асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
129. Болалар тарбияси (3)3631 марта кўрилган Болаларга таълим бериш, йўл-йўриқ кўрсатиб, панд-насиҳат қилиш Аллоҳ таоло Луқмон сурасининг 13 ва 16,17 оятларида шундай дейди: «Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: “Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин, чунки ширк келтириш катта зулмдир.” «Эй ўғилчам, шак-шубҳа йўқки, агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (бир зарра яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас у (амал) бирон харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани-да Аллоҳ келтирур. Зеро Аллоҳ сергак ва огоҳдир. Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир.» عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما قال: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مُرُوا أَوْلادَكُمْ بِالصَّلاةِ وَهُمْ أَبْنَاءُ سَبْعِ سِنِينَ وَاضْرِبُوهُمْ عَلَيْهَا وَهُمْ أَبْنَاءُ عَشْرٍ وَفَرِّقُوا بَيْنَهُمْ فِي المَضَاجِعِ (رواه أبو داود). Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Болаларингизни етти ёшида намозга буюринглар, ўн ёшида намозга бепарволик қилса уринглар ва (ўғил-қизларнинг) ётоқ жойларини ажратиб қўйинглар», дедилар. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: أَخَذَ الحَسَنُ بْنُ عَلِيٍّ تَمْرَةً مِنْ تَمْرِ الصَّدَقَةِ فَجَعَلَهَا فِي فِيهِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كِخْ كِخْ ارْمِ بِهَا أَمَا عَلِمْتَ أَنَّا لا نَأْكُلُ الصَّدَقَةَ» (متفق عليه). Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Ҳасан ибн Алий садақот хурмосидан бир дона олиб оғзига солди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қих-қих, ташла, билмайсанми, ахир биз (Пайғамбар оиласи) садақот емаймиз», дедилар. عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كُنْتُ فِي حَجْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَانَتْ يَدِي تَطِيشُ فِي الصَّحْفَةِ فَقَالَ لِي: «يَا غُلامُ سَمِّ اللَّهَ وَكُل بِيَمِينِكَ وَكُل مِمَّا يَلِيكَ» (متفق عليه). Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Умар ибн Аби Салама розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қарамоқлари остидаги ёш бола эдим. Овқат еганда қўлим товоқ устида кезиб юрар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Эй болам, “Бисмиллаҳ” дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин», дедилар. عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُما قَالَ كُنْتُ خَلفَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا فَقَالَ: «يَا غُلامُ إِنِّي أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ احْفَظِ اللَّهَ يَحْفَظْكَ احْفَظِ اللَّهَ تَجِدْهُ تُجَاهَكَ إِذَا سَأَلتَ فَاسْأَل اللَّهَ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ وَاعْلَمْ أَنَّ الأُمَّةَ لَوْ اجْتَمَعَتْ عَلَى أَنْ يَنْفَعُوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَنْفَعُوكَ إِلا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ لَكَ وَلَوْ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَيْكَ رُفِعَتْ الأَقْلامُ وَجَفَّتْ الصُّحُفُ» (رواه الترمذي). Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқасида мингашиб, кетаётган эдим, менга: «Эй бола, мен сенга баъзи калималарни ўргатаман: Аллоҳни ёдда тут, Аллоҳ сени ёдида тутади. Аллоҳни ёдингда тут, У зотни рўпарангда топасан. Агар сўрасанг ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан сўра. Мадад сўрасанг ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан мадад сўра. Билгинки, агар ер юзидаги ҳамма одам жамланиб сенга бирон фойда етказмоқчи бўлишса, Аллоҳ сенинг тақдирингга ёзган нарсадан ортиқ фойда етказа олишмайди. Агар уларнинг ҳаммаси жамланиб сенга бирон зарар етказмоқчи бўлишса, Аллоҳ сенинг тақдирингга ёзган нарсадан ортиқ зарар етказа олишмайди. Тақдир қаламлари кўтарилиб, саҳифалар қуригандир», дедилар. Шарҳ:Бугунги кунда кўп ота-оналар бепарво ёки ғофил бўлиб қолган ишлардан бири болаларга панд-насиҳат ва таълим беришдир. Панд-насиҳат бола бирон хато ишни қилиб қўйгандагина берилмайди, балки ҳар ўринда мақомига, ёшига муносиб қилиб, таълим берилаверади. Болаларни “ҳали бу кичкина, тушунмайди” деб ташлаб қўйиш динимиз йўлланмаларидан эмас. Бунинг мисоли юқоридаги ҳадислардан иккисида ўтди; бирида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўдак бўлишига қарамасдан Ҳасан ибн Алийни садақа хурмосини емоқдан қайтардилар, иккинчисида ёш бола бўлишига қарамасдан Ибн Аббосга муҳим ишларни таълим бердилар. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|