Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

065. Намозхон уйдан чиққанида нима дейди?

3851 марта кўрилган

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا خَرَجَ الرَّجُلُ مِنْ بَيْتِهِ فَقَالَ بِسْمِ اللَّهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ قَالَ يُقَالُ حِينَئِذٍ هُدِيتَ وَكُفِيتَ وَوُقِيتَ فَتَتَنَحَّى لَهُ الشَّيَاطِينُ فَيَقُولُ لَهُ شَيْطَانٌ آخَرُ كَيْفَ لَكَ بِرَجُلٍ قَدْ هُدِيَ وَكُفِيَ وَوُقِيَ (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд ва имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Киши уйидан чиққан пайтида: “Бисмиллаҳи таваккалту алал-ллоҳи вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” (Аллоҳнинг номи билан (чиқаман), Аллоҳга таваккул қилдим, куч-қувват ҳам, қудрат ҳам фақат Аллоҳ(нинг бериши) биландир) деса, унга: “ҳидоятландинг, кифояландинг ва ҳимояландинг” дейилади, шайтонлар ҳам ундан четланади, бир шайтон бошқа шайтонга қараб: “ҳидоятланган, кифояланган ва ҳимояланган одамга қандай кучинг етсин” дейди.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْها قَالَتْ مَا خَرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ بَيْتِي قَطُّ إِلَّا رَفَعَ طَرْفَهُ إِلَى السَّمَاءِ فَقَالَ «اللَّهُمَّ أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ» (أخرجه أبو داود والترمذي).

Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисда Умму Салама розияллоҳу анҳо айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон ҳужрамдан чиқсалар осмонга қараб: (Эй Аллоҳ, мен Сендан адашишим ё адаштирилишимдан, тойилишим ё тойдирилишимдан, зулм қилишим ё зулмланишимдан, бошқаларга жоҳиллик қилиб қўйишим ёки бошқалар менга жоҳиллик қилишидан паноҳ сўрайман) дер эдилар.

Шарҳ:

Манзилдан чиқишда айтиладиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган дуо ва зикрлар бор. Биз унвонда " Намозхон уйдан чиққанида нима дейди" деган бўлсакда, бу дуо ҳар қандай мақсадда уйидан чиқаётган киши учун суннат. Агар мусулмон киши бу дуоларни доим ўқиб юришни одат қилса, Аллоҳнинг изни билан шайтоннинг макр-ҳийлаларидан ва бошқа ёмонликлардан сақланади ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашгани учун ажр олади. Бу дуолар осон ва ёдлашга қулай, осонгина қўлга киритиш мумкин бўлган манфаатлардан ғофил қолмайлик.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Манзилдан чиқишда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган дуоларни айтиш суннат.
  2. Бу дуолар Аллоҳнинг изни билан шайтондан қалқон бўлади.
  3. Дуо ва зикрнинг улуғ фазли ва фойдалари бор.