Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

163. Ўнг томондан бошлашнинг суннатлиги ҳақида

3447 марта кўрилган

عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعْجِبُهُ التَّيَمُّنُ فِي تَنَعُّلِهِ وَتَرَجُّلِهِ وَطُهُورِهِ وَفِي شَأْنِهِ كُلِّهِ (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийимларини кийишда, сочларини тарашда, таҳоратларида ва барча ишларида ўнг томондан бошлашни ёқтирардилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا انْتَعَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَبْدَأْ بِالْيَمِينِ وَإِذَا نَزَعَ فَلْيَبْدَأْ بِالشِّمَالِ لِيَكُنْ الْيُمْنَى أَوَّلَهُمَا تُنْعَلُ وَآخِرَهُمَا تُنْزَعُ» (متفق عليه)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз оёқ кийимини кийганида ўнгидан бошласин, ечганида чапидан бошласин, ўнг пойи аввал кийилиб, кейин ечиладиган бўлсин».

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أُتِيَ بِلَبَنٍ قَدْ شِيبَ بِمَاءٍ وَعَنْ يَمِينِهِ أَعْرَابِيٌّ وَعَنْ شِمَالِهِ أَبُو بَكْرٍ فَشَرِبَ ثُمَّ أَعْطَى الأَعْرَابِيَّ وَقَالَ: «الأَيْمَنَ فَالأَيْمَنَ» (أخرجه البخاري)

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сутга сув аралаштириб олиб келинди, ўнг томонларида бир аъробий, чап томонларида Абу Бакр бор эди, ўзлари ичиб, сўнг аъробийга узатдилар ва: «Аввал ўнг томондан», дедилар.

Шарҳ:

Ўнг томондан бошлаш ва ўнгни иззат-икромда муқаддам қўйиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан ва Ислом аҳлининг белгиларидан. Бу билан барча ишларини чап томондан бошлайдиган шайтонга зид иш қилинган бўлади.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
  1. Иззат-ҳурмат кўрсатиш ўринларида ўнг томондан бошлаш суннат.
  2. Оёқ кийим кийиш ва соч тараш каби ишларда ўнгдан бошлаш суннат.
  3. Кўпчиликка бирон нарса беришда ўнг томондан бошлаш суннат.