асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Не гўзалдир, ризқинг йўллари…2790 марта кўрилган Тафаккур чашмаларидан Фикри-ёдингни сенга олдиндан кафолатлаб, белгилаб кўйилган нарсаларга эмас, балки, Аллох тарафидан буюрилган ишларга машгул килгин. Албатта ризк ва ажал бир-бирига якин бўлган ва аввалдан тайин этилмиш нарсалардир. Токи ажал муддати хали бокий экан, ризк хам етиб тургувчидир. Агар сенга, Илохий хикмат ила ризк йўлларидан бири ёпилса, Илохий рахмат туфайли, унданда манфаатлирок бўлган бошка бир йўл, сен учун албатта пайдо килингувчидир. Мана, хомилани кандай ризкланаётганини бир тафаккур килиб кўр. Озука унга факат кон оркали, киндикдангина етиб туради. Качонки, хомила она корнидан ёруг оламга чикар экан, у емиш йўли тўхтайди ва энди, унинг учун бошка икки ризк йўли очилади. У иккисидан, аввалги келиб турган ризкданда лаззатлирок ва хушбўйрок, тўйимлирок ва тозарок бўлган ризк-сут етиб туради. Эмизиш муддати тамомига етгач эса, кўкракдан ажратиш билан у ризк йўли хам интихосига етади. Буни карангки, энди ризк келишини олдингиларидан хам комилрок бўлган тўрт йўли очилади. Икки егулик ва икки ичимлик йўли. Икки егулик тури: хайвонот олами ва наботот оламидандир. Икки ичимлик йўли эса, сув хамда сут ва уни ширин ва фойдали киладиган бошка кўшимчалардир. Нихоят, инсон бу оламдан кўз юмади ва бу ризк йўлларининг тўртталаси хам ёпилади.... Агар инсон саодат ахлидан бўлса, буёгига Аллох субханаху ва таоло унга саккиз йўлни очади. Бу саккиз жаннат эшиги бўлиб, у бахтиёр инсон, уларни кайсинисидан хохласа, шунисидан киради. Шунинг учун хам, Аллох таоло мўмин бандасини бирон нарсадан махрум этган бўлса, унга албатта, ундан-да афзалрок ва манфаатлирок бошкасини келтиргай... Мўминларнинг улушиЛекин, бу нарса мўминдан ўзгалар учун хос эмасдир. У зот мўмин бандаси учун паст ва арзимас улуш-насибани беришга рози бўлмайди ва ундан у насибани маън этади, сабаби, ундан кўра олий бўлган, кимматли бўлган улушни ато этмок учун. Лекин, банда ўзига манфаатли нарсаларнинг фойдаларидан ва Роббисининг муруввати, лутфи ва хикматидан бехабарлиги сабабли, махрум килингани билан, кейинга захира килиб, олиб кўйилган неъматлар ўртасидаги тафовутни билмайди. Балки у, гарчи, пастрок ва хакиррок бўлсада, накдига ва тезда келадиганига ўч ва интилувчан бўлади. Шу билан бирга, гарчи, у кейинрок ва кечрок келадигани олий ва сара бўлсада, унга рагбатсиз ва эътиборсиз бўлади... Агар банда Роббисининг хикматига сабр килувчи ва инсофли бўлганида эди, бундай бўлиши жуда кийин-у, дунё ва унинг лаззатлари, неъматларидан махрум килишдаги фазли, ато этишидан кўра улканрок фазлу-мархамат эканини англаган бўларди. Нимаданки махрум этади, албатта ато этмок учундир, нимадаки балолайди, албатта, офият бермок учундир, нимадаки имтихон килади, факатгина у сабабли бандасини покламок учундир, нимагаки ўлдиради, токи, кайта хаёт бермок учундир. Нима учунки бу дунё ховлисидан чикаради, токи, Ўз учрашувига йўлламок ва Ўзига элтувчи йўлга туширмок учундир. Ва “У эслатма-ибрат олмокчи бўлган, ёки шукр килмокчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирини) ўрнини босувчи килиб кўйган зотдир”. “Лекин кофир кимсалар факат куфргагина рози бўлурлар”... 1.(Фуркон, 62), 2.(Исро, 99) Абдул Вадуд АХМАД таржимаси. 2003 йил, 8-апрел |