асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
093. Сажданинг фазилати3474 марта кўрилган عَنْ ثَوْبَانَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ سَأَلتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ عَمَلٍ يُدْخِلُنِيَ الجَنَّةَ فَقَالَ عَلَيْكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ لِلَّهِ فَإِنَّكَ لا تَسْجُدُ لِلَّهِ سَجْدَةً إِلا رَفَعَكَ اللَّهُ بِهَا دَرَجَةً وَحَطَّ عَنْكَ بِهَا خَطِيئَةً (رواه مسلم). Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Савбон розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мени жаннатга киритадиган амал ҳақида сўрадим. У киши: «Кўп сажда қил, чунки сен Аллоҳ учун бир марта сажда қилсанг Аллоҳ таоло бу билан сени бир даража юксалтиради ва сендан битта хатони ўчиради», дедилар. عَنْ رَبِيعَة بْنِ كَعْبٍ الأَسْلَمِيّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كُنْتُ أَبِيتُ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَتَيْتُهُ بِوَضُوئِهِ وَحَاجَتِهِ فَقَالَ لِي: «سَل» فَقُلتُ أَسْأَلُكَ مُرَافَقَتَكَ فِي الجَنَّةِ قَالَ: «أَوَ غَيْرَ ذَلِكَ» قُلتُ هُوَ ذَاكَ قَالَ: «فَأَعِنِّي عَلَى نَفْسِكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ» (رواه مسلم). Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Рабиъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга тунаб қолардим. Бир куни таҳоратларига сув ва баъзи эҳтиёжларини келтирдим. Менга: «Нима тилагинг бор, сўра», дедилар. Мен: «Жаннатда сиз билан бирга бўлишни сўрайман», дедим. «Бундан бошқа нарса эмасми?», дедилар. Мен: «Тилагим фақат шу», дедим. «Ундай бўлса, бунинг учун кўп сажда қилиш билан менга ёрдам бер», дедилар. Саждада Қуръон ўқишдан қайтарилганлиги عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلا وَإِنِّي نُهِيتُ أَنْ أَقْرَأَ القُرْآنَ رَاكِعًا أَوْ سَاجِدًا فَأَمَّا الرُّكُوعُ فَعَظِّمُوا فِيهِ الرَّبَّ عَزَّ وَجَلَّ وَأَمَّا السُّجُودُ فَاجْتَهِدُوا فِي الدُّعَاءِ فَقَمِنٌ أَنْ يُسْتَجَابَ لَكُمْ» (رواه مسلم). Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Огоҳ бўлингиз, мен рукуъ ёки сажда қилган ҳолда Қуръон ўқишдан қайтарилдим. Рукуъда Парвардигор азза ва жаллани улуғлангиз, саждада эса дуога жидди-жаҳд қилингиз, ижобат қилинишга лойиқ бўласизлар» дедилар. عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ نَهَانِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ أَقْرَأَ رَاكِعًا أَوْ سَاجِدًا (رواه مسلم). Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Али розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени рукуъ ёки саждада Қуръон ўқишдан қайтардилар. Имомдан олдин саждадан бош кўтаришдан қайтарилганлиги عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «أَمَا يَخْشَى أَحَدُكُمْ أَوْ لا يَخْشَى أَحَدُكُمْ إِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ قَبْلَ الإِمَامِ أَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ رَأْسَهُ رَأْسَ حِمَارٍ أَوْ يَجْعَلَ اللَّهُ صُورَتَهُ صُورَةَ حِمَارٍ» (متفق عليه). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирингиз имомдан аввал бошини кўтарса, Аллоҳ унинг бошини эшакнинг бошига ёки шаклини эшакнинг шаклига айлантириб қўйишидан қўрқмайдими?!», дедилар. Шарҳ:Сажда шундай ибодатки банда уни қилиш билан Аллоҳ таоло қаршисида ўзининг хорлиги, унга бўйсуниши ва итоат қилишини изҳор қилади. Шунинг учун бўлса керак – валлоҳу аълам – намозхон саждада турганида Қуръон ўқишдан қайтарилган, чунки Аллоҳнинг каломи сўзларнинг энг улуғи ва олийсидир. Шунингдек, намозхон рукуъда ҳам, саждада ҳам, бошини имомдан аввал кўтаришдан қайтарилган ва бу амални қилган киши учун қаттиқ ваъидлар ворид бўлган. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|