асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Ҳижрат ва унинг ҳукмлари (2)3270 марта кўрилган 3. Мусулмонлар сафини кўпайтириш, мушрикларни заифлаштиришМаълумки, ҳижратнинг асосий ғояларидан бири жиҳод фаризасига ҳаёт бағишламоқ, мўминлар сафини зиёда этиб, мушриклар кучини кесмоқдир. Ҳижрат билан жиҳод бир-биридан ажралмайдиган ва бир-бирини тақозо қиладиган муталозим нарсалардир. Сўзимиз далили сифатида бир неча оят-ҳадисларни келтириб ўтамиз: «Албатта иймон келтирган, ҳижрат қилган ва моли-жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожирларга) уй жой бериб, ёрдам қилган зотлар - ана ўшалар бир-бирларига дўстдирлар». («Анфол»-72). «Албатта иймон келтирган, (ватанларидан) ҳижрат қилган, Аллоҳ йўлида курашган зотлар ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвордирлар. Аллоҳ мағфиратли, раҳмлидир». («Бақара»-218). «Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар - ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир». («Анфол»-74). Эътибор беринг, юқоридаги оятларда ҳижрат калимаси ҳамма жойда жиҳод калимасидан олдин зикр қилинган. «Модомики жиҳод бор экан, ҳижрат тўхтамайди». (Аҳмад ривояти). Яъни бирон жиҳод қилинадиган ер бор экан, албатта ҳижрат ҳам мавжуддир. Зеро Аллоҳ йўлида жиҳод қилмоқ учун мўминлар бирлашмоқлари, жиҳод ерида тўпланмоқлари керак. Бу эса улардан ўша ерга ўз юртларидан ҳижрат қилишларини тақозо этади. «То тавба узилмагунга қадар (яъни тавба қабул этилмай қоладиган кун келгунга қадар) ҳижрат тўхтамайди. Тавба эса қуёш мағрибидан бош кўтаргунга қадар узилмайди». (Аҳмад, Абу Довуд ривояти). Маълумки жиҳод қиёматга қадар давом этади: «Отлар пешонасига қиёматга қадар яхшилик - ажр ва ўлжа битилгандир». (Муслим ривояти). Демак, жиҳод учун лозим муқаддима бўлган ҳижрат ҳам қиёматга қадар тўхтамайди. Дорул ҳарбдан ҳижрат қилмаган мусулмонлар куфр аҳли учун жонли қалқон вазифасини ўташга мажбур бўлиб қолишлари мумкин. Чунки айрим ҳолатларда кофирлар ўз юртида истиқомат қилаётган мусулмонларни биродарларига қарши жанг қилишга мажбурлайдилар. Ана шундай хатарли эҳтимолга шаръий далилларда кўп бора ишора қилиб ўтилади. «Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш сабабли) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандаям ёмон жойдир у». («Нисо»-97). Ушбу оятда зикр этилган мусулмонлар ҳижрат қилишга ва мусулмонлар сафига қўшилишга қодир бўла туриб, бундай қилмадилар. Шу билан улар ўз жонларига жабр қилдилар. Чунки кўп ўтмай – Бадр жангида - мушриклар Мадинага ҳижрат қилмай Маккада қолиб кетган мусулмонларни ўз биродарларига қарши жангга чиқишга мажбур этдилар. Уларнинг баъзилари шу жангда мўминлар ўқидан ҳалок бўлишди. Шунда мўминлар қўлидан вафот топганлар Аллоҳ ҳузурида чорасиз қолганлари ва мажбурланганларини узр келтирмоқчи бўлишди. Бироқ Аллоҳ уларнинг узрларини қабул қилмади... Абдуллоҳ ибн Аббос айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида Маккада қолган мусулмонлар мушриклар сафини кўпайтириб (мажбуран) жангга чиқишди. Айримларига ўқ тегиб, баъзилари эса қилич зарбидан ҳалок бўлди. Кейин Аллоҳ таъоло ушбу оятни нозил қилди: «Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш сабабли) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандаям ёмон жойдир у». («Нисо»-97)». (Бухорий ривояти). Заҳҳок айтади: «Мазкур оят ҳижрат қилишга қодир бўла туриб, дини хорлансада, мушриклар орасида яшайверган барча-барчага тегишли. Ўзларига зулм қилган бундай