асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
136. Сафар одоблари ва суннатлари (3)3520 марта кўрилган Аёл киши маҳрамсиз сафар қилиши жоиз эмаслиги عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «لا يَحِلُّ لامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ تُسَافِرُ مَسِيرَةَ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ إِلا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ عَلَيْهَا» (متفق عليه). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга ва охиратга иймони бор аёл бир кеча-кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди», дедилар. عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قال: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ يَقُولُ: «لا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلاَّ وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ وَلا تُسَافِرِ المَرْأَةُ إِلاَّ مَعَ ذِي مَحْرَمٍ»، فَقَامَ رَجُلٌ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا قَالَ: «انْطَلِقْ فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ» (متفق عليه). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирон бир эркак бегона аёл билан унинг маҳрами бўлмаган ҳолда ёлғиз-холи қолмасин. Аёл киши маҳрамсиз сафар қилмасин», дедилар. Шунда бир киши туриб: «Ё Расулуллоҳ, менинг аёлим ҳаж учун йўлга чиқди, мен эса фалон жангга чиқишга ёзилиб қўйган эдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Боргин, аёлинг билан бирга ҳаж қилгин», дедилар. Сафардан қайтиб шаҳарга етганда энг аввал масжидга кириш عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا قَدِمَ مِنْ سَفَرٍ بَدَأَ بِالمَسْجِدِ فَيَرْكَعُ فِيهِ رَكْعَتَيْنِ (متفق عليه). Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар сафардан қайтсалар, энг аввал масжидга кириб икки ракъат намоз ўқир эдилар. Шарҳ:Сафар хусусида бепарво бўлмаслик лозим бўлган масалардан бири – аёл кишининг маҳрамсиз сафар қилмаслигидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишини ёлғиз, маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарганлар. Зеро, аёл киши маҳрамсиз қилган сафарида кўп фитна ва хатарларга йўлиқиши мумкин. Агарчи хатар ва фитна йўқ дейилганда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрига итоат қилган ҳолда аёл киши маҳрамсиз сафар қилиши жоиз эмас. Шунингдек, аёл кишининг ҳаж қилишга қудрати етса, аммо у билан бирга сафар қилиш учун маҳрам топилмаса, унга ҳаж фарз бўлмайди. Сафар суннатларидан яна бири – мусулмон киши сафаридан қайтиб келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек энг аввал масжидга кириб, икки ракъат намоз ўқишлигидир. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|