона хушбўй мушк хиди билан тўлди. Субханалллох! Бу чиндан хам мушк хиди эди...

Такбирлар айтиб Аллохни зикр килдик. Кизим (мархума унинг дугонаси эди) йиглай бошлади.

Мархуманинг якинларининг биридан у хакда, хаётлик вактида кандай бўлганлиги хакида сўрадим.

- Вояга етгандан буён намозни канда килмаган, кино,телесериаллар кўрмас, умуман телевизорга киё бокмас кўшиклар эшитмас эди. Ўн уч ёшга тўлгандан буён душанба, пайшанба кунлари нафл рўза тутишни ўзига одат килган эди. Ўлимидан олдин Аллох йўлида бекорга ўликларни ювиб тайёрлаш билан шугулланмокчи эди... Бирок бировларни ювишдан олдин ўзи ювилди… Муаллималари, дугоналари унинг таквоси, гўзал хулки ва хушмуомаласи хакида гапиришади. Муаллималари ва дугоналарида хаётида яхши таассурот колдирганди. Мана энди вафотидан кейин эслашадиган бўлди дея сўзини якунлади.

Ёмон хотима топган бошка киз хакида хикоя килиб Умму Ахмад сўзида давом этади:

Ўн етти ёшли бир кизни жасадини ювиш учун келтиришди. Сингилларимиз ювишга киришдилар. Ювишни бошлаганларида кизининг танаси ок эди. Аста секинлик билан корая бошлади ва бир парча кўмирдай бўлиб колди.

Унинг холи кандай кечгани бизга коронгу...

Якинларидан у хакда сўролмадик, чунки биз кўрган нарса уларни кўркитиши мумкин. Шунингдек биз унинг бу холини яширишимиз хам керак... Аллохдан саломатчилик ва офият сўрайман!

Азиз синглим бу икки киссадан ибрат олдингзми!? Солих мўъминаларга эргашасизми? Ёки гунохкор фосикалар сизга намунами? Ўзингизга кайси хотимани раво кўрасиз?

Ямома журнали 1420 хижрий йил, 14 сафар 1557- сонида эълон килган.
Исломий киссалар тўплами.
Абу Абдуррахмон таржимаси