Якшанба 22 Декабрь 2024 | 20 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Бахтиёрлик: хаёлми ёки ҳақиқат? (2)

3350 марта кўрилган

2. Кристина Онасис ҳикояси

Ушбу ҳаёт ҳикояси ҳам бойликнинг ёлғиз ўзи нақадар кўп бўлса бўлсин, бахтиёрлик учун сабаб бўла олмаслигига катта далилдир.

Бу ҳаёт ҳикояси ўн беш йил ёки ундан бироз кўпроқ бир замонни ўз ичига олган бўлишига қарамай ибратли ва ҳайратомуз ҳикоядир. Унинг сўнгги қисми бундан бир неча ойгина аввал ниҳоясига етган. У Кристина Онасис ҳикоясидир.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўз Каломида ибрат ва ўрнак бўлсин дея баъзи кофирларнинг мисолларини келтирганидан ибрат олиб, биз ҳам баъзи замондош кофирларнинг ҳаётларини намуна ўлароқ келтиришимиз ҳайратли бўлмаса керак.

Мана сизга юнон асиллик миллиардер машҳур Онасиснинг қизи Кристинанинг ибрат тўла ҳикояси. Диққат билан эшитинг.

Кристинанинг отаси Онасис ўта бадавлат бўлиб, унинг хусусий ороллари, денгиз флоти, ҳаво йўллари ширкатлари бор эди. Кристинанинг онаси Онасисдан аввал вафот этган эди. Отаси ўлмасдан Кристинанинг укаси ҳам вафот этди. Онасис вафот этганида Кристина ва унинг ўгай онаси Онасисга меросхўр бўлдилар. Ҳурматли китобхон, Кристинанинг бу меросдан улуши қанча бўлганини биласизми? У отасидан беш миллиард риёл (Бир ярим миллиард доллар)дан ортиқроқ пул, бутун бошли ороллар, денгиз флотлари ҳамда ҳаво йўллари ширкатлари уники бўлди!

Қимматли китобхон!

Кўпчилик беш миллиард риёл, денгиз флотлари, катта ҳаво йўллари ширкатига эга бўлган бу аёл, дунёдаги энг бахтли аёлдир, деб ўйлаши мумкин.

Бугун бу аёлнинг бойлигига эга бўлиш орзусида юрган кўплаб инсонларни учратишимиз мумкин. Ҳолбуки, унинг бойлигини юз кишига тақсим қилинса, улар катта бойлик эгаси бўладилар. Чунки уларнинг ҳар бири эллик миллион риёл соҳиби бўлади. Бундан, Кристинанинг қанча катта бойликка эга бўлганини яна ҳам аниқ билиш мумкин.

Қиссадан ҳисса: Кристина бахтиёрми ёки йўқми?- деб берилган саволдир.

Келинг, бу саволга жавоб беришдан аввал, Кристинанинг ҳаёт ҳикоясини варақлайлик. Эҳтимол бу варақлаш асносида юқоридаги саволга тўлақонли жавоб олармиз.

Кристинанинг онаси: У умр йўлдошига нисбатан нафрат ва ғазаб тўла оилавий ҳаётнинг охиридаги ажралиш (талоқ)нинг аччиқ аламлари билан бу дунёдан кўз юмди.

Кристинанинг укаси: У ўзининг хусусий тайёраси билан кўкларга кўтарилиб ўйнаб турган бир пайтда авиа ҳалокатга учраб ҳалок бўлди.

Кристинанинг отаси. У янги хотини Жаклин Кеннэди билан ҳеч чиқиша олмади. Жаклин Кеннэди АҚШ собиқ президенти Жон Кеннэдининг беваси эди. Онасис миллионларча доллар сарф қилиб Жаклинга уйланди. Бу оила фақат шуҳрат учунгина қурилган эди. Яъни, Онасис АҚШ собиқ президентининг бевасига уйланди деган овоза учун эди, холос.