кимсалар юқоридаги оят ҳукми билан билиттифоқ ҳаромга қўл урган ҳисобланадилар!!!» Эътибор қилинг, уларнинг ҳижратни тарк қилишлари охир оқибат мусулмонларга - ўз биродарларига қарши қурол кўтаришга мажбур этди-я! Ҳижрат хусусида гап кетанда албатта уни тарк қилишнинг шу каби оқибатларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим. Аббос, Уқайл ва Навфал каби саҳобалар ҳам Бадр жангига мажбуран мушриклар сафида чиқишганди. Улар мусулмонлар томонидан асир олиндилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: - Эй Аббос, ўзингизни ва жиянингизни тўлов тўлаб асирликдан озод қилинг!- дедилар. - Ё Расулуллоҳ, ахир биз сизнинг қиблангизга қараб намоз ўқиймиз-ку, сизнинг шаҳодатингизни айтамиз-ку?!- деб ҳайрон қолди Аббос. - Эй Аббос, сиз жангга киришдингиз ва мағлуб бўлдингиз!- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сўнг қуйидаги оятни тиловат қилдилар: «Ҳижрат қилсанглар, Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?!». Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Ким бир қавмнинг сонини кўпайтирса (яъни улар билан бирга бўлса), у ўшалардандир. Ким бир қавмнинг қилаётган ишига рози бўлса, ўзи ҳам ўша ишга шерикдир». Ибн Ҳажар ёзади: «Маъсият аҳли орасида - уларни мункардан қайтариш ёки бир мусулмонни қутқариш мақсадида эмас - балки ўз ихтиёри билан ҳижрат қилмай қолган мусулмонлар хатокорлардир. Қодир бўла туриб ҳижрат қилмаган киши узрли саналмайди. Мушрик қариндошларининг қистови билан ҳижратдан қолган мусулмонлар биродарларига қарши жангга чиқишга мажбур бўлдилар. Уларнинг мақсади биродарларига қарши урушиш бўлмаса-да, барибир зоҳирда мушриклар сонини кўп кўрсатиб туришарди. Ана шунинг учун ҳам улар қораландилар». Шайҳ Абдуллатиф айтади: «Аллоҳга ибодат қилиб, сиғиниб, Унинг йўлида жиҳод қилиб, душманларини хорлаб, Аллоҳга ўзини бағишламоқ ҳамда пайғамбарга итоат этиб, уни қўллаб-қувватлаб ва мусулмонлар жамоатига қўшилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсунмоқ ҳижратнинг асосий мақсадларидандир. Шу боис Қуръоннинг бир неча жойида ҳижрат иймон билан бирга зикр қилинди». 4. Аллоҳга даъват қилмоқАллоҳ йўлига даъват қилмоқ, тавҳид ақидасини халқларга етказмоқ ва одамларни ҳақ дин устида собит этмоқ учун ҳам ҳижрат қилинади. «Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва (ўзи ҳам) яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонларданман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?!». («Фуссилат»-33). Ислом бутун оламга юборилган дин. Пайғамбарлар Хотами Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун оламларга пайғамбар қилиб юборилганлар. Демак, у зот олиб келган динни бутун оламга кўтариб чиқмоқ лозим. Бироқ Аллоҳ йўлидаги даъват одамларга Исломни ҳикмат ва чиройли мавъиза билан етказиб бера оладиган илм эгалари томонидан амалга оширилмоғи лозим. Йўқса, ўзи ҳеч нарсани билмаган киши бировларга нимани ҳам ўргата оларди?! Эслатма: Ҳижратнинг ҳукми баёнига киришишдан олдин бир нуқтага эътиборингизни қаратмоқчи эдим: Ҳижрат масаласи кўтарилганда юқорида санаб ўтилган барча сабаблар кўздан кечирилмоғи лозим. Вазият тақозоси билан турли кутилмаган масалалар ҳам чиқиши мумкин. Яъни ҳар томонлама пухта ўйлаб ва барча сабаблар ҳисобга олиниб, қарор чиқарилиши мақсадга мувофиқ. Фақат бир тарафни ушлаб олиб, қолган жиҳатларни мутлақо эътиборсиз қолдирмоқ - ақлдан эмас, албатта. Зеро ҳар бир иш қилинишдан олдин ундан келадиган фойда-зарар ҳисоблаб кўрилади... Ҳижратнинг ҳукмиҲижратнинг турлари, сабаблари ҳақида бафуржа гаплашганимиздан сўнг, энди унинг аҳкомлари борасида сўз юритамиз. Ҳижратнинг ҳукмлари тўрт қисмга бўлинади: 1. Фарз. 2. Мустаҳаб. 