Пайшанба 26 Декабрь 2024 | 24 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Антиқа мушк

2379 марта кўрилган

Кун авжига олиб қиздиради. Кўчалар бўм-бўш. Ҳамма ўзини соя салқинга олган. Фақат навқирон бир йигит қўлидаги матоҳини мақтаб кўча кезади. Аллоҳнинг берганига рози, камбағалликдан шикоят қилмайди. Аксинча қўлидан келган ишни қилишга тиришади. Мана ҳозир ҳам маҳаллаларни айланиб, арзон нарсалар сотиб юрибди. Бирор эшик очилса умид билан қарайди.

Ҳашаматли хонадон соҳибасининг эса қилар иши йўқ. Кунни қандай ўтказишни билмайди. Ҳар кунгидек бозорга чиққиси келади. Ўша ерда излаганини осонгина топади. Лекин иссиқни ўйлаб фикридан қайтди.

– Уйда нима қиласан? Ёлғиз ўзинг зерикиб ўтиргандан кўра мени айтганимни қилавер!- Шайтон аврашда давом этиб: - сен ҳали ёш ва гўзалсан! Бир ишва билан ҳар қандай эркакни ўзиннга ром қилаоласан. Неча йиллардан бери айтганимга кириб кам бўлдингми?! Турсангчи ўрнингдан!?

Иблиснинг ёшлик ва гўзаллик ҳақидаги гапи ёлғонлигини билсада, бу ёлғон унга жуда ёқарди. Лекин бу гал соя-салқин ёқимлироқ кўринди. Унинг шашти қайтганини кўриб Иблис талвасага тушди. Ахир бу аёл унинг энг унумдор тузоғи. Бу тузоқ билан қанча-қанча кишиларни домига илинтириб, Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштирди. Бугун эса ... бошқа тузоқ излагани ҳам дурустга ўхшайди, бунинг ёши ўтиб қолябди..

– Кийим сотаман! Арзонгина...

Иккаласи ҳам хурсанд бўлиб кетишди. Ана ов ўз оёқлари билан келябди.

Эшиклардан бири очилганини эшитиб сергакланди. Ҳов анави эшикдан бир аёл қўлини чиқариб чақирябди. Бой одамнинг уйига ўхшайди. Ишқилиб бирор нарса олсинда. Шоша-пиша ўша эшикка келиб молларини мақтай кетди.

– Ичкари киринг салқинга! Офтобда яхши кўринмаябди!

Бу таклифдан хурсанд бўлиб кетди, ахир мана неча соатдан бери кўча кезади, ҳеч соя йўқ. Ичкарига кираркан эшикни танбаланганини эшитди. Хайрон бўлди: бу нимаси?

Хаёлига бирор ечим келмасдан уй бекаси молларини қаерга қўйишини айтди: - тўхтанг! Нарсаларингизни шундоқ сўрига қўяверинг.

- Бунча ишвали гапирмаса бу хотин!

Хуллас ўша ишвали овоз таклиф киритди.

- Йўқ! Бўлиши мумкин эмас! – хаёлидан олган тарбияси, олган билимлари ўтаверди. – Аллоҳдан паноҳ сўрайман! – юраги орқага тортиб кетди.

Бир онли лаззат кетиб, умр бўйи надоматда қандай яшайди. Зинодан лаззатланган ҳамма аъзолари қиёматда унга қарши гувоҳликка туришганда нима қилади. Оёғи, қўли, тили, ҳар бир тола, жисмининг ҳар бир бўлаги унга гувоҳлик берса!

Дўзах ўти!.. Аллоҳнинг бундайларга таёрлаган азоби!..

Фаришталар зинокорларни оёқларидан осиб қўйишиб, темир қамчилар билан савалашаркан. Раҳм тилаб нола қилишса: - бу нолалар ўйнаб кулганингда қаерда эди? Ўшанда Аллоҳдан қўрқмагандинг-ку! Уялмагандинг-ку!- дейишаркан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисларни эслайди: - Эй уммати Муҳаммад! Аллоҳ жуда ғаюр! Ҳеч бир эркак ёки аёл бандаси зино қилишини истамайди! Агар сизлар мен билган нарсаларни билганингларда кам кулиб кўп йиғлаган бўлардинглар!

Бошқа бир ҳадисда келишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушларида Жаброил алайҳис-салом келдилар. Бирга йўлга тушдилар. Йўлда бир жойдан ўтишди. Тандирга ўхшаб оғзи тор, ичи кенг, ичи яланғоч эркак ва аёлларга тўла. Ҳаммалари қий-чув билан дунёни бошларига кўтаришади. Бирдан пастдан олов кўтарилиб уларни ҳам тандирни оғзигача олиб чиқади. Оловнинг иссиғидан дод-войлари янада кучаяди.

– Эй Жаброил булар ким? – сўради Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

– Булар зинокорлар! Булар қиёматгача шундай азобланишади.

Нафси бир марта қилсанг ҳеч нарса бўлмайди, кейин дарров тавба қиласан деб гиж-гижлайди.

– Йўқ! қандай қилиб Аллоҳ ташлаган пардани йиртаман. Менга ҳалол бўлмаган аёлга қандай қарайман?! Йўқ! Ахир Аллоҳ устимизда.. у ҳамма нарсани кўриб туради.. одамлардан беркиниб, Аллоҳ олдида очиқ гуноҳ қилиш.. Йўқ! Бўлиши мумкин эмас!

Бу ўйлар миясида яшин каби ўтди. Чора излаб дарвозага қаради, қулф урибди, қочиб чиқа олмайди.

Ғафлат босган Шайтон қули унинг охирги ўйини уқа олди, холос.

– Агар унамасанг дод соламан. Маҳаллани йиғиб шарманда қиламан! – дўқ урди хотин. Энди аввалги ишвали овоздан дарак ҳам қолмаганди.

– Майли мен розиман. Фақат бир ҳожатга кириб чиқсам дегандим, майлими?

– Бемалол, бемалол. Мана бу ёқда! – дўқи иш берганидан хурсанд йўл кўрсатади.

Йигит ҳожатхонага кириб режасини амалга оширишга киришди. Аввал қазоиҳожат қилди кейин нажосатдан олиб устиларига суркади. Обдон суркади. Шу аҳволда ҳовлига чиқди. Унинг холини кўрган аёл ақлдан озаёзди. Матосини бетига отиб уйдан қувиб солди.

Йигит хотиржам уйига равона бўлди. Шайтон буни кўриб шундай кичрайди, шундай кичрайди! Бир ўспиринни тузоғига тушира олмаганидан қаттиқ ғазабланди.

Йўловчилар йигитга хайрон боқишади. Ёш болалар орқасидан чопишади: - Жинни.. Жинни..

Йигит уларга бепарво хурсанд уйига кетади. Уйида яхшилаб ювиниб, таҳорат олди. Тоза кийимларини кийиб намозга отланди. Намоздан сўнг намозхонлардан бири чақириб қолди: - Кечирасиз, мушкни қаердан олдингиз? Жуда хушбўй экан. Илтимос менга хам олиб келиб бера олмайсизми? Сизнинг ҳаққингиз ҳам нақд!

Хаётини охиригача шундай таклифлардан қутила олмади.

Ибнул Жавзийнинг Мавоиз китобидан олинди.

* * * * * * * * * *