Шунинг учун ҳам Онасис янги хотини билан бахтсиз ҳаёт кечирди.

Тасаввур қилинг бу никоҳнинг бандларида шу шартлар битилганди: "Онасис Жаклин билан бирга бир ётоқда ётмайди, Жаклинга ҳукмронлик қилмайди ва Жаклиннинг ҳоҳиш-истакларини қондириш учун гарчи миллионлар бўлсада сарфлайди". Шундай бўлсада Жаклин Кеннэди Онасис билан ҳеч чиқиша олмади ва уларнинг оилавий ҳаётлари Онасиснинг ўлими билан ниҳоясига етди. Унинг ўлимидан сўнг эса Кристина билан келишмовчиликда давом этди.

Кристина отасининг ҳаётлик даврида бир америкалик билан турмуш қурди. Бир неча ой давом этган оилавий ҳаётдан кейин эри уни талоқ қилди, очиғи Кристина эрини талоқ қилди.

Кристина отасининг вафотидан сўнг Юнонистонлик бир киши билан турмуш қурди. Бу турмуш ҳам бир неча ой давом этди, холос. Сўнгра, турмуш ўртоғининг талоқ қўйиши билан, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Кристина эрини талоқ қилиши билан ажралдилар.

Кристина бу айрилиқдан сўнг анча вақт бахтини излади... кейин учинчи марта турмуш қурди. Дунёдаги энг бой аёл саналган Кристина танлаган куёв ким эканлигини биласизми? Куёв бир коммунист рус эди. Во ажаб! Капитализм чўққиси коммунизм чўққиси билан бирлашмоқда... Одамлар, хусусан, мухбирлар уларнинг ҳаётларини одимма-одим кузатиб боришар, имконияти топганлари он Кристинадан: "Сиз капитализмнинг тимсоли ўлароқ, бу коммунист билан қандай турмуш қурдингиз?" деб сўрашар, у эса: "Мен учун бунинг фарқи йўқ. Мен фақат бахтимни излаяпман" деб жавоб берар эди. У қаерда ва қачон бундай саволга дуч келса айни жавобни такрорлар эди.

Кристина янги куёви билан Россияга жўнаб кетди. Шўролар давлат тузуми фуқароларга кичик уйлардан бошқа мулк соҳиблиги ҳамда хизматчи тутиш ҳаққини бермас эди. Кристина эри билан икки хоналик уйга жойлашди. Уйнинг барча ишларини Кристинанинг ўзи қилар, мухбирлар эса уни уйида ҳам холи қолдиришмас эди. Улар унинг бу ишларидан ҳайратга тушишар ва унга шундай савол билан мурожаат қилардилар: "Бу нимаси? Буларнинг барчасига қандай чидамоқдасиз?". Унинг жавоби: "Мен бахтиёр бўлмоқчиман!!" дан нари ўтмас эди.

Бир йил давом этган турмушдан кейин эри уни талоқ қилди, очиғи Кристина эрини талоқ қилди.

Шундан кейин Франсияда уюштирилган катта йиғинда мухбирлар ундан: "Сиз дунёдаги энг бой аёлмисиз?" деб сўрадилар. У: "Ҳа, дунёдаги энг бадавлат аёл менман, бироқ дунёдаги энг бахтсиз аёл ҳам менман!!"- деди.

Биз уни ҳаётининг сўнгги кунларида бир франсуз билан турмуш қилганини кўрамиз. Қаранглар, у тўрт давлатга турмушга чиқиб кўрди. Нима учун? Шоядки у бахтини топса.

Кристинага уйланган франсуз оғир саноат билан шуғулланувчи катта бой одам эди. Тез орада ўрталарида бир қиз туғилди. Сўнгра Кристина бу эрдан ҳам ажралди.

