Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

276. Никоҳга оид айрим ҳукмлар

3396 марта кўрилган

عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنْ الشِّغَارِ (متفق عليه).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «шиғор»дан қайтардилар» (Муттафақун алайҳ).

Шиғор – бир киши қизини бировга бериб, ўрнига унинг қизини олиши ва ўртада ҳар икки томонга маҳр берилмаслигидир.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا نِكَاحَ إِلاَّ بِوَلِيٍّ» (أخرجه الترمذي).

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Валийсиз никоҳ никоҳ эмас» (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам диндорга уйланишни насиҳат қилганлари:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تُنْكَحُ الْمَرْأَةُ لأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا وَلِحَسَبِهَا وَجَمَالِهَا وَلِدِينِهَا، فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّينِ تَرِبَتْ يَدَاكَ» (متفق عليه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Aёл киши 4 сaбaбдан бири учун никоҳланaди: Бoйлиги, нaсaби, ҳусни ва дини учун. Шундaй экaн, сeн диндoригa уйлaнишгa ҳaрaкaт қил, қўлинг тупроққа тўлгур (яъни, барака топгур)», дeдилaр (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши қизини бировга бериб, ўрнига унинг қизини келин қилиб олиши, ўртада ҳар икки томон бир-бирига маҳр бермаслигидан қайтарганлар. Бу ҳолатда эркаклар фойдаланмоқда, маҳрнинг асл эгалари аёллар маҳрдан қуруқ қолмоқдалар ва унинг қизи бунга, бунинг қизи унга берилиши гўёки маҳр ўрнида бўлмоқда. Аммо ҳар икки томон маҳр берса бундай қудачилик жоиз. Шунингдек, аёл кишини валийси бўлмаган ҳолда никоҳланиб, турмушга чиқишидан қайтарганлар, зеро бунинг ортидан ёмонлик келиб чиқиши мумкин. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланмоқчи бўлган кишига диндор аёлни танлашга насиҳат қилганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Шиғор никоҳи мумкин эмас, у ботил саналади;
  2. Аёл киши валийсиз никоҳланиши мумкин эмас;
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланмоқчи бўлган кишига диндор аёлни танлашни маслаҳат берганлар.