асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Тоат ва маъсият ичра…2602 марта кўрилган Тафаккур чашмаларидан Аллома ибнул Коййим ал-Жавзийянинг «Фавоид»ларидан бир фойда Бисмиллахир рохманир рохийм Алхамдулиллах, вассолату вассаламу ала росулиллах. Сўнг... Аллох таоло инсониятни буйруклари ва таъкиклари, ато этиши ва маън килиши ичра коим килди. Бу хусусда инсонлар икки тоифага ажралишди: Биринчи тоифа: Аллохни амрларини итоатсизлик килиш билан, такикларини мутаккабирлик билан кабул килишган бўлса, ато этмиш неъматларига шукр килишдан гафлат билан, маън этиб, ўз хикмати илохийси ила ато этмаган неъматларига нисбатан ношукрлик ва газаб билан певшвоз чикдилар. Улар Аллохнинг душманларидир ва уларнинг калбларида адоватлари бордир. Иккинчи тоифа эса: «Эй Аллох, албаттта, биз Сенинг бандаларингмиз, агар бизга бир ишни амр этсанг, уни бажаришлик учун шошамиз. Агар бир ишдан бизни кайтарсанг ўзимизни ундан ўзок тутамиз ва бизни нахй этганинг учун у ишга шўнгишдан нафсларимизни тиямиз. Бизга мархаматларингдан ато этсанг, Сенга хамд айтамиз ва Сенга шукр киламиз. Хикматинг билан биздан бир нарсани маън этиб, тўсиб кўйсанг Сенга тазарру киламиз ва Сени ёд этамиз» дейишди. Бу тоифа ва жаннат ўртасидаги тўсик хаёти дунёгина холос, качонки бу тўсикни ўлим келиб бузиб ташлар экан, улар доимий неъматлар ва кўз кувончларига караб йўл олишади. Шунингдек юкоридаги тоифа ва жаханнам ўртасидаги тўсик хам хаётгина холос. Ўлим етиб келиб у тўсикни парчалаб ташлагандан сўнг, улар хасрат ва аламлар сари йўл тутадилар. Агар калбингда дунё ва охират кўшинлари тўкнаш келиб колса ва сен ўзингни кайси тоифадан эканингни билмок истасанг, у холда, калбинг у тоифани кайсинисига мойил бўлаётгани ва кайсинисига мойил бўлмаётганига кара. Чунки у икковининг ўртасида бўлиш мумкин эмас. Сен албатта уларнинг биридасан. Иккинчи тоифадагилар нафсни алдовчи деб билишди ва унга мухолиф бўлишди. Аклни насихатгўй билиб, у билан маслахат килишди. Калбларини яратилиш хикматлари бўлган нарсага фикр килишга, жисмларини буюрилган ишларга итоат килишликка, вактларини эса охиратдаги манзилларини обод этишга сабаб бўладиган ишларга машгул килдилар. Дунёни ватан килиб яшашган бўлсада, калблари мусофир бўлди. Охиратга етишмаган бўлсада уни ватан тутдилар. Аллохга, Унга мухтожликлари микдорича тоат-ибодат килишди. Охиратга, унда колишлари микдорича хозирлик кўрдилар. Аллох субханаху ва таоло уларни жаннат неъматлари билан олдиндан бахраманд килди ва калбларини у маконга мушток килиб куйди. Уларни ўз мухаббатида жамлаб кўйди ва ўзи билан бўладиган учрашувга завку-шавкларини зиёда килди. Калбларини эса дунё ахлининг калбларини тўлдирган дунё мухаббати, уни йўкотиб куйишни ташвиши ва ундан ажраб колишдан бўлган кўркувдан фориг килиб кўйди. Жохиллар безовта бўлган нарсалардан уларни хотиржам килиб куйди. Уларнинг жисмлари дунёда, рухлари эса «малаул аълода» сайр этди. Жаннат эшигини биринчи кокувчи, умматларни шафоат килувчи, сохиби Кавсар, севимли пайгамбаримиз Мухаммадга, оилаларига, асхобларига, киёматгача ул хазратга эргашадиган яхшиларга салом ва салавотлар бўлсин. |