3. На фарз ва на мустаҳаб ҳижрат. 4. Ҳаром. 1. Фарз ҳижрат.Агар мўмин бир ерда дини ва жонига етадиган фитна-балолардан қўрқиб яшаса, динини, унинг фаризаларини адо қила олмаса ва кофирларнинг тазйиқи остида улар сафига қўшилиб, биродарларига қарши урушга чиқишдан ўзини олиб қочолмаса... Бундай ҳолатдаги киши ўзини бало-уқубатлардан қутқариш учун динини зоҳир қилиш имкони бор ерга ҳижрат қилмоғи шарт. Акс ҳолда диний фарзларнинг бирини эътиборсиз қолдирган, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Юқоридагидек вазиятда ҳижратнинг фарз бўлишига далолат қилувчи оят-ҳадислар ўтган бобда ўрганиб чиқилди. Ибн Қудома ёзади: «Мушриклар орасида динини зоҳир қила олмаётган, фарзларни адо этишдан ожиз қолган ва айни пайтда ҳижрат қилишга қодир бўлган киши учун ҳижрат фарздир. Чунки оятда айтилдики: «Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш сабабли) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эмасмиди?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандаям ёмон жойдир у». («Нисо»-97)». Мазкур даҳшатли ваъид-таҳдид ҳижратнинг фарзлигига далолат қилади. Чунки қодир бўлган киши фарзни адо этмоғи шарт. Ҳижрат эса фарз адо этилиши учун зарурдир. Хуллас, вожибнинг адоси учун шарт бўлган нарса ҳам вожибдир». Хусусан ислом диёри ҳижрат қиладиган мусулмонларга муҳтож бўлиб турса, ҳижрат янада таъкидлироқ тус олади. Масалан Исломнинг аввалида ҳижрат юрти - Мадинаи Мунаввара чор-атрофни ўраб турган мушриклар қаршисида куч-қудрат касб қилмоқ учун муҳожирларга ниҳоятда муҳтож эди. Ҳижрат шу қадар катта аҳамиятга эга бўлганидан дўст-биродарлик ва нусрат айнан ҳижратга боғлиқ этиб қўйилди. «Албатта иймон келтирган, ҳижрат қилган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар - ана ўшалар, бир-бирларига дўстлардир. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаган (яъни, ҳали-ҳануз Маккада яшаб турган) кишилар эса то ҳижрат қилмагунларича сизлар уларга дўстлик қила олмайсизлар (яъни, бир-бирларингизга ҳамкор, меросхўр бўла олмайсизлар). Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳду-паймон бўлган қавмга (зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар). Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўрувчидир». («Анфол»-72). Дорул ислом билан дорул куфр ўртасида уруш бораётган пайтда ҳам куфр юртидан тезроқ ҳижрат қилмоқ лозим. Чунки мажбуран мушриклар сафига қўшилган мўминлар биродарлари ўқидан ҳалок бўлишлари ва душман учун тирик қалқон вазифасини ўтаб қолишлари мумкин. Умуман ҳар бир давлат бирон юртга уруш қилмоқчи бўлса, аввал у ердаги ўз фуқароларини олиб чиқишга ҳаракат қилади. Юқоридагидек ҳолатларда қодир бўла туриб ҳижрат қилмаслик гуноҳ. Ушбу гуноҳнинг даражаси ҳижратдан қолишлик қай натижага олиб боришига қараб турлича бўлади. Агар ҳижратдан қолиш билан киши фисқ-фужур ва зулмга мажбурланса, ҳижратдан қолган кимса гуноҳкор саналади. Агар ҳижратни тарк қилиш туфайли куфрга ва душманга сотилишга мажбур бўлса, ундай кимса муртад-кофир бўлади. «Нисо» сурасининг 97-ояти ва қуйидаги ояти карима бунга ҳужжатдир: «Улар (куфр йўлини танлашлари сабабли) ўз жонларига жабр қилган ҳолларида (ўлим) фаришталари уларнинг жонларини олурлар. Шунда улар (тақдирга) тан бериб: «Бизлар бирон ёмонлик-гуноҳ қилган