Кристина қолган ҳаётини, бахтсизлик ва ғам-қайғу ичида яшади. Бундан бир неча ой аввал Аргентинадаги дала ҳовлисидан ўлик ҳолатда топилди. У табиий ўлдими ёки ўлдириб кетилдими, маълум эмас. Уни отасининг оролларидан бирига дафн қилишди.

Бу ҳаёт ҳикоясига диққат ва ибрат билан боқиш керак. Дунёнинг энг бой аёлига бойликлари фойда бера олдими?! Дунёда бера олмагани маълум, энди охиратда бера оладими?! У кофирлардан бўлгани учун охиратда шундай дейди: «Менга мол-дунёйим асқотмади-я!»

Демак, мол-дунёнинг ўзи кифоя қилмайди. Мол-дунёнинг ўзигина саодатни келтирмайди. Бойликнинг ўзигина бахт-саодат келтиради деб ўйлаш, пуч хаёлдан бошқа нарса эмас.

Ўзимизга замондош бўлган бир қанча савдогарларнинг доимий хавотирда яшаётганларини кўрмоқдамиз. Баъзиларининг тижорати касодга учраганидан сўнг ғам-қайғуда яшаётганларини ҳам кўряпмиз.

Ана шундай мисоллардан бирини келтирмоқчиман. Мен бир одамни танир эдим, унинг миллионлар билан ҳисобланадиган тижорати бор эди. Кейинчалик мол-дунёси қўлдан кетиб, қийин аҳволга тушди. Янги иш излай бошлади. Ҳолбуки, у қачонлардир вазирликларнинг бирида муҳим мансаблардан бирини эгаллаган эди. Кўп ҳаракатлардан кейин, "Ишчилар идораси"дан кичик бир вазифа топди. Оқибат шу бўлса, мол-дунёда бахт-саодат нима қилсин?!

Бахт-саодат шуҳратда

Ундай бўлса, бахтиёрлик шуҳратдамикин?!

Масалан, спортчи ва санъаткорлар эришган шуҳратлари билан ҳақиқатан бахтиёрмилар!

Мен шахсан улар бахтиёр эмаслар, деб, айта оламан. Чунки шуҳрат саодат эмас, бахтсизликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган тақводан узоқ ҳар қандай шуҳратнинг ҳақиқати йўқдир-ки, инсон у билан бахтли бўлса. Аллоҳдан тақво қилган одам шуҳратни хоҳламайди. Агар шуҳрат асил бир сабабга боғланмаган бўлса, совун кўпиги каби тез сўнади ва бундай шуҳрат эгаси бечора ва бахтсизликда ҳаёт кечиради.

Кўп одамлар бахтиёрликни икки тоифа инсонда мавжуд деб ўйлайдилар. Улар спортчилар ва санъаткорлар.

1 – Спортчилар

Спортчилар кеча-кундуз маҳзун ҳаёт кечирадилар. Чунки улар, майдоннинг у четидан бу четига югуриш, у ўлкадан бу ўлкага сафар қилишга мажбурдирлар. Ўз оилалари билан қоладиган бир кунлари ҳам қўлларида эмас. Уларнинг кўпи мана шулар сабабли таълим олиш марҳалаларини ярмида қолдириб ташлаб кетишга мажбур бўлиб қолмоқдалар.

Бунга илова ўлароқ шуни ҳам айтиш мумкинки, ҳар бир мусобақа олдидан безовталаниш ва рақибларидан учраган мағлубият сабабли қаттиқ изтиробга тушиш ҳам бор. Табииийки, бунинг ичида ғалабалар ва юксалишлар ҳам бўлиб туради. Энди командалар ўртасида кетиб-келишлар бошланади. Командаларга кўчишлар бошланади. Бунинг ҳам ўзига хос машаққатлари бор.

