асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Улар билан бирга ўтирманг!3381 марта кўрилган Муаллиф: Абдулмалик Косим Бисмиллахир рохманир рохийм Хамду санога лойик, садокатлиларни садокатлари эвазига ўз рахмати ва фазли билан мукофотловчи, каззобларни эса хохласа ўз хикмати ва адолати билан жазолайдиган Аллохга хамдлар бўлсин. Мен «Хукмида ягона, шериксиз Аллохдан ўзга илох йўк ва Унинг бандаси ва расули бўлмиш Мухаммад махлукларининг энг афзалидир (Аллох Унга, Унинг оиласи, сахобалари ва Унинг йўлига эргашганларга салавоту саломлар йўлласин!)»- деб гувохлик бераман. Бундан сўнгра: Ислом Уммати ичида эзгуликларни йўкотиб, ёмонликларни жалб киладиган кабих касаллик ёйилди. Бу касалликни Аллох таъолонинг катта неъматлари ва Унинг гўзал яратувчилигига далолат килган кичик бир махлук ташимокда. У – олийжаноблик ва пасткашлик, юксалиш ва тубанлик намоён бўладиган тилдир... Баъзи ўтиришларда бу тил хатарли, харом ва ифлос нарса – истехзо ва масхаралашларга хам тегмокда. Бу эса, у инсоннинг ёмон ниятли, калби кора ва диний ишларга оз эътибор беришига даракчидир. Аллох таъоло деди: «Эй мўъминлар, бир кавм бошка бир кавм устидан масхара килмасин! Шояд улар булардан кўра яхширокдир. Хотинлар хам (бошка) хотинларни масхара килмасинлар, шояд улар булардан кўра яхширокдир» (Хужурот: 11). Масхаралашнинг маъноси: камситиш, тахкирлаш. Бу - гохо харакат ва сўзлар ва гохо ишора ва иймолар билан бўлади. Истехзо (масхара)нинг энг ашаддий ва хатарлиси – дин ва диндорлар устидан килинганидир. Унинг хатарли ва катта гунох бўлгани учун хам уламолар Аллох, Аллохнинг дини ва пайгамбарини масхаралаш Ислом миллатидан бутунлай чикарадиган очик куфрдир, деб карор килдилар. Шайхулислом ибн Таймийя рахимахуллох: «Исломга кирганидан сўнг Аллох, Аллохнинг оятлари ва пайгамбари устидан масхара килган одам очик куфр амалини килгани учун кофир бўлади ва Ислом миллатидан бутунлай чикади». Бугунги кунда масхара ва истехзонинг турлари хам кўпайди. Баъзилар хижоб, баъзилар шаръий хукмларни ижро этиш, баъзилар эса амру маъруф ва нахй мункар килган кимсалар, хатто сокол ва шимларнинг ошиклардан паст киймаслик каби расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатлари устидан масхара килмокдалар. Фатвонинг Доимий Хайъати томонидан соколли одамни: «Эй сокол!» дея истехзо билан чакирган одамнинг хукми хакида берган фатвосида ушбу жумлалар бор: «Сокол устидан истехзо килиш каттик гунохдир. Агар: «Эй сокол!» деб айтган одам истехзони касд килган бўлса, куфр ишни килган бўлади. Агар танимокчи бўлса, унинг бу иши куфр бўлмайди, балки, у одам бу сўзни айтмаслиги керак». Диний амалларни килган одам устидан масхара килишнинг хатарини яхши билишимиз керак. Келинг, Тавба сурасида тиловат килинаётган ушбу оятларга кулок солайлик: «Касамки, агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари хакида) сўрасангиз, албатта улар: «Биз факат бахслашиб, хазиллашиб келяпмиз, холос», дейдилар. Айтинг: «Аллохдан, Унинг оятларидан, Унинг пайгамбаридан кулувчи бўлдингизми? Сизлар узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга кайтдингиз. Агар сизлардан бир тоифани (чин ихлос килганлари учун) афв килсак, бошка бир тоифани жиноятчи бўлгани учун азоблаймиз» (Тавба: 65, 66). Бу оятнинг нозил бўлиш сабаби куйидагичадир: Мунофиклардан бири: «Кориларимиз ичимиздаги энг корнини ўйлайдиган, энг ёлгончи ва душман каршисида энг кўркоклар деб ўйлайман»- деди. Бу хабар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламга етиб борди. Буни эшитган мунофик расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хузурига келиб, Ул зотнинг туяларининг тизгинидан ушлади ва: «Биз бахслашётган ва хазиллашаётган эдик»- деди. Расулулллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллохдан, Унинг оятларидан, Унинг пайгамбаридан кулувчи бўлдингизми?» оятини охиригача ўкиш билан жавоб бердилар. Туянинг тизгинига осилган мунофикнинг оёклари тошларга кокилар, бирок, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам унга бокмас эдилар. Расулуллохс соллаллоху алайхи ва саллам одамларнинг энг рахмлироги, одамларнинг узрларини кабул килувчироги экани маълум. Шундай бўлсада, у зот масхара килган одамнинг узрини кабул килмадилар, балки, масхара ва истехзо килган одамнинг узрига