эмасмиз» (дерлар). Йўқ, шак-шубҳасиз Аллоҳ қилган амалларингизни Билгувчидир. Энди ўзларингиз мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан кирингиз! Мутакаббир кимсаларнинг борар жойлари нақадар ёмон!» («Наҳл»-28,29). Мазкур оятлар ҳижратни тарк қилиб, мушриклар билан қолишни маъқул кўрган ва охир-оқибат мушрикларга ёрдам бериб, мўминларга қарши курашишга мажбур бўлган кимсалар хусусида нозил бўлган. Оятда: «Энди ўзларингиз мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан кирингиз!» дейилиши уларнинг ҳижратни тарк қилиб, мушрикларга ёрдам берганлари сабабли кофир ҳолларида ҳаётдан кўз юмганларини англатади. Чунки фақат кофир ҳолда ўлим топган кимсаларгина дўзахда мангу қолурлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ширк келтириб юрган мушрик исломни қабул қилгач, то мушрикларни ташлаб мусулмонларга қўшилмас экан, Аллоҳ таъоло унинг амалини қабул қилмайди». (Ибн Можа ривояти). Амални қабул этилишидан мутлақо тўсадиган нарса фақат ширкдир. Аниқки, юқоридаги ҳадисда ҳижратнинг тарк этилиши оқибатида куфрга қайтиш келиб чиқадиган ҳолатлар назарда тутилган. Шайх Абдуллатиф ёзади: «Аллоҳ душманларига ёрдам бериш, уларнинг дини, мафкураси ва бошқа ботилларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек кофирларни яхши кўриш, уларга итоат этиш ва уларнинг йўлини тутганларни мақташ, кофирларга қарши жиҳодни тарк этиб, уларга худди ака-укадек, дўстдек муомала кўрсатиш - исломга мутлақо ёт бўлган энг улкан ва энг оғир гуноҳлардандир». Шайхул Ислом Ибн Таймийя ёзади: «Мўғил татарлар қўшини таъминотига ёрдам берган ва уларга қўшилган кимсалар муртаддир. Бундай муртадларнинг қони ва моли ҳалол!» Бугун баъзи юртларда босқинчилар ва бошқа кофирлар таъминотига ёрдам бераётган, дини ва юрти ҳимояси учун курашаётганларга қарши курашда кофир ёнини олаётган, унинг сафларини тўлдираётган мусулмонлар ҳам муртаддирлар! Бундай кимсаларнинг ҳам қони ва моли ҳалол бўлади. Ибн Ҳазм ёзади: «Ислом юртини ташлаб куфр ерига қочган кимсалар Аллоҳдан, мусулмонлар имоми ва жамоатидан қочган ҳисобланади. Чунки набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрик орасида қўним топган барча мусулмондан ўзларининг покликларини айтганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат кофирдангина ўзларини пок деб эълон қилардилар!. Зеро Аллоҳ таъоло марҳамат қилади: «Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар». Аллоҳ ва расули сари ҳижрат қилишдан кўра ўткинчи дунё ва унинг зийнатларини афзал билган кимсалар Аллоҳ таъолонинг ушбу ваъийдига ҳақли бўладилар: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар».» («Тавба»-24). «Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзларини Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир». («Бақара»-165). 2. Мандуб ҳижрат.Агар мўмин ўз юртида динини изҳор қила олса, фарзларни тўла адо этса ва мусулмонларга қарши мушриклар сафида жанг қилмаслиги кафолатланган бўлса, ушбу ҳолатда ҳижрат мандуб-мустаҳаб саналади. Ҳижратга тарғиб этувчи бир қанча оят-ҳадисларга амал қилган ҳолда мазкур ҳижратни мустаҳаб дея оламиз. Юқорида зикр қилинган сифатлар топилган кишидан ҳижратнинг фарзлиги муайян далилларга асосан соқит бўлади. Масалан: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди: - Мен сизга ҳижрат учун байъат бергани келдим. Ортимдан ота-онам йиғлаб қолди. - Орқангга қайтиб, ота-онангни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин,- дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Насоий