асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
311. Шаръий зикрлардан намуналар3491 марта кўрилган عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَأْتِيَ أَهْلَهُ فَقَالَ بِاسْمِ اللَّهِ اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبْ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا فَإِنَّهُ إِنْ يُقَدَّرْ بَيْنَهُمَا وَلَدٌ فِي ذَلِكَ لَمْ يَضُرَّهُ شَيْطَانٌ أَبَدًا» (رواه البخاري) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар бирларингиз аёли билан қўшилмоқчи бўлганда: «Бисмиллаҳи, алоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана» (яъни, Бисмиллоҳ, эй Аллоҳим! Биздан ва бизга ризқ қилиб берадиганинг (фарзанд)дан шайтонни йироқ қилгин) деса, шунда ўрталарида фарзанд тақдир қилинган бўлса, шайтон унга асло зарар етказолмайди» (Имом Бухорий ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا سَمِعْتُمْ صِيَاحَ الدِّيَكَةِ فَاسْأَلُوا اللَّهَ مِنْ فَضْلِهِ فَإِنَّهَا رَأَتْ مَلَكًا وَإِذَا سَمِعْتُمْ نَهِيقَ الْحِمَارِ فَتَعَوَّذُوا بِاللَّهِ مِنْ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ رَأَى شَيْطَانًا» (رواه البخاري). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар хўроз қичқириғини эшитсаларингиз, Аллоҳдан Унинг фазлидан сўранглар, чунки у фариштани кўрган бўлади. Агар эшак ҳанграшини эшитсангизлар, Аллоҳдан шайтондан паноҳ тиланглар, чунки у шайтонни кўрган бўлади» (Имом Бухорий ривояти). Бирон бало-офатга дучор бўлган кишини кўрганда айтиладиган зикр: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ رَأَى مُبْتَلًى فَقَالَ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاكَ بِهِ وَفَضَّلَنِي عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيلاً لَمْ يُصِبْهُ ذَلِكَ الْبَلاءُ» (أخرجه الترمذي). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бирон бало билан мусибатланган одамни кўрганда: «Сенга берган балосидан мени омонда қилган ва мени кўп халқларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деса унга ўша бало етмайди» (Имом Термизий ривояти). Шарҳ:Шаръий зикрларнинг диний ва дунёвий фойдалари бор. Мазкур ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни айтишга йўллаган зикрлардан баъзи намуналар ўтди. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|