асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
268. Фарзандлар ўлимига сабр қилишнинг фазли3514 марта кўрилган عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنَ النَّاسِ مُسْلِمٌ يَمُوتُ لَهُ ثَلاثَةٌ مِنْ الْوَلَدِ لَمْ يَبْلُغُوا الْحِنْثَ إِلاَّ أَدْخَلَهُ اللَّهُ الْجَنَّةَ بِفَضْلِ رَحْمَتِهِ إِيَّاهُمْ» (رواه البخاري). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир мусулмон кишининг балоғатга етмаган учта фарзанди вафот этса, уларга бўлган меҳр-шафқати туфайли Аллоҳ таоло уни албатта жаннатга киргизади» (Имом Бухорий ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَمُوتُ لأَحَدٍ مِنْ الْمُسْلِمِينَ ثَلاثَةٌ مِنْ الْوَلَدِ فَتَمَسَّهُ النَّارُ إِلاَّ تَحِلَّةَ الْقَسَمِ» (أخرجه الترمذي). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир мусулмоннинг учта фарзанди вафот этса, унга дўзах ўти тегмайди, фақатгина қасамни оқлаш учунгина (бироз тегиб ўтади)» (Имом Термизий ривояти). Ҳадис шориҳлари айтишларича, «қасамни оқлаш»дан мурод – Аллоҳ таолонинг: «Сизлардан ҳар бирингиз унга тушувчидирсиз. (Бу) Парвардигорингиз (амрига биноан) вожиб бўлган ҳукмдир. Сўнг тақводор бўлган зотларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан ҳолларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз.» (Марям: 71) оятига ишорадир. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَيُّمَا امْرَأَةٍ مَاتَ لَهَا ثَلاثَةٌ مِنْ الْوَلَدِ كَانُوا حِجَابًا مِنْ النَّارِ» قَالَتْ امْرَأَةٌ وَاثْنَانِ؟ قَالَ: «وَاثْنَانِ» (رواه البخاري). Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир аёлнинг учта фарзанди вафот этса, улар дўзахдан парда бўладилар». Бир аёл: «Иккита бўлса-чи?», деди. «Иккита бўлса ҳам», дедилар (Имом Бухорий ривояти). Шарҳ:Фарзандлар қалбларнинг меваси ва дунё ҳаётининг зийнатидир. Улардан айрилиш ота-она учун катта мусибат. Катта мусибатга сабр қилишнинг савоби ҳам улуғ. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳмати ва фазли билан бунга катта ажру-савоблар ваъда қилган. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|