ривояти). Ушбу ҳадис ҳалиги байъат бермоқчи бўлган киши хусусида ҳижратнинг мустаҳаб эканлигига далолат қилади. Демак, у яшаётган ерида динини изҳор қилишга қодир бўлган мўминлардан бўлган, валлоҳу аълам. Абу Саъид Худрийдан: «Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳижрат ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: - Қўйгин, (яъни ҳижратни қўя тур) ундан кўра айтгинчи, туяларинг борми? - Ҳа бор. - Уларнинг закотини берасанми? - Ҳа, бераман. - Демак, денгизлар ортида бўлсанг ҳам (яъни ҳижрат юртида эмас, ундан узоқда яшаётган бўлсанг ҳам) амалда давом этавер. Зеро Аллоҳ бирон амалингни зое этмас». (Муттафақун алайҳ). Изоҳ: Уламолар бу ҳадис шарҳида айтишади-ки, бу аъробий Макка фатҳидан сўнг ҳижрат қилиш ҳақида сўраган, аммо ортида оиласи, бола-чақалари қолиб кетиши эҳтимоли бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга агар қилаётган амаллари шариатга мувофиқ бўлса, Аллоҳ таъоло уларни ҳижратсиз ҳам чиройли қабул этишини баён қилиб йўл кўрсатганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Аллоҳ ва расулига иймон келтирса, намозни тўкис адо этса, закотни берса ва Рамазон рўзасини тутса - Аллоҳ йўлида ҳижрат қилиши ёки туғилган юртида қолишидан қатъий назар - уни жаннатга киритмоқ Аллоҳ таъолога ҳақдир». (Бухорий ривояти). Демак, Аллоҳ таъоло фарзларини ўз юртида тўлиқ адо этишга қодир инсон учун ҳижрат фарз бўлмайди. Ибн Қудома ёзади: «Куфр юртида динини зоҳир, фарзларини қойим қилиш имкониятига эга ва айни пайтда ҳижрат қилишга ҳам қодир бўлган киши учун ҳижрат мустаҳабдир. У бир тарафдан кофирларга қарши курашиш, биродарлари сафини тўлдириш, уларга ёрдам бериш учун бошқа тарафдан золимлар билан аралашиб юриб, уларнинг сонини кўпайтирмаслик ва улар қилаётган мункарларга гувоҳ бўлмаслик учун ҳам ҳижрат қилиши мустаҳаб. Фақат ўз юртида ҳам динини зоҳир қила олгани учун унга ҳижрат вожиб дейилмайди». Абу Нуъайм Наҳҳом ҳижрат қилмоқчи бўлганида қавми - Бану Адий уни тўхтатиб қолди. - Дининга амал қилган ҳолда шу ерда яшайвер. Биз сени ҳар қандай озордан ўзимиз ҳимоя этамиз. Сен ҳам бизга қилаётган яхшилигингни тўхтатмасдинг,- дейишди улар. Гап шундаки, Бану Адий етим-есирлари ва бевалари Абу Нуъайм қарамоғида эди. Шундай қилиб у ҳижратни бироз кейинга қолдирди, сўнг ҳижрат қилди. «Менинг қавмим менга кўрсатган муомаладан кўра сизнинг қавмингиз сизга яхшироқ муносабатда бўлди. Қавмим мени (ўз шаҳримдан ҳайдаб) чиқарди, мени ўлдирмоқчи бўлишди. Қавмингиз эса сизни ҳифзу ҳимоясига олди,- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». 3. На фарз ва на мандуб бўлмаган ҳижратАгар муслим ҳижрат қилишдан мутлақо ожиз бўлса, унинг учун ҳижрат фарз ҳам, мустаҳаб ҳам саналмайди. Ҳижрат қилишни исташи ва ҳаракат қилишига қарамасдан бунга ҳеч қандай чора, имконият ва йўл топа олмаётган ночор мусулмонлар зиммасидан - то ҳижратга қодир бўлгунларига қадар ҳижрат соқит бўлади. Чунки мутлақо чорасиз қолган киши елкасидан мукаллафлик соқит бўлади. «Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар!». («Тағобун»-16). «Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарсани юклатилмайди». («Бақара»-233). «Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ нарсани юкламайди». («Бақара»-286). Киши бир амалга мукаллаф бўлиши учун аввало ўша амалга қодир бўлмоғи шарт қилинади. Модомики қудрати етмас экан, то қодирлик топмагунча унинг зиммасидан ушбу амал соқит