Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

018. Тумор, кўзмунчоқ ва шунга ўхшаш нарсаларни осиш ҳукми

5313 марта кўрилган

Аллоҳ таоло Зумар сурасинг 38-оятида шундай дейди: «Айтинг: Энди хабар берингларчи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз-агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса-ўша бутлар У Зотнинг зиёнини арита олувчиларми? Ёки Аллоҳ менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша бутлар у зотнинг марҳаматини ушлаб қолувчиларми? Айтинг: Менга Аллоҳнинг ўзи етарлидир. Таваккул қилувчи-суянувчи зотлар ёлғиз унга таваккул қилурлар».

Имом Ахмад Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким тумор тақса, Аллоҳ унинг ишини охирига етказмасин», дедилар.

Бошқа ривоятда эса: Ким тумор осса шубҳасиз ширк амалини қилибди», дедилар.

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Укайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бирон нарсага боғланса Аллоҳ таоло уни ташлаб қўяди», дедилар.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим:

«— Оят ва ҳадислардан бошқа жоҳилий йўллар билан — урилган дам, тумор ва иситма-совутма ширк амалидир».

Шарҳ

Юқоридаги ҳадисларда зикр қилинган «Тумор»дан мурод одамлар кўзидан сақлаш, шифо бўлиш, иситма-совутма ва бошқа ниятлар билан ўзларига ёки дарвоза ва бошқа ўринларга осиб қўядиган кўзмунчоқ, кўзтикон, ҳар ҳил суяклар, ип, тош, тақа ва шунга ўхшаш нарсалардир. Бундай нарсаларни осиб олган одамларнинг мушкули устига мушкул қўшилиб боради, чунки қачон шу нарсага кўзи тушса дарди яна қўзийди. Шунинг учун ҳам Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай одамларга қарата “Аллоҳ таоло ишини охирига еткизмасин” деб дуо қилганлар. Энг хатарлиси, бундай нарсаларни осиб олиш ширк амалдир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Ким туморни фойда ёки зарар етказади, деб осиб олса ширк акбар яъни, катта ширк амалини қилибди, чунки бу киши Аллоҳдан бошқаси ҳам фойда ва зарар беради, деб эътиқод қилади, аммо тумор фойда ёки зарарга сабаб бўлади деса кичкина ширк қилган бўлади.
  2. Тумор осиш мумкин эмас. Шу ўринда агар тумор Қуръондаги оятлардан иборат бўлсачи? деган савол туғилиши мумкин. Бу масалада уламолар ихтилоф қилишган, баъзилари жоиз, баъзилари жоиз эмас дейишган. Жоиз эмас деганларнинг далили:
    • Тумор осиб олган одам, тумор билан нопок ўринларга кириб оятларни хорлашга сабаб бўлади;
    • Тумор осган одамнинг қалби Аллоҳга эмас, балки туморга боғланади;
    • Кўпчилик, туморларни Қуръон оятларидан иборат деб ўйлашади, лекин тумор оддий қоғоз ёки баъзи нажосатлардан иборат бўлиши мумкин;
  3. Шунингдек бу хукмга дарвоза, саййора ва бошқа нарсаларга кўз тегмасин, деб осилган тумор, катта ёки кичик ҳажмдаги Қуръон, латта ва мунчоқлар ҳам киради.