асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Бахтиёрлик: хаёлми ёки ҳақиқат? (6)2235 марта кўрилган 7 – Дунё ишларида ўзидан паст, охират ишларида эса ўзидан юқори бўлган одамларга қарашБахтиёрлик сабабларидан бири будир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган бир тавсияда шундай дедилар: "Сизлар ўзингиздан юқори бўлганларга эмас, паст бўлганларга боқингиз! Чунки, бундай қилишингиз, Аллоҳнинг неъматларини камситмаслигингизга яқинроқдир" (Муслим ривояти) Бу дунёвий ишларга оиддир. Чунки инсон, дунёвий имкониятлари хусусида ўзидан камбағалроқ бўлган одамларга қараганида, Аллоҳнинг ўзига берган неъматларини нақадар кўп эканлигини кўриб, шукр қилади. Охират ишларида ўзидан юқори бўлганларга боқиб, ўзининг камчиликларини кўради ва камчиликларини тузатишга ҳаракат қилади. Сиз расво бўлган одамни қандай расво бўлганига қараманг. Муваффақиятга эришган одам, қандай муваффақиятга эришганига қаранг! 8 – Орзунинг қисқа бўлиши, дунёга боғланиб қолмаслик ва ўлимга тайёргарликАллома Абдурраҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда қисқа, аммо маънодор бир сўз айтган: "Ҳаёт ўзи қисқа, сен уни ғам ва қайғуларга берилиб яна ҳам қисқартма". Ҳурматли китобхон, ушбу қисқа дунёда узундан-узун пуч орзулар билан охиратингизни расво қилманг! Дунё ишларига катта эътибор бермай, охират ишларига ўз эътиборларини қаратган солиҳ кишилар ўзаро нималар деганига қулоқ солиб, ибрат олишга ҳаракат қилинг: Солиҳ кишилардан бир нечталари ўтириб орзуни қисқа қилиш ҳақида музокара қилибдилар: Улардан бири бошқасига: "Сиз орзуларингизни қисқа қилишда қай даражага етдингиз?",- деб сўраганида у: "Мендаги орзунинг қисқалиги шу даражага етдики, агар мен оғзимга бир луқма олсам, мен шу луқмани ея оламанми ёки йўқми билмайман", деди. Айни савол иккинчи кишига берилди, у ҳам юқоридагига яқин жавобни берди. Учинчи одамга бу савол берилганда шундай жавоб берди: "Мендаги орзунинг қисқалиги шу даражага етдики, агар мендан нафас чиқса, такрор яна нафас олармикинман ё йўқми билмайман". Азиз дўстим, ҳаёт ҳақиқатан ҳам қисқадир. Шунинг учун ҳам уни имкони борича қадрини билинг, фойдасиз ва пуч орзулар, ғам ва қайғуларга берилиб унинг баракасини ўчирманг! 9 – Мўминнинг ҳақиқий бахтиёрлиги дунёда эмас, охиратда эканига аниқ ишонмоқАллоҳ таоло деди: «Энди бахтиёр зотлар эса жаннатда бўлиб, у жойда осмонлар ва Ер тургунча турурлар, магар Парвардигорингиз хоҳласа (яна Ўзи хоҳлаган ҳукмини қилур). Бу (яъни жаннатга тушиш бахтига эришиш Парвардигорингизнинг) туганмас инъомидир.» (Ҳуд, 108). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир"- дедилар. Манбаларда шу ўринда зикр қилишга муносиб жуда ажойиб қисса бор: Ибн Ҳажар Асқалоний Миср қозиларининг раиси эди. Кунларнинг бирида уйидан чиқиб кетар экан жулдур кийим кийган яҳудийга дуч келди. Яҳудий имомни кўриши билан: "Ей имом, тўхтанг!"- деди. Ибн Ҳажар Асақалоний тўхтади. Яҳудий: "Сиз пайғамбарингизнинг: "Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннати" деган ҳадисини қандай изоҳлайсиз? Қаранг, мен бир яҳудий ўлароқ жулдур кийимда, сиз эса мўмин ўлароқ чиройли ва тоза кийимлар кийгансиз?" - деди. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ унга қуйидагича жавоб берди: "Агар сен кофир ҳолингда ўлсанг, сени охиратда кутаётган аламли азоб олдида сенинг бу камбағаллигинг ва ночорлигинг жаннат ҳисобланади! Мен эса бу неъматларга қарамай, агар Аллоҳ мени жаннатига киритса, у ерда мени кутаётган неъматларга нисбатан мен бугунги кунда зиндондагидекман!". Яҳудий: "Шундайми?" дея савол берганида ибн Ҳажар Асқалоний: "Ҳа"- деб жавоб бердилар. Буни эшитган яҳудий: "Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ" деб мусулмон бўлди. 10 – Солиҳ кишилар билан ҳамсуҳбат бўлиш ва яхши дўстларИкки дўстнинг бир-бирига кучли таъсири бор эканини ҳеч ким инкор эта олмайди, чунки бу, тажрибаларда синалган ва ҳамма гувоҳ бўлган ишдир. Тарих ва ҳозирда содир бўлётган жараёнларга назар ташланса бу нарса очиқ кўринади. Шунинг учун ҳам, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида: "Яхши ва ёмон дўстнинг мисоли: мушк сотувчи ва темирчи босқонини босувчининг мисолига ўхшайди"Муттафақун алайҳи. 