асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
116. Жумъа кунининг баъзи суннат ва одоблари3688 марта кўрилган عن أبي سعيد الخدري أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «مَنْ قَرَأَ سُورَةَ الكَهْفِ في يَوْمِ الجُمُعَةِ اَضاءَ لَهُ مِنَ النُّورِ ما بَيْنَ الجُمُعَتَيْنِ» (أخرجه البيهقي والحاكم). Имом Байҳақий ва имом Ҳоким Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жумъа куни “Каҳф” сурасини ўқиса, у учун икки жумъа оралиғини нур билан мунаввар қилиб туради», дедилар. (Албоний саҳиҳ деган). عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ وَآنَيْتَ» (رواه أبو داود والنسائي وابن ماجة). Имом Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу шундай дейди: Жумъа куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилиб турганларида бир киши масжидга кириб одамларнинг елкасидан ошиб олдинга ўта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига қараб: «Ўтир, кеч қолибсан, энди одамларга озор ҳам берасанми», дедилар. عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ : أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «إِذَا قُلتَ لِصَاحِبِكَ يَوْمَ الجُمُعَةِ أَنْصِتْ وَالإِمَامُ يَخْطُبُ فَقَدْ لَغَوْتَ» (متفق عليه). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жумъа куни имом хутба қилаётганида ёнингдаги шеригингга: «Жим бўл» десанг ҳам лағв (ортиқча гап) қилган бўласан», дедилар. عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ»، قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ، قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه أبو داود). Имом Абу Довуд Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кунларнинг энг яхшиси жумъа кунидир. Бу кунда менга кўп солавот айтинглар, чунки сизларнинг солавотинглар менга кўндаланг қилинади», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, сиз чириб кетган бўлсангиз, сизга қандай қилиб солавотимиз кўндаланг қилинади?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло ерга Пайғамбарлар жасадини ейишни ҳаром қилди», дедилар. Шарҳ:Жумъа куни “Каҳф” сурасини ўқиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиш ушбу кунга таллуқли суннат амаллардан бўлиб, Каҳфни ўқиган кишига икки жума оралиғи мунаввар қилинса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга солавот айтган кишининг ҳар бир солавотига Аллоҳ ўнта раҳмат беради. Шунингдек, намозхонларга озор берадиган ёки уларни хутбани эшитишдан чалғитадиган елкаларидан ошиб ўтиш, гаплашиш, қўли билан бирон нарсани ўйнаб ўтириш каби ишлардан узоқ бўлиш ҳам жумъанинг одобларидандир. Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
|