асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
175. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилишнинг зарари3394 марта кўрилган Аллоҳ таоло Моида сурасининг 78,79-оятларида айтади: «لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى لِسَانِ دَاوُودَ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ كَانُوا لا يَتَنَاهَوْنَ عَنْ مُنْكَرٍ فَعَلُوهُ لَبِئْسَ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ» «Бани Исроил орасидан кофир бўлган кимсалар Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатлангандирлар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир. Улар бир-бирларини қилган нолойиқ ишларидан қайтармас эдилар. Бу қилмишлари нақадар ёмон иш!» عن النُّعْمَان بْن بَشِيرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَثَلُ الْقَائِمِ عَلَى حُدُودِ اللَّهِ وَالْوَاقِعِ فِيهَا كَمَثَلِ قَوْمٍ اسْتَهَمُوا عَلَى سَفِينَةٍ فَأَصَابَ بَعْضُهُمْ أَعْلاهَا وَبَعْضُهُمْ أَسْفَلَهَا فَكَانَ الَّذِينَ فِي أَسْفَلِهَا إِذَا اسْتَقَوْا مِنْ الْمَاءِ مَرُّوا عَلَى مَنْ فَوْقَهُمْ فَقَالُوا لَوْ أَنَّا خَرَقْنَا فِي نَصِيبِنَا خَرْقًا وَلَمْ نُؤْذِ مَنْ فَوْقَنَا فَإِنْ يَتْرُكُوهُمْ وَمَا أَرَادُوا هَلَكُوا جَمِيعًا وَإِنْ أَخَذُوا عَلَى أَيْدِيهِمْ نَجَوْا وَنَجَوْا جَمِيعًا» (رواه البخاري) Имом Бухорий Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳнинг белгилаб қўйган чегараларида турувчи киши билан уларни бузиб кирувчи кишининг мисоли кемада қуръа билан жойлашиб, баъзилари юқори қисмига, баъзилари қуйи қисмига ўрнашган кишилар мисоли кабидир. Қуйи қисмидагилар агар сув олмоқчи бўлсалар юқоридагилар олдидан ўтар эдилар. Шунда улар: «Биз ўзимиз учун қуйи қаватдан тешиб олиб сувни шу ердан олаверсак-да, юқоридагиларга озор етказмасак», дейишди. Агар юқоридагилар уларни қилмоқчи бўлган ишларига тек қўйиб қўйишса ҳаммалари ҳалок бўлишади. Агар уларнинг қўлларидан ушлаб мақсадларидан тийишса ҳаммалари нажот топишади.» عَنْ حُذَيْفَةَ بْنِ الْيَمَانِ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْهُ ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلا يُسْتَجَابُ لَكُمْ » (رواه الترمذي) Имом Термизий Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам айтдилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ё яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар ё эса Аллоҳ тез орада устингизга Ўзи тарафидан азоб юборади-да, сўнг Унга ҳар қанча дуо қилманг, ижобат этилмайди». Шарҳ:Амри маъруф ва наҳий мункар – яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш Аллоҳнинг изни билан жамиятга саломатлик ва нажотни кафолатлайдиган муҳим ишлардандир. Уни адо этмаслик ва зое қилиш умматнинг заифлашувига ва ўтган умматлар бошига тушгани каби ҳалокат ва азобга гирифтор бўлишига сабабдир. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|