асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
182. Жоиз саналадиган ёлғонлар3392 марта кўрилган عَنْ أُمِّ كُلْثُومٍ بِنْت عُقْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها أَنَّهَا سَمِعَتْ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « لَيْسَ الْكَذَّابُ الَّذِي يُصْلِحُ بَيْنَ النَّاسِ فَيَنْمِي خَيْرًا أَوْ يَقُولُ خَيْرًا» (متفق عليه) Муттафақун алайҳ ҳадисда Умму Кулсум бинт Уқба розияллоҳу анҳо айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Одамлар ўртасини ислоҳ қилиш мақсадида ўзи тарафидан яхши сўзларни қўшиб етказадиган ёки яхшиликни гапирадиган киши ёлғончи бўлмайди». Имом Муслим ушбу ҳадисни қуйидаги қўшимча билан ривоят қилганлар: وَلَمْ أَسْمَعْ يُرَخَّصُ فِي شَيْءٍ مِمَّا يَقُولُ النَّاسُ كَذِبٌ إِلاَّ فِي ثَلاثٍ: الْحَرْبُ وَالْإِصْلاحُ بَيْنَ النَّاسِ وَحَدِيثُ الرَّجُلِ امْرَأَتَهُ وَحَدِيثُ الْمَرْأَةِ زَوْجَهَا (رواه مسلم) «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамлар гапирадиган ёлғон сўзлардан бирортасига рухсат берганларини эшитмадим. Фақат қуйидаги уч ҳолда – яъни урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эр-хотин ўртасида бўладиган сўзларда рухсат берганлар.» Шарҳ:Ёлғон сўзлаш – таъқиқланган ишлардан ва қабиҳ гуноҳлардан саналади. Лекин, эр-хотинни яраштириш ёки одамлар орасини тузатиш каби шаръий манфаати бўлган ишларда ёки урушда душманларга нисбатан ёлғон ишлатиш жоиз ҳисобланади. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|