11 – Эр ва хотин, ҳар иккисининг солиҳ бўлишиБу – шубҳасиз, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, бахтиёрлик аломатларидан биридир: "Дунё бир мато-фойдаланиш василасидир. Дунёнинг энг яхши фойдаланиш василаси эса, солиҳа рафиқадир". 12 – Одамларнинг сенга озор беришлари сен учун яхшилик, улар учун эса ёмонлик эканини билмоғингИброҳим ат-Таймий бу хусусда шундай деган: "Бир киши менга зулм қилади, мен эса унга ачинаман". Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг маноқибларида ушбу ҳодиса зикр қилинган: "Ибн Таймийяга жуда кўп олим ва оддий одамлар ёмонлик қилишган натижада у Искандария шаҳрида қамалган. У қамоқдан чиққанида: "Сиз ўзингизга ёмонлик қилганлардан интиқом оласизми?"- деб берилган саволга: "Мен менга зулм қилганларнинг барчасини кечирдим ва уларда бўлган ҳақларимга розиман" деб жавоб берди". Ҳа, у ўзига зулм қилган одамларнинг ҳаммасини афв этти. Чунки у бунинг дунё ва охиратда у учун саодат эканини билар эди. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади. Кунларнинг бирида у Ҳарамуш-Шарифда эди. Хуросонлик бир киши йиғлаб унинг олдига келди. Фузайл раҳимаҳуллоҳ ундан: Нимага йиғлаяпсан? Деб сўради. У: динорларимни йўқотдим, билдимки уни мендан ўғирланган, шунга йиғладим, деди. "Сен йўқотган пулларинг учун йиғлаяпсанми"- дея савол берди. Хуросонлик: "Йўқ. Мен эртага маҳшаргоҳда пулларимни ўғирлаган киши билан бирга Роббим ҳузурида туришимни билганим учун ўғрига раҳмим келиб йиғладим, деди. Салафлардан бирига бир кишининг уни ғийбат қилгани етибди. У зот гўзал бир совға тайёрлаб, ўзини ғийбат қилган одам ҳузурига борибди ва совғани тақдим етибди. Ҳалиги одам ҳайрон бўлиб, совғанинг сабабини сўрабди. У зот: "пайғабаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким сизга яхшилик қилса, сиз ҳам уни мукофотланг!",- деганлар. Сиз менга ҳасанотларингизни ҳадя қилиб бердингиз, менда эса сиз учун дунё матосидан ўзга мукофот йўқ"- деди. Субҳоналлоҳ, бу қандай ўрнак ва қандай ҳайратомуз жавоб!! 13 – Ширин сўз ва ёмонликка яхшилик билан жавоб беришҲа, ширин сўз ва гўзал ибораларни тилга олиш ҳамда ёмонликка яхшилик билан жавоб бериш бахтиёрлик сабабларидан биридир. Буюк аллоҳ бу ҳақда шундай дейди: «Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан даф қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолади.» (Фуссилат: 34). Азиз дўстим, тафаккур қилиб кўринг. Бу илоҳий ва буюк тавсия бизга қандай йўлни кўрсатмоқда ва қандай бахтиёрлик омилларини билдирмоқда. Аллоҳ таоло мўмин бандаларини тавсифлар экан шундай деди: "Улар (яъни, Раҳмоннинг бандалари) ёлғон гувоҳлик бермайдиган ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтадиган кишилардир.» (Фурқон, 72). 14 – Азиз ва буюк Аллоҳга илтижо ва кўп дуо қилишРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмалари шундай бўлган. Ул зотнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларидан намуналар: "Аллоҳим! Мен учун динимни ислоҳ-гўзал қилки, диним менинг қўрғонимдир. Мен учун дунёимни ҳам ислоҳ етки, унда менинг маишатим ва ҳаётим. Охиратимни ҳам ислоҳ етки, удир менинг қайтар жойим. Ҳаётни мен учун ҳар бир яхшиликда зиёда қил, ўлимни мен учун ҳар бир ёмонликдан роҳат қил" (Муслим ривояти). "Аллоҳим, мен фақатгина Сенинг раҳматингни сўрайман. Кўзни юмиб-очгунча вақт бўлса ҳам мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма! Менинг бутун иш ва ҳолларимни ислоҳ айла! Мен Сендан бошқа ҳақ илоҳ йўқ эканини муъминман". "Аллоҳим, ғам ва ҳузун (хафалик)дан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз ва душман ғалабасидан Сенга сиғинаман". ХотимаҲурматли китобхон, мен сизни пуч орзулар хаёлидан чиқиб, ҳақиқий бахтиёрлар карвонига қўшилишга чақираман. Ҳолбуки, бу бахтиёрлик йўллари ва сабабларини юқорида айтиб ўтдим. Келинг, сизнинг ҳаётингиз ҳам ғаму кадарлардан тоза, ширин ва ҳаёт бўлсин!.. Табиийки, бу, "Аллҳога бўлган иймон" ва "солиҳ амал" маъноларини ҳаётга татбиқ этилсагина амалга ошади. Бу биз инсонларнинг фикри эмас, балки, қудратли Холиқимизнинг амри ва ҳукмидир. У зот бизга шундай демоқда: «Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, Биз унга покиза ҳаёт ато этамиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз.» (Наҳл, 97). Бизнинг сўзимиз охиридаги дуомиз шудир: Алҳамдулиллаҳи роббил-оламийн" |