Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

052. Жунуб кишига тегишли масалалар

4249 марта кўрилган

عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : "إِذا أَتَى أَحَدُكُمْ أَهْلَهُ ثُمَّ أَرادَ أَنْ يَعُودَ، فَلْيَتَوَضَّأْ بَيْنَهُمَا وُضُوءاً" (رواه مسلم).

Имом Муслим Абу Саъид ал-Худрийдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар биронтангиз аёлига яқинлашса, кейин яна яқинлашмоқчи бўлса, ўртада таҳорат олсин», дедилар.

عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ سَأَلَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَيَرْقُدُ أَحَدُنَا وَهُوَ جُنُبٌ قَالَ نَعَمْ إِذَا تَوَضَّأَ أَحَدُكُمْ فَلْيَرْقُدْ وَهُوَ جُنُبٌ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:

- Бирортамиз жунуб ҳолатда ухласа бўладими?- деб сўради.

- Ҳа, таҳорат олган бўлса, жунуб ҳолида ухлайверсин», дедилар.

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: «كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ جُنُبًا، فَأَرَادَ أَنْ يَأْكُلَ أَوْ يَنَامَ، تَوَضَّأَ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ» رواه مسلم.

Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади, дедилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб ҳолларида овқатланмоқчи ёки ухламоқчи бўлсалар намозга қилгани каби таҳорат қилардилар."

عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُقْرِئُنَا الْقُرْآنَ عَلَى كُلِّ حَالٍ مَا لَمْ يَكُنْ جُنُبًا (رواه الترمذي).

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Али розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга жунубликдан бошқа ҳамма ҳолатларида Қуръонни таълим бераверар эдилар.

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳлига яқинлашиб, кейин яна яқинлашмоқчи бўлган кишини орада бир таҳорат олишга буюрганлар, зеро бу билан инсонга яна куч-қувват, тетиклик қайтади, покланади ва бу амалда биз билмаган яна қанча ҳикматлар бор.

Шунингдек, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб ҳолида овқатланмоқчи ёки ухламоқчи бўлган кишини аввал таҳорат олиб, кейин ейиш ёки ухлашга йўллаганлар. Жунуб киши то ғусл қилмагунича Қуръонни ҳам ушламайди, ёддан ҳам ўқимайди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Аҳлига яқинлашиб, ғусл қилишдан аввал яна яқинлашмоқчи бўлган киши таҳорат олиб, кейин яқинлашиши суннатдир.
  2. Киши жунуб ҳолатида ухламоқчи бўлса, таҳорат олиб, кейин ухлаши суннатдир.
  3. Жунуб одам ғусл қилмасидан туриб Қуръон ўқиши ҳаромдир.