Командаларининг ўйнаётган лигадан қуйироқ лигага тушиб қолиш андишаси ҳам спортчиларни йил давомида қийнаган нарсалардан биридир. Кейинчи! Кейин, спортни ташлаганларидан ҳеч қанча вақт ўтмай унутиладилар... Табиийки, бу ҳам улар учун ҳузунли ва қайғулидир.

Демак, кўпчилик ўйласада, бахтиёрлик спортчиларда эмас экан.

2 – Санъаткорлар

Инсоният яшаган энг хунук, ёмон ҳаёт санъаткорларникидир!

Уларнинг ҳаёти – мустаҳкам оила қуролмаслик, гиёҳвандликка чалиниш, ҳаёсизлик ва фазилатнинг йўқолишидан иборатдир.

Мен санъаткорлар деганда чолғу асбобларини чалувчи, қўшиқчи, кинотеатр актёр ва актрисаларини назарда тутмоқдаман. Мен бу гапларни ўзимча, ички дунёмда мавжуд бўлган фикрларимдан келиб чиқиб айтмаяпман. Балки, айтганларим уларнинг ўз хотира дафтарларида ёзиб қолдирган, ҳар куни рўзномаю мажаллалар саҳифасида ёритиб борилаётган ўзларининг сўзларидир. Мен бу ерда уч ҳодисани мисол ўлароқ келтираман.

Биринчи ҳодиса:

Мисрлик актёр Анвар Важдий ҳикояси. У машҳур яҳудий миллатига мансуб актриса Лайло Муроднинг эри эди. Лайло Мурод хотираларида эри ҳақида ушбу сўзларни ёзган: "У оддий актёр эди. У бир куни шундай деди: "Касалга чалинсам ҳам, бир миллион жунайҳга (миср пул бирлиги) эга бўлишни ҳоҳлайман". Мен: "Сен касал бўлсанг бойлигинг сенга қандай наф беради?" дедим. У: "Бойлигимнинг бир қисмини даволанишга сарфлайман, қолгани билан эса бахтли ҳаёт кечираман"- деди". Ҳақиқатан ҳам у миллион жунайҳдан кўпроғига эга бўлди. Бироқ, Аллоҳ таоло уни жигар ракига мубтало қилди. У даволаниш учун эга бўлган бир миллионни ва унга қўшимча ҳам пул сарф этди. Саодатга эриша олмади. Ҳатто у жуда ҳам оз еб, оз ичар, аксар таомларни истеъмол қилиш унга мумкин эмасди. Ва ниҳоят у катта ҳасрат-надомат ва бахтсизликда бу дунёни тарк етди.

Иккинчи ҳодиса:

Бу Ниёзий Мустафонинг ҳикоясидир. У машҳур режиссёрлардан бири эди. Унинг ҳаёти ўта бахтсизлик ва ёмон шаклда кечди. Етмиш ёшга етганида уйида ўлдириб кетилган. Ҳолбуки у, айни ўлдирилган кечада шовқин-суронли базм ўтказган, базмда ўнтадан кўпроқ қизлар қатнашган, тонгда эса уйида ўлдирилган ҳолда топилган.

Бу ҳаётнинг қандай ўтганига диққат билан боқинг! Қўрқув, мастлик, хиёнат. У мана шундай фожеали ҳолатда ўлиб кетди. Аллоҳдан ёмон ҳотимадан паноҳ сўраймиз!

Учинчи ҳодиса:

Бу – Абдулҳалим Ҳофизнинг ҳикояси. Бечора одам ҳаётини касал, танҳо, хотинсиз ва на фарзандсиз яшади. Эллик ёшдан ўтмади ҳам-ки, касаллик уни адо қилди. У ҳам бахти қароликда ўлимга таслим бўлди.

Демак, баъзи одамларнинг тасаввуридаги бахтиёрлик – аслида ўзгаларнинг кўзларини қамаштирадиган бир ёлғон чақмоқ каби эканки у билан улар ўзларини бошқалар назарида ўта бахтиёр қилиб кўрсатишади. Ҳолбуки улар ўта бахтсиз, ҳолларига маймунлар йиғлайдиган аҳволда ҳаёт кечирадилар.

