асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Рад билан мерослантириш ҳақидаги боб2652 марта кўрилган
1) Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳнинг Китобида қон-қариндошлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга) ҳақдорроқдирлар» (Анфол: 75). Маййитнинг қариндошларидан бўлан фарзлар эгалари унинг молига ҳақлироқ ва бошқалардан кўра лойиқроқдирлар. 2) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мол қолдириб кетган бўлса, у ворисларигадир», деганлар (Бухорий (6731) ва Муслим (1619) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бу маййитдан қолган барча молга, шу жумладан фарзлардан кейин ортиб қолган молга ҳам тегишли бўлиб, фарзлар эгалари унга ҳақлироқдирлар. Чунки, у уларнинг мерос қолдирувчиларининг молидир. 3) Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳунинг ҳадисида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни беморлик пайтида кўргани келганларида у: «Ё Расулуллоҳ, менга фақат биттагина қизим ворис бўлади», деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг меросини қизига чеклашини инкор қилмадилар. Агар бундай қилиш хато бўлганида эди, унинг бу сўзини инкор қилган бўлардилар. Демак, бу ҳадис ҳам фарз эгаси фарзини олганидан кейин ортиб қолган молни агар асабалар бўлмаса, яна ўзи олишига далолат қилади. Рад – яъни, қайтариб бериш шудир.
Аҳли илмлар ортган мол эр-хотинларга қайтарилмаслигига иттифоқ қилганлар. Фақат, ёлғиз Усмон розияллоҳу анҳунинг (ортган молни) эрга қайтарганлари ривоят қилинган. Буни ҳам раддан бошқа сабаб билан, асаба бўлгани учун ё қариндошлиги сабабли берган бўлишлари эҳтимоли бор, валлоҳу аълам. |