бўлади. «Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, (ҳижрат) йўлини истаб топа олмаган чорасиз (кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар бор-ки, бундайларни шояд Аллоҳ афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир». («Нисо»-98-99). На бир омон йўл топа олмагани ва на бирон чора қўллай олмагани боис ҳижрат қилиш имкониятидан маҳрум бўлган аёллар, болалар, кекса ва бемор кишилар узрли саналади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Мен ва онам Аллоҳ таъоло узрли санаган ночорлардан эдик». Ибн Қудома ҳам «Муғний»да юқоридаги оятни далил келтириб: «Хасталик туфайли ёки куфр юртида яшашга мажбурлангани боис ёҳуд заифлиги жиҳатидан ҳижрат қилишга кучи етмаган кишилар, аёллар ва болаларга ҳижрат вожиб бўлмайди. Қодирлик топилмагани боис улар учун ҳижратни мустаҳаб ҳам дейилмайди», деб таъкидлаган. 4. Ҳижрат қилиш ҳаром бўлган ҳолатҲижрат сабабли муҳим масолиҳ-манфаъатларга путур етса ва уларни ҳижрат диёрида амалга ошириб бўлмаса, бундай ҳолатда ҳижрат қилиш мумкин эмас. Масалан, дин-диёнатини зоҳир қилишга қодир, фитна-балолардан омонда бўлган киши ўз эътибори ва мавқеидан фойдаланиб кофирларни даъват этиш, заиф биродарларини исломда бардам бўлишга чорлаш ва уларни ҳимоя қилиш каби хайрли ишларни бажара олса, унга ҳижрат қилиш ножоиздир. Агар бундай шахслар ҳижрат қилсалар, бало-офатларга йўл очиб, хайрли ишларга путур етказганлари боис гуноҳкор бўладилар. Айнан шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам куфр юртида яшаётган Нажошийни Мадинага ҳижрат қилишини буюрмадилар. Бунга сабаб Нажошийнинг ўз юртида қолиши унинг ҳижрат қилишидан кўра мусулмонлар учун фойдалироқ эди. Чунки у Маккадан Ҳабаш юртига бошпана истаб келган саҳобаларни ҳимоясига оларди. Ҳатто у вафот этганида юртида унга жаноза ўқийдиган одам топилмади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига буюрдилар: - Ўзга юртда вафот этган биродарингизга жаноза ўқинглар! - Ким у?- сўрашди саҳобалар. - Нажоший!- дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Ибн Можа ривояти) Яна бир ривоятда: «Биродарингиз Нажоший вафот этди. Унга жаноза ўқинглар!» (Муслим ривояти) Имом Шавконий ёзади: «Агар бир кишининг ҳижратдан қолиши кўпчилик мусулмонлар учун фойдали эканлиги аниқ бўлса, масалан унинг амри маъруф ва наҳйи мункар қилишга ёки дин таълимини беришга имкони бўлса, бундай шахснинг динини фитналардан олиб қочиб ҳижрат қилишига қараганда юртида қолиши фойдалироқ бўлади ва ушбу улкан манфаат учун у ҳижрат қилмай туриши лозим. Чунки ҳижрат сабабли бу киши эришадиган шахсий манфаат – агар у ҳижрат қилмаганида мусулмонларга келтириши мумкин бўлган фойда олдида манфаат бўлишдан чиқиб ёмонликка айланади». Имом Шавконий ифодалаган ҳукм қуйидаги ҳадис доирасига кирса ажаб эмас. «Одамлар билан аралашиб юриб, улардан етувчи озорларга сабр қилган мўмин одамларга қўшилмайдиган, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшироқдир». (Ибн Можа ривояти) Шайхул ислом Ибн Таймийя ёзади: «Мазкур масала қуйидаги умумий қоида таркибига киради: Фойда-зарар, яхшиликлар ва ёмонликлар бир вақтда рўбарў келганда рожеҳ яъни, зарари камроқ, фойдаси кўпроқ жиҳат эътиборга олинади. Агар бир хайрли амал ортидан келадиган зарар кўпроқ бўлса, унга буюрилмайди. Ҳатто фойдасидан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин бўлган хайрли амални қилмоқлик ҳаром ҳисобланади. Албатта бунда фойда ва зарар шариат мезони билан ўлчанмоғи шарт...». |