асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
222. Тавозели ва камтар бўлишнинг фазли3510 марта кўрилган Аллоҳ таоло айтади: «Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истмайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилувчи кишиларникидир» (Қасас: 83). «Ўзингизга эргашган мўмин бўлган кишилар учун қанотингизни паст тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона муомалада бўлинг)!» (Шуъаро: 215). عَنْ عِيَاضِ بْنِ حِمَارٍ أَنَّهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللَّهَ أَوْحَى إِلَيَّ أَنْ تَوَاضَعُوا حَتَّى لا يَفْخَرَ أَحَدٌ عَلَى أَحَدٍ» (رواه مسلم). Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло менга ваҳий қилиб тавозели бўлишингизни буюрди. Биров бировга кибр қилмасин» (Имом Муслим ривояти). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا نَقَصَتْ صَدَقَةٌ مِنْ مَالٍ وَمَا زَادَ اللَّهُ عَبْدًا بِعَفْوٍ إِلاَّ عِزًّا وَمَا تَوَاضَعَ أَحَدٌ لِلَّهِ إِلاَّ رَفَعَهُ اللَّهُ» (رواه مسلم). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Садақа молни камайтирмайди, бир банданинг кечирувчанлиги туфайли Аллоҳ таоло фақат унинг азизлигини зиёда қилади, бирон киши Аллоҳ учун тавозе қилса, Аллоҳ уни фақат кўтаради» (Имом Муслим ривояти). عَنْ الأَسْوَدِ قَالَ سَأَلْتُ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها مَا كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ فِي بَيْتِهِ؟ قَالَتْ كَانَ يَكُونُ فِي مِهْنَةِ أَهْلِهِ - تَعْنِي خِدْمَةَ أَهْلِهِ - فَإِذَا حَضَرَتِ الصَّلاةُ خَرَجَ إِلَى الصَّلاةِ (رواه البخاري). Асвад ибн Язиддан ривоят қилинади: Мен Оиша розияллоҳу анҳодан: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида нима қилардилар?» деб сўрадим. «Аҳлининг хизматида бўлар, намоз вақти бўлса намозга чиқар эдилар», деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти). Шарҳ:Тавозелик ва камтарлик Аллоҳ ва Расули яхши кўрган мақтовли сифатлардан. Ким Аллоҳ учун тавозели бўлса, Аллоҳ унинг мартабасини кўтаради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавозеда гўзал намуна эдилар, уй ишларида аёлларига кўмаклашар, мискинлар билан бирга ўтирар, асҳобларини ҳам тавозели ва камтар бўлишга тарғиб қилар эдилар. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|