Бахтиёрлик дипломларда

Хўш, бахтиёрлик қаерда?

Эҳтимол у олий дипломларни олишда, инсон фан доктори бўлишидадир?

Лекин мен сизларга ишонч билан айта оламанки, "Йўқ" ундай эмас.

Сўзимизнинг тасдиқи ўлароқ баъзи ҳодисаларни кўриб чиқайлик. Мана сизга "ал-Ямома" ойномасида босилган янги хабар.

"Ёш табиба хоним ҳайқирмоқда: барча дипломларимни олинг ва эвазига менга бир турмуш ўртоғи беринг!".

Тибда докторлик олий даражасини олган бу аёл нега бундай ҳайқираётганига бир боқинг. У кўпчиликнинг назарида "Ўта бахтли" саналгандир, чунки у, аёл бўла туриб "Докторлик" даражасини олибди, олиб ҳам тиббиёт бўйича-я!

Чунки аксар одамларнинг назарида, тиб илмларнинг энг олийси, унинг дипломлари эса энг яхши дипломдир. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Одам "фан доктори" бўлса, айниқса у тиббиёт бўйича бўлса, "у жуда ҳам бахтиёр одам" деган тушунча кўплаб кишиларнинг тушунчалари бўлсада у хато тушунчадир.

Сўзимнинг тасдиғи ўлароқ мана бу аёлнинг ўз қалами билан ёзган сатрларини ўқиб кўринг:

"Оҳ, қанчалар бахтсизман! Ҳар куннинг эрталабки соат еттиси мен учун энг оғир, мени қийнайдиган ва кўзларимни ёшлантирадиган ондир. Нега дейсизми? Чунки мен, бу соатда уйимдан чиқиб, машинанинг орқа ўриндиғига ўтириб, ишхонамга йўл оламан. Йўк! Йўқ! Гўримга, зиндонимга йўл оламан. (Қаранг, бу аёл қанча машаққатлардан кейин эришган ишхонасини "Гўрим" "Зиндоним" демоқда. Сўнгра у сўзида давом этади). Гўримга етиб келганимда (у офисимга, саодатим манбасига етиб келганимда демаяпти) эшик олдида қўлларидаги болалари билан мени кутиб турган аёлларни кўраман. Улар устимдаги оқ халатга оддий бир кийимдек эмас, балки, Эрон шойиси ёки Хитой ипагидан тикилган қимматбаҳо кийимга қарагандек тикиладилар. Ҳолбуки, у менинг назаримда мотам кийимимдир!!

Хонамга киргач бўйнимга стетоскопни иламан. Гўёки у бўйнимга солинган дорнинг сиртмоғидек туюлади. Ёшим ўттизга борган бўлсада, ҳали ҳануз порлоқ келажакни кўролмаяпман.

Нима экан, мен доктор эмишман! Аъло баҳолар билан тиб куллиётини битирган, тажрибали ва кўплаб мақтов ёрлиқлари олган ҳамда давлатманд хотин!

Йўқ! Йўқ! Мен буларнинг ҳеч бирини ҳоҳламайман! Олинг бу диплом ва мақтов ёрлиқларингизни! Олинг, ёлғон бахт-саодат бера олади деб ўйлаганингиз мол-дунёни! Сиз менга фақат "Ойижон!" деган нидони беринг!

(Кейин мана бу байтларни ўқийди, маъноси:)

Доктор дейишларин қанчалик истагандим, мана айтилди ҳам. Унинг айтилишидан менга нима наф етди.

Кечагина ҳаммага намуна бўлган аёлга бугун марсия ўқилмоқда.

Унинг бирдан бир орзуси гўдакни қучмоқ, айтинг-чи, фарзандни пулга топурми?!

С. А. Г. Риёз шаҳри