асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Татоввуъ – нафл намози ҳақидаги боб4811 марта кўрилган Билингки, Парвардигор таборака ва таоло фарз намозларидан ташқари, Унга нафл намозлари билан ҳам қурбат – яқинлашув ҳосил қилишни машруъ қилди. Намоз билан қурбат ҳосил қилиш жиҳод ва илм талабидан кейин энг афзал қурбатлардан саналади. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам доимо Парвардигорларига нафл намозлари билан қурбат ҳосил қилардилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Билингларки, амалларингизнинг энг яхшиси намоздир» (Аҳмад (5/276, №22378), Ибн Можа (277) ва бошқалар Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар, Албоний: «ҳасан ҳадис» деган). Намоз ўз ичига қироат, рукуъ, сужуд, дуо, хузуъ, хушуъ, Парвардигорга муножот қилиш, такбир, тасбеҳ айтиш, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш каби бир неча хил ибодатларни жамлаган. Нафл намозлари икки турли: Биринчи тур: муайян вақтларга белгиланган намозлар. Уларни муқайяд нафл намозлар дейилади. Иккинчи тур: муайян вақтларга белгиланмаган намозлар. Уларни мутлақ нафл намозлар деб аталади. Биринчи турдаги нафллар бир неча хил бўлиб, баъзилари бошқаларидан кўра таъкидлироқдир. Улар ичида энг таъкидлироқлари кусуф (кун тутилиш) намози, истисқо (ёмғир тилаш) намози, таровиҳ намози, витр намози бўлиб, иншооллоҳ, уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида сўз юритилади. |