асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
022. Аллоҳдан бошқасига қасам ичиш ҳаром4075 марта кўрилган Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ сизларни ота-боболаринг номи билан қасам ичишингиздан қайтаради, ким қасам ичса Аллоҳ номигагина ичсин ёки жим бўлсин», дедилар. Имом Абу Довуд Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким омонатга қасам ичса биздан эмас», дедилар. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир кишини: “Каъбага қасам” деганини эшитди. – Унга қараб деди: Аллоҳдан бошқасига қасам ичма, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳдан бошқасига қасам ичса кофир ёки мушрик бўлибди», деганларини эшитганман. ШарҳКим махлуқларнинг биронтасининг номига қасам ичса уни улуғлаган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан бошқасига қасам ичишдан қайтардилар ва бу амални ширкдан ҳисобладилар. Қасам фақат Аллоҳнинг исм ва сифатларигагина ичилади. Ундан бошқасига қасам ичиш ҳаром. Ҳар бир мусулмон киши бундай амалдан четланиши ва бошқаларда кўрса инкор қилиши вожибдир. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
|