бокиб хам кўймадилар. Мухтарам ўкувчи, Аллох таъолонинг юкорида зикр килинган оятда у мунофикларнинг кофир бўлишларидан аввал мусулмон бўлганларини мулохаза килган бўлсангиз керак: «Сизлар иймон келтиргандан сўнг кофир бўлдингиз». Ибн Жавзий рахимахуллох «Зодул-муяссар» китобида: «Бу – куфр сўзини жиддий ва хазиллашиб айтишнинг фарки йўк эканига далолат килмокда»- деди. Шайх Носир Саъдий рахимахуллох шундай деди: «Аллох ва Аллохнинг пайгамбари устидан кулиш Ислом динидан чикарадиган куфрдир. Чунки, диннинг асоси Аллох таъоло, Аллох таъолонинг дини ва пайгамбарини улуглаш билан бўлади. Улардан бирортасининг устидан кулиш эса бу асосга зид ва ашаддий тарзда тескаридир». Шайх Мухаммад ибн Иброхим рахимахуллох шундай деди: «Баъзи одамлар дуч келсинлар, келмасинлар илм ахлларининг оркасидан турли бемаъни гапларни айтадилар. Масалан: «Сўпи», дейдилар. Бундай сўзларни талаффуз килган одамларнинг муртад бўлиш хавфи бор. Чунки, улар Аллох таъолога таот-ибодат килганлари учун одамлардан интиком оладилар». Аллох таъоло масхара килган одамларнинг мўминларга нисбатан холатлари хамда охиратдаги макомлари хакида шундай деган: «Кофирлар учун дунё хаёти чиройли килинди. Улар иймон эгаларининг устидан куладилар. Холбуки, такводор кимсалар киёмат кунида улардан баланддирлар. Аллох ўзи истаган кишиларга хисобсиз ризк беради» (Бакара: 112). Бу ишларнинг истехзо-масхара эканлигини билдирилса, баъзилар: «Биз динни хам, у одамни хам касд килмадик. Балки, хазил килиб, кулишаяпмиз, холос»- дейдилар. Бу одамлар у хазил ва кулишнинг окибати нима эканини билмайдиларми?! Ахир бу ишларнинг окибати – бу дунёда хорлик, халокат ва барбодлик, охиратда эса давомий азобдир. Аллох таъоло деди: «(Аллох) деди: «(Жаханнамда) хор бўлингиз ва Менга сўз котмангиз! Аникки, бандаларимдан бир гурух бор эди. Улар: «Роббимиз, Сенга иймон келтирдик. Бас, Сен бизларни магфират килгин ва бизларга рахм айла: Сен ўзинг рахм килувчиларнинг рахм килувчирогидирсан», дер эдилар. Сизлар уларни масхара килдингиз, хатто улар(нинг устидан кулиш) сизларга Мени эслашни унуттирди. Сизлар улардан кулган эдингиз. Мен бугун уларни (сизларнинг азоб-у кубатларингизга) сабр-токат килганлари сабабли мукофотладим – улар хакикий (бахт-саодатга) эришгувчидирлар» (Мўъминун: 108 – 111). Битта оддий инсон устидан мазах килиб кулишнинг ўзи катта зулм ва тажовуздир. Шундай экан, мўъминлар ва мўъминалар, динга катъий риоя килган эркагу-хотин-кизлар устидан мазах килиб, кулиш хакида нима дейсиз?! Аллох таъоло деди: «Мўъмин ва мўъминаларга килмаган нарсалари эвазига озор берадиган кимсалар катта бўхтон ва очик гунохни килибдилар». Аллох таъоло тоат-ибодат килиш учун яратган тил, ўз эгасини халокатларга етаклайди. Хусусан, эхтиётсиз бўлса уни айблайди, бунинг устидан кулади... Баъзиларнинг хаётига назар ташласангиз, ўтиришларини кулгу, латифа ва мазах килишлар билан ўтказадилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу ишнинг хатар ва халокатларидан огохлантириб шундай дедилар: «Одам атрофидагиларни кулдириш учун ўзининг назарида оддий бўлган бир сўзни айтади-ки, бу сўз сабабли Дўзахдан Осмондан хам узокрок бўлган масофага тушади» (Имом Ахмад ривояти). Мусулмон дўстим, Аллохга осий бўлинаётган ўтиришларда иштирок этманг. Чунки, Аллох таъоло шундай деган: «Ахир Аллох таъоло сизларга Китобда: «Качонки Аллохнинг оятлари инкор ва масхара килинаётганини эшитсангизлар, то бошка гапга ўтмагунларича улар билан бирга ўтирманглар» деган сўзларни нозил килган эди-ку?! (Модомики, улар билан бирга ўтирар экансиз), демак, сизлар хам шак-шубхасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Аллох барча кофир ва мунофикларни жаханнамга жамлагувчидир» (Нисо: 140). Сиз уларнинг бу кабих ишларини имконингизга караб инкор этишингиз ёки у ўтиришни тарк этишингиз керак. Сиз доимо Аллох таъолонинг ушбу: «У бирон бир сўзни айтар экан, хузурида ўта огох назоратчи бордир» (Коф: 18) оятини кўз олдингиздан кетказманг! Тилингизни доимо эхтиёт килинг! Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Одамларни юзлари билан тиллари килган нарса (жаханнамга) улоктирмайдими?!»- дедилар (Имом Термизий ривояти). Аллох таъоло тилларимизни покласин, кулокларимизни ёмон нарсаларни эшитишдан сакласин. Барча хамдлар Аллохга бўлсин! * * * |