асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
292. Дажжол фитнасидан сақланиш йўллари3806 марта кўрилган عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا تَشَهَّدَ أَحَدُكُمْ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنْ أَرْبَعٍ يَقُولُ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ وَمِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ« (رواه مسلم). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз ташаҳҳуд ўқигач, Аллоҳ таолога дуо қилиб тўртта нарсадан паноҳ тиласин, айтсинки: «Эй Парвардигор! Мен Сендан жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ҳамда масихи Дажжол фитнаси ёмонлигидан паноҳ тилайман» (Имом Муслим ривояти). عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ سَمِعَ بِالدَّجَّالِ فَلْيَنْأَ عَنْهُ فَوَاللَّهِ إِنَّ الرَّجُلَ لَيَأْتِيهِ وَهُوَ يَحْسِبُ أَنَّهُ مُؤْمِنٌ فَيَتَّبِعُهُ مِمَّا يَبْعَثُ بِهِ مِنْ الشُّبُهَاتِ أَوْ لِمَا يَبْعَثُ بِهِ مِنْ الشُّبُهَاتِ« (أخرجه أحمد وأبو داود). Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Дажжолнинг (чиққанини) эшитса, ундан узоқлашсин! Аллоҳга қасамки, киши уни мўмин деб ўйлаб, унинг олдига келади-да, у қўзғотаётган шубҳалар (яъни мўъжизага ўхшаш ишлар) туфайли унга эргашиб кетади» (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари). عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ حَفِظَ عَشْرَ آيَاتٍ مِنْ أَوَّلِ سُورَةِ الْكَهْف عُصِمَ مِنْ الدَّجَّالِ» (رواه مسلم). Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Каҳф сурасининг аввалги ўн оятини ёд олса, Дажжолдан саломат қолади» (Имом Муслим ривояти). Шарҳ:Дажжол фитнаси – Аллоҳ ундан Ўзи асрасин – энг катта фитналардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг изни билан ундан сақланишга сабаб бўладиган йўлларга йўллаганлар. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|