асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
272. Ал-Масжидул-Ҳаром ва Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларининг фазли3686 марта кўрилган «Кимки у жойда (яъни Масжидул-Ҳаромда) зулм-зўравонлик билан йўлдан чиқмоқчи бўлса унга аламли азобдан тотдириб қўюрмиз» (Ҳаж: 25). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صَلاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ صَلاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلاَّ الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ» (رواه البخاري). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Менинг шу масжидимдаги битта намоз бошқа масжидлардаги мингта намоздан яхшидир, фақат Ал-масжидул-Ҳаром бундан мустасно» (Имом Бухорий ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَبْلُغُ بِهِ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لا تُشَدُّ الرِّحَالُ إِلاَّ إِلَى ثَلاثَةِ مَسَاجِدَ: مَسْجِدِي هَذَا وَمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَمَسْجِدِ الأَقْصَى» (رواه مسلم). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Учта масжиддан – менинг масжидим, масжидул-ҳаром ва масжидул-Ақсодан бошқасига бориш учун сафарга отланилмайди (яъни, зиёрат мақсадида йўлга отланилмайди)» (Имом Муслим ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا بَيْنَ بَيْتِي وَمِنْبَرِي رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الْجَنَّةِ وَمِنْبَرِي عَلَى حَوْضِي» (متفق عليه). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уйим билан минбарим ўртасида жаннат боғчаларидан бир боғча бордир, минбарим ҳавзим лабидадир», дедилар (Муттафақун алайҳ). Шарҳ:Аллоҳ таоло Маккадаги Масжидул-Ҳаром, Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларини ва Фаластиндаги Масжидул-Ақсони бошқаларда бўлмаган айрича хусусиятлар билан хослади ва уларни бошқа масжидлардан афзал қилди. Уларда ўқилган намозлар ажрини бошқаларда ўқилган намозлар ажридан бир неча баробар ортиқ қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибодат ва қурбат мақсадида фақат мана шу уч масжиддан бошқасига сафарга отланишдан қайтардилар. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|