асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Қани энди, бормасайди…3104 марта кўрилган Шайх Холид Рошиднинг "Ахвалул горикийн" Шайх шундай хикоя киладилар: Залолат, гуноху маъсият тўлкинлари ичра окиб юрган бир йигит истикомат-хидоят йўлига тушди. Маъсиятлардан тўхтаб, Нажот кемасига минди... Намоз ўкишни бошлади. Масжидга катнаб, кечалари Куръони карим тиловати ила машгул бўла бошлади… Хидоят соясидаги хаёт лаззатини тотган йигит бир куни ўзининг собик дўстларини эслади… Улар хали хам маъсият ва гунох бухронлари ичра гарк бўлиб юришибди. Мусулмон дўстимиз уларни хам ўзи каби тавба ва нажот кемасига чикиб олишлари ва бу билан нажот топганлар карвонига етиб олишларини жуда истади… Улар билан кўришмок учун йўл олди… ****** Ушбу насихат Хак йўлга эндигина кайтган, тавба эшикларини эндигина коккан хар бир инсонга каратилгандир. Сиз, эй тавба килган дўстим, эски жохил дўстларингизнинг олдига ёлгиз борманг. Уларни хидоятга чакиришда, албатта, сизга ёрдам берадиган бирор такводор биродарингиз билан боринг. Гохида кўпчиликнинг хамласи шижоатни хам сўндириб кўяди… ******* Йигит дўстларига хидоятни, иймонни илиниб борди… Лекин фосик дўстлар унга хар тарафдан таънаю маломат ўкларини ёгдира бошладилар… "Ха кори ака, эсларидан чикиб колдими, ўзлари хам кечагина биз билан нималар килиб юрганлари!!" "Эсингиздами, хув фалон кундаги юришларимиз, ёдингиздами фалон тунги ўтиришларимиз!!"… Истехзолар, масхаралар, пичинг-кесатиклар, кулишлар… Бу ишлар билан йигитнинг эски дардларини янгилай, энди битай деган яраларини яна кўчира бошлашди… Ундаги изтироблар янада ортди… Йигит уйига махзун холда кайтиб келди… ****** Кунлардан бири мусулмон йигитнинг олдида "дўст"лари пайдо бўлиб колишди. "Шу десанг, янги машина сотиб олиш учун фалон шахарга кетаётган эдик. Биз билан борсанг яхши бўлармиди!" дейишди. Йигит эса таажжубда… Улар яна давом этиб: "Биз билан борсанг, бизни Исломга даъват килардинг, сафар намозлари кандай ўкилишини ўргатардинг. Биласан-ку, биз хали буларни яхши билмаймиз. Кейин, сафарда бизга имомлик килардинг" дейишди. ****** Бу сафар режаси йигитга хам ёкиб тушди. Нафси унга бу сафарни зийнатли килиб кўрсатди. У дўстлари билан бирга кетди. Кани энди, бормасайди... Йўл юриб, кечга томон бир мехмонхонага кўнишди. Йигитни хонада колдириб, ул-бул харид килиб келамиз деб кўчага чикишди. Фосик дўстлар шахарни айланиб юришаркан, ўзларича турли режалар тузишар, маслахатлар килишарди. Уларни бу машъум режалари нима килиб бўлса-да, йигитни аввалги жахолат ва исён киргокларига кайтариш эди. Наузибиллах мин залик!!! Ўша куни улар тунни бошка ерда айшу-ишрат, мусикаю кайфу-сафода ўтказишди. Йигит эса уларни хонада кутиб ётарди… Эртаси куни бу фосиклар бир ярамас, фохиша аёлни топдилар. Унга агар йигит билан зино килишга, арок ичиришга муваффак бўлса, хохлаган пулини беришларини айтиб, кўндиришди. "Албатта кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллохнинг Йўлидан тўсиш учун ишлатурлар…" (Анфол:36) Улар фохиша билан бирга мехмонхонага кайтишгач, бир кўлига ичимликлар ва бир кулига мусика кассетлари билан магнитафўнни бериб, йигит ётган хонага киритиб юборишди. Арок аклни олувчи нарса, мусика эса зинога элтувчи восита… Фохиша аёл мусулмон йигит билан ёлгиз колди… "Агар бир эркак билан номахрам аёл хилватда ёлгиз колсалар, учинчилари шайтон бўлади" (Хадиси шариф). Маккора фохиша унга тилёгламалик килиб, суйкала бошлади. Йигит ўзини четга олди. Секин-секин гапга солиб, бир амаллаб унга арок ичирди.. Сўнг яна….