асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Тахорат одоблари3505 марта кўрилган Биcмиллахир Рохманир Рохийм Оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллох таолога хамду санолар бўлсин. Инсонлар эргашиб, итоат килишлари учун юборилган Пайгамбар Мухаммад ибн Абдуллохга, у кишининг оила аъзолари, сахобаи киромлар ва у кишига эргашганларга салавоту саломлар бўлсин. Намознинг тўгри бўлиши учун тахорат шарт, бу хакда Аллох таоло шундай дейди: (يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلاةِ فاغْسِلُواْ وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُواْ بِرُؤُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَينِ) «Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!» (Моида: 6) Тахорат намозга кириш ва Аллохга муножот килишга тайёргарлик учун очик аъзоларни сув билан поклаш, бадан аъзоларини гунох ва хатолардан поклаш аломати, калбни Аллохдан машгул киладиган ва Унинг нурларидан, файзидан, илми ладунидан ва илохий хикматларидан бахра олишдан тўсиб кўядиган гафлат хамда харом ишлардан тозалашдир. Уламолардан бири шундай деган эканлар: "Шуни билгинки, агар сен тахорат олсанг ундан сўнг албатта роббингни зиёрат киласан, бас, шундай экан сен унга тавба кил. Чунки у, сув билан ювинишни гунохлардан покланишга мукаддима килди. Огзингни чайкадингми