асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ижобат2790 марта кўрилган Аллох таоло мархамат килади: «Эй иймон келтирганлар, сизга хаёт берадиган нарсага чакирганларида, Аллох ва Росулга жавоб беринг...” (Анфол 24) Ушбу оят бир неча нарсаларни баён килади: Биринчиси: Албатта фойдали хаёт, Аллохга ва Унинг пайгамбарига эргашишлик билангина хосил бўлади. Кимдаки ушбу ижобат хосил бўлмас экан унда тириклик йўкдир. Гарчи тириклик-хаёт бўлган такдирда хам, у хаёт –ўзи ва хакир хайвонлар ўртасида муштарак хаётдир. Хакикий покиза хаёт, факат Аллох ва расулига хам зохирий, хам ботиний тарзда ижобат этиб, кечирилган хаётдир. У эргашувчи кишилар- тириклардир, гарчи, вафот топишган бўлсада. Улардан ўзгалар эса, гарчи жисмларида тириклик аломатлари бўлсада, улар- ўликлар жумласидандирлар. Шунинг учун хам, инсонлар ичида хаётлари комилроклари, Пайгамбар даъватига ижобати, лаббайи тўкисрок бўлганларидир. Чунки, пайгамбар чакирган нарсаларда у учун хакикий хаёт бордир. Ундан бир бўлакни йўкотиб, зое килган онда, у хаётдан хам бир бўлакни йўкотган бўлади. Кишидаги тирикликнинг микдори, ундаги ижобатни микдорига караб, кам ёки кўп бўлур. Энди, оятда зикр этилмиш «хаёт берадиган нарсага” сўзини муфассирлар турлича шархлашади : -Мужохид, “хакка чакирганларида” деб тафсир киладилар, яъни «Эй иймон келтирган зотлар, качонки Аллох ва росули сизларни хакка чакирганларида «лаббай” деб ижобат килинглар”. - Катода эса, бу “хаёт берадиган нарсага” дан мурод, Куръондир, дейдилар. Унда хаёт бор, нажот бор ва дунё ва охиратдаги панох бор. -Суддий, у нарса Исломдир, дейдилар. Аллох сизларга куфрда ўликлар каби турганингизда калбларингизга Ислом ила хаёт ато этди. Яна бирлари, “хаёт берадиган нарсага чакирганларида” дан мурод “жиходга чакирганларида” деб шархлади. Чунки, Аллох йўлида кечган жангдаги ўлим бу-абадий хаёт демакдир. Яъни, “хаёт берадиган нарсага”дан мурод, «Аллох йўлидаги шахидликка чакирганларида, “лаббай» деб ижобат этинглар». Аллох таоло мархамат килади: “Аллох йўлида ўлдирилган зотларни харгиз ўликлар деб атаманг! Йўк улар тириклардир!” (Оли-Имрон, 169). Ёки Абу Бакр розияллоху анху айтганларидек, “Ўлимга ташна бўл, сенга хаёт берилур». Холид ибни Валид розияллоху анху душман тарафга жўнатган мактубларида битганларидек, “...олдингизда шундай кавм турибдики, сизлар хаётни яхши кўрганингиз каби, улар ўлимни яхши кўрадилар”. -“Жалолайн” сохиби эса, ушбу оятни “Аллох ва росули сизларни динингиз ишларида итоатга чакирганда ижобат этинглар. Чунки бу нарса абадий хаёт гаровидир” деб шарх киладилар. Баъзи муфассирлар ушбу, “хаёт берадиган нарсага чакирганларида” жумласини, “жаннатга чакирганларида», деб шархлашган. Чунки у- тириклик диёридир. У-абадий, покиза ва доимий хаёт масканидир. Аслида ушбу оят, юкорида зикр этилган барча нарсаларни ўз ичига олади. Албатта, Иймон, Ислом, Куръон, жиход, буларни бари калбларда покиза хаётини юзага келтиради. Мукаммал хаёт, аникки, жаннатдадир. Пайгамбар эса иймонга ва жаннатга чакирувчи жарчи ва у дунё ва охиратдаги хакикий тирикликка, хаётга даъват килувчи зотдирлар... Абдул Вадуд Ахмад. (Ибнул Коййимнинг «Фавоид”ларидан) |