Шанба 23 Ноябрь 2024 | 21 Жумадул-аввал 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

"Оқ айиқ" (бўлган воқеа)

3915 марта кўрилган

Такдирнинг такозоси ила мусулмон бир йигит, Узок Шаркнинг Сахалин ўлкаларида камок жазосини ўтарди…

Шароит огир, совук, унинг устига санаторий эмас бу ер… Лекин йигит такводор, Аллохдан кўрккан инсон эди ва намоз банда зиммасида то ўлимгача эканини яхши биларди.

(Шунингдек), то Сизга аник нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат килинг!” (Хижр,99).

Шунинг учун кийин шароитга карамасдан, намозни ўз вактида адо этишга тиришарди. Уни тоат-ибодатда собитлигини кўрган атрофидаги кўринишлари инсон, калблари эса хайвон сифат бўлганлар унинг бу ибодатини хуш кўришмасди. Унга намоз ўкитмасликка харакат килишарди. Намоз ўкиётган пайтида келиб колишса, устидан мазах килиб кулишар, турткилаб ўтишарди. Бўлаётган каршиликларга карамай, йигит ибодатни тарк этмас, Аллохга итоатни кийин кўрмасди. Лекин бу худосизларнинг унга сари баттар жазавалари кўзир, душманликлари янада ортарди. Кундан-кунга уни хўрлашлар, кийнашлар ортиб борарди.

“Сиз Парвардигорингизни хукмига (яъни, мушрикларни дархол азобга дучор килинмаганига ва Сизни турли машаккатли синовлар билан имтихон килишига) сабр килинг. Зотан, Сиз шак-шубхасиз, Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, хифзу-химоямизда) дирсиз” (Тур,48).

Иш шу даражага бориб етдики, кунлардан бири, бир нечта нокаслар уни биргина ички кийимда, ташкарида, Сибирнинг аёзли аччик совуги билан юзма-юз колдиришди. “Кани сени Аллохинг бўлса, сени бир саклаб олсин-чи!!!»

Изгирин совук, деярли кийимсиз, очик хавода...Олдинда хали янада совуги кучаядиган каро тун...Ўлим билан яккама-якка....

Тонг отди....

Эрталаб камокхона бўйлаб бир хабар яшин тезлигида таркалди....Нима эмиш, «Кечаси, кўрикчиликда турган икки аскар, совукдан котиб ўлиб колибди...” Унинг кетидан сал ўтиб, яна бир хабар аввалгисидан тезрок таркалди. “Тонгда бир махбус биттагина ички кийимда камокхона маъмуриятига кириб келибди...” Субханаллох!!!

Энди келинглар, тунда нима вокеа бўлганини йигитнинг ўзи хикоя килиб берсин:

“... Шу алфозда, биргина кийимда хайдаб чикаришди. Хар кандай калин кийимда хам дош бериш махол бўлган совук. У ёкка юрдим, бу ёкка юрдим, хеч кандай панох топгулик ўрин йўк… Нажотдан умидим узилиб, охири такдирга тан бердим. Сўнгги имконим, Роббимга дуо кила бошладим...

”Эй Роббим! Берган умрингга розиман. Мендан рози бўлгин... Мендан ўтган камчиликларимни, гуноху-хатоларимни магфират этгин. Жонимни мусулмон холимда, иймон калимаси ила олгин, Ўзингни рахматинг ила буркагин.....”

Совук борган сари танимни чулгай бошлади...Титрай бошладим.... Аъзоим баданим какшарди...Тилим дуо килишга хам айланмай колди....Ўлимимни кута бошладим.... Кўзларим аста-секин юмила бошлади...

Бир вакт танимга бир нарса текканини хис килдим... Нима экан??! Жунли бир нарса....Кўзимни минг уриниб, аранг очиб карадим...

Каттакон кутб айиги.... Улкан, бахайбат, важохатли.. Энди менга ташланади, танамни бурдалай бошлайди дея, кимирлашдан хам ожиз холимда ётибман.... Лекин, негадир айик шошилмасди.... Бир вакт махлук аста-секин мени ўз кучогига олди... Танамни айикнинг иссик танаси кўрпа мисол ёпиб олди.... Баданимда иссик хароратни хис кила бошладим... Бир неча соатдан бери давом этиб келаётган совукнинг аламидан сўнг, озгина халоватни хис килиб, кўзим секин уйкуга кетди....

Кўзимни очсам, хамма ёк ёп-ёруг, тонг отган, ёлгиз ўзим ялангликда ётибман. Ок айик эса гойиб бўлганди...”

Вадуд Ахмад