Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

014. Иймон асослари

5141 марта кўрилган

Аллоҳ таоло Бақара сурасинг 177- оятида шундай дейди: «Юзларингизни машриқ ва мағриб томонларига буришингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳга, Охират кунига, Фаришталарга, Китобларга, Пайғамбарларга иймон келтириш (яхшиликдир)».

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди:

«Биз Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва салламнинг ҳузурида ўтирган эдик, тўсатдан кийимлари оппоқ, сочи тим қора, афтидан мусофирга ўхшамайдиган ва бизга номаълум бўлган бир киши кириб келди. Юриб келиб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва салламнинг олдиларига чўккалаб ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига жипслаштирди ва икки кафтини сонлари устига кўйди. Ва деди: Эй Муҳаммад, менга ислом ҳақида хабар беринг. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам дедилар: Аллоҳдан ўзга хақ худо йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканлигига гувоҳлик бермоғинг. Намозни тўла барпо қилмоғинг. Закотни адо этмоғинг. Рамазон ойи рўзасини тутмоғинг. Йўлга қодир бўлсанг Байтуллоҳга ҳаж-зиёрат қилмоғинг. Тўғри айтдингиз деди. Унинг сўзидан ажабландик, аввал сўради кейин эса тўғри айтдингиз деб тасдиқлаб қўйди. (Ёт киши) деди: Менга иймон хақида хабар беринг. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар: Аллоҳга, унинг фаришталарига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг ҳамда тақдирнинг яхшию ёмонига иймон келтирмоғинг. Тўғри айтдингиз деди. Менга эҳсон ҳақида хабар беринг деди. Аллоҳга уни кўриб турганингдек, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турганидек ибодат қилмоғинг дедилар. Менга Қиёмат хабарини беринг деди. Қиёмат ҳақида сўралаётган киши сўровчидан билувчироқ эмас дедилар. (Яъни: буни мен ҳам, сен ҳам билмаймиз). Ундай бўлса унинг аломатларидан хабар беринг деди: Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, яланг оёқ, камбағал қўйчувонларнинг (бир-биридан баланд, гўзал) уйларни қуришда баслашаётганларини кўрмоғинг, дедилар.

Умар айтади: (номаълум киши) кетди, биз эса бироз тин олиб ўтирдик. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам: эй Умар, бу сўроқлаб келган ким биласизми, деб, сўрадилар? Аллоҳ ва Росули билувчироқ дедим. Бу Жаброил сизларга динингиз ишларини ўргатиш учун келди, дедилар».

Шарҳ

Иймон барпо бўладиган асос-пойдеворлар бор. Жибрил алайҳис-салом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу асосларни уммати ўрганиб ёд олишлари ва амал қилишлари учун сўради. Иймон асослари олтидир. Ким бу асосларга иймон келтириб, тўлиқ бўйсунмагунича иймон лаззатини татимайди.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар
  1. Иймон олтита арконга барпо бўлади. Бу арконлар: Аллоҳ таолога, Фаришталарига, Пайғамбарларига, Китобларига, Охират кунига ва Тақдирга иймон келтиришдан иборат.
  2. Ким бу олти рукндан биронтасини инкор қилса кофир бўлади.

Иймон асослари ҳақида кўпроқ маълумот учун бу ерни босинг »»»»