Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

189. Кўп кулишдан қайтарганликлари

3537 марта кўрилган

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا تُكْثِرُوا الضَّحِكَ فَإِنَّ كَثْرَةَ الضَّحِكِ تُمِيتُ الْقَلْبَ» (رواه ابن ماجه).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кўп кулманглар! Чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради» (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 506).

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُسْتَجْمِعًا قَطُّ ضَاحِكًا حَتَّى أَرَى مِنْهُ لَهَوَاتِهِ إِنَّمَا كَانَ يَتَبَسَّمُ (رواه البخاري).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кичик тиллари кўринадиган даражада қаҳқаҳа отиб кулганларини кўрмадим. У зот фақат табассум қилар эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ:

Кўп кулиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эмасди, балки у зот ундан қайтарганлар ва кўп кулиш қалбни ўлишига сабаб бўлишини хабар берганлар. Ул зот табасуус қилардилар. Ул зотда биз учун гўзал намуна бор.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Кўп кулишдан қайтарилган;
  2. Кўп кулиш қалбнинг ўлишига сабабдир;
  3. Кўп кулиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан бўлмаган.