асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
008. Тилни сақлаш5273 марта кўрилган Аллоҳ таоло Исро сурасининг 36- оятида шундай дейди: «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсани гапирма, чунки қулоқ, кўз, қалб – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёматда жавоб берур)» Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Муса ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу айтадилар мен: - Ё Расулуллоҳ, мусулмонлар ичида энг афзали ким? дедим. - «Ким мусулмонларга тили ва қўли билан озор бермаса ўша киши афзалидир» деб жавоб бердилар. Муттафақун алайҳ бўлган бошқа ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Банда (ўйланмасдан) бир калима гапириб юборади натижада – шу калима сабабли – жаҳаннамга машриқ билан мағриб орасидан ҳам узоқроқ масофага тойиб тушади», деганларини эшитдим дейди. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: - Ё Расулуллоҳ, мен уни махкам тутишим керак бўлган бир ишни айтинг дедим. - Аллоҳга иймон келтирдим денг, сўнгра тўғри бўлинг» (яъни, Аллоҳ буюрган ва қайтарган амалларни божаришда ажалингиз келгунча мустаҳкам туринг), дедилар. Мен яна: - Ё Расулуллоҳ менинг ҳақимда энг қўрқадиган нарсангиз нима? дедим. Ўз тилларини ушладилар, кейин: - «Мана шу», дедилар. Имом Термизий ривоят қилган яна бир ҳадисда Уқба ибн Амир розияллоҳу анҳу Ё Расулуллоҳ "Нажотга қандай эришилади?" деб сўрадим, дейди. «Тилингизни тийинг, уйингизга сиғинг ва гуноҳингизга йиғланг», дедилар. Шарҳ:Тилни беҳуда ва шариат ҳаром қилган ёлғон сўзлаш, ғийбат, чақимчилик ва бўҳтон қилиш каби амаллардан сақлаш дунё саодати ва охират нажотига сабаб бўлади. Салафлардан бири шундай деган экан: Мўмин киши кам гапириб, кўп амал қилади. Кофир эса кўп гапириб, кам амал қилади. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|