Сўнг яна… Сўнг эса энг дахшатлиси содир бўлди!!!… Аянчли лахзалар ўтди… Бу шармандаликка гувох бўлаётган хона деворлари бу манзарадан уялиб ёрилиб, бузилай деди… ****** Йигит фохишанинг кўйнида, тўшакда уйкуга кетди… Ялангоч... Гирт маст…Чарчаган…. Толиккан… Аллох сакласин!!!! Тонг отди… Инсон киёфали "шайтон"лар пайдо бўлишди. Ниятига етган фожирлар эшикни такиллата бошлашди. Бутун мехмонхонани бошларига кўтариб шовкин солишар, баланд овозда бакириб, масхаралаб кулишарди. Эшикни фохиша очди… У: "Ана ўртогинглар, мархамат кўришинглар мумкин" деди. Улар: "Нима гап! Нима янгилик?!.." деб сўрашди. У: "Хушхабар, хурсандчилик!!! Ана, хамма нарсани килди, арок хам ичди, маст хам бўлди, бирга хам бўлдик, кўнгилхушлик хам килдик. Мана тўшакда, кип-ялангоч холда ухлаб ётибди" дея тиржайди. ****** Холларингга вой бўлсин, эй фосиклар! Аллохга осий бўлгани учун хурсанд бўляпсизларми, бир-бирларинггизга хушхабар айтяпсизларми! Кеча намоз ўкиб, Куръон тиловат килиб юрган дўстларинг бугун шайтонга алданиб, арок ичиб, зино килиб, гунохга бурканиб ётганидан шодланяпсизларми, эй жохиллар!!! ****** Хонага бакир-чакир, кийкириклар билан кириб келишди… Йигит кўрпага ўралиб ётарди… Дўстлари уни туртиб, суртиб уйгота бошлашди. "Хой кори ака, туринг энди, бўлар энди маза килганингиз!!! Тураколсинлар энди, хазрат!!!" дея масхаралаб, уйгота бошлашди. Негадир йигит жавоб бермас, уйкудан турай демасди. "Туринг энди, кутиб колдик!!". Йигит яна жим… Шунда улардан бири якинрок келди-да йигитни кимирлатиб, устидан кўрпани олиб ташлади… Йигит эса кимир этмасди… Улар хайратланиб, уни ёнбошига агдардилар….Не кўз билан кўришсинки… Йигит ўлиб ётарди…… ****** Фожеага кулок тутинглар!! Намозхон дўстимиз арок ичиб, зино килиб, фохиша билан бир тўшакда уйкуга кетган!! Шу кетганча бокий уйкуга кетган!! Тунда, маъсият ичида, тўшакда, энг ёмон хотима билан вафот топган!!… "Инна лиллахи ва инна илайхи рожиуун!!!…" Эй Аллох! Ахир дўстлари намоз ўкишни, Куръон тиловат килишни истамаганмидилар ахир! Йигит уларнинг олдига улар учун хидоятни, иймонни истаб келмаганмиди ахир! Шуниси аникки, у "дўстлар" уни Аллохнинг йўлидан оздириш учун вактларини ва молларини сарф этдилар. Энди ўша дўстлар уни Аллохдан, Унинг азобидан саклаб колармикинлар! Канака дўстлар бўлди улар!!!! Аллох таоло кандай хам тўгри айтганки: "(эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) Сиз (маълум) вактгача уларни ўз гафлатларида колдиринг! Улар Биз уларга бераётган мол-давлат ва болаларни ўзлари учун яхшиликларни тезлатишимиз деб ўйлайдиларми! Йўк, улар (буни гафлатлари янада зиёда бўлиши учун килинаётганини) сезмайдилар." (Муъминун:54-56) Бошка оятда: "(Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам) хабар берингчи, агар Биз уларни (узок) йиллар (сихат-саломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирсак-да, сўнгра уларга ваъда килинган нарсалари (яъни, азоб) келса, (ўша пайт) уларга (хаёти дунёда) фойдаланган нарсалари аскотурми!!" (Шуаро: 205-207). Ва саллаллоху ала набиййина Мухаммад ва ала олихи ва сахбихи ва саллам. |