асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
319. Жаннат ва ундаги неъматлар васфи (2)3488 марта кўрилган Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ мўмин, мўминаларга остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатлар ва жаннат боғларидаги покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг розилиги эса ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу Ҳақиқий буюк бахтдир» (Тавба: 72). عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى يَقُولُ لأَهْلِ الْجَنَّةِ يَا أَهْلَ الْجَنَّةِ فَيَقُولُونَ لَبَّيْكَ رَبَّنَا وَسَعْدَيْكَ فَيَقُولُ هَلْ رَضِيتُمْ فَيَقُولُونَ وَمَا لَنَا لا نَرْضَى وَقَدْ أَعْطَيْتَنَا مَا لَمْ تُعْطِ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ فَيَقُولُ أَنَا أُعْطِيكُمْ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ قَالُوا يَا رَبِّ وَأَيُّ شَيْءٍ أَفْضَلُ مِنْ ذَلِكَ فَيَقُولُ أُحِلُّ عَلَيْكُمْ رِضْوَانِي فَلا أَسْخَطُ عَلَيْكُمْ بَعْدَهُ أَبَدًا» (رواه البخاري) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ жаннат аҳлига: «Эй жаннат аҳли!», деб нидо қилади. - Эй Роббимиз, биз Сенинг чақириғингга доим тайёрмиз ва Сенинг чақириғинг билан бахтиёрмиз! - (Мен берган неъматлардан) розимисизлар? - Нима учун рози бўлмайлик? Ахир, Сен бандаларингдан ҳеч кимга бермаган неъматларингни бизга бердинг-ку?! - Мен сизларга бундан ҳам афзалроқ-улуғроқ неъматимни ато этмоқчиман! - Эй Роббимиз, бундан-да улуғроқ қандай неъмат бор? - Сизларга розилигимни тушираман ва ундан кейин сизларга асло ғазаб қилмайман,- дейди» (Имом Бухорий ривояти). عَنْ الْبَرَاء بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ أُتِيَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَوْبٍ مِنْ حَرِيرٍ فَجَعَلُوا يَعْجَبُونَ مِنْ حُسْنِهِ وَلِينِهِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَمَنَادِيلُ سَعْدِ بْنِ مُعَاذٍ فِي الْجَنَّةِ أَفْضَلُ مِنْ هَذَا» (رواه البخاري). Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир ипак кийим келтирилди. Одамлар унинг гўзаллиги ва мулойимлигидан ҳайратлана бошладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саъд ибн Муознинг жаннатдаги рўмолчалари бундан анча яхши», дедилар (Имом Бухорий ривояти). عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَوْضِعُ سَوْطٍ فِي الْجَنَّةِ خَيْرٌ مِنْ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا» (رواه البخاري). Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннатдаги битта қамчининг ўрни дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхши» (Имом Бухорий ривояти). Шарҳ:Жаннат аҳли жаннатда тўла ва мукаммал ҳолатдаги неъматлар билан роҳатланадилар, уларга дунё лаззатларида бўлганидек айрим кудуратлар аралашган бўлмайди. Уларга ато этиладиган энг катта неъмат – Аллоҳ таолонинг жамолига боқиш ва У зотнинг розилигига эришиш ва шундан сўнг ҳеч қачон ғазабига гирифтор бўлмаслик бўлади. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|