асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
263. Маййитни дафн қилишга оид айрим ҳукмлар3548 марта кўрилган عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ الْجُهَنِيِّ قالَ ثَلاثُ سَاعَاتٍ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَنْهَانَا أَنْ نُصَلِّيَ فِيهِنَّ أَوْ أَنْ نَقْبُرَ فِيهِنَّ مَوْتَانَا حِينَ تَطْلُعُ الشَّمْسُ بَازِغَةً حَتَّى تَرْتَفِعَ وَحِينَ يَقُومُ قَائِمُ الظَّهِيرَةِ حَتَّى تَمِيلَ الشَّمْسُ وَحِينَ تَضَيَّفُ الشَّمْسُ لِلْغُرُوبِ حَتَّى تَغْرُبَ (رواه مسلم). Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Учта вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни намоз ўқишдан ва маййитларимизни қабрга қўйишдан қайтарардилар: кун чиқиб келаётган пайтда то кўтарилиб олгунича, кун тиккага келганда то (ботиш тарафига) мойил бўлгунича, кун ботишга мойил бўлган пайт то ботгунича» (Имом Муслим ривояти). عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أُدْخِلَ الْمَيِّتُ الْقَبْرَ قَالَ: «بِسْمِ اللَّهِ وَبِاللَّهِ وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللَّهِ» (أخرجه الترمذي). Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам маййит қабрга киритилаётган пайтда: «Бисмиллаҳи ва биллаҳи ва ала миллати росулиллаҳи» (Аллоҳнинг номи билан, Аллоҳ (амри) билан, Расулуллоҳнинг миллати-динида) дердилар (Имом Термизий ривояти). عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ شَهِدْنَا بِنْتًا لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ وَرَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جَالِسٌ عَلَى الْقَبْرِ، قَالَ فَرَأَيْتُ عَيْنَيْهِ تَدْمَعَانِ، قَالَ فَقَالَ: «هَلْ مِنْكُمْ رَجُلٌ لَمْ يُقَارِفْ اللَّيْلَةَ؟» فَقَالَ أَبُو طَلْحَةَ أَنَا قَالَ: «فَانْزِلْ فِي قَبْرِهَا» فَنَزَلَ فِي قَبْرِهَا فَقَبَرَهَا (رواه البخاري). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қизлари (дафн маросими)да ҳозир бўлдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр устида ўтирар, кўзларидан ёш оқарди. У зот: «Ичларингизда бу кеча аёли билан қўшилмаган ким бор?», деб сўрадилар. Абу Талҳа: «Мен», деди. Унга: «Қабрга тушинг», дедилар. У қабрга тушди ва уни қабрга қўйди (Имом Бухорий ривояти). Шарҳ:Маййитни дафн қилишга доир аҳком ва суннатлар борки, мусулмон киши уларга риоя қилмоғи ва бу боради Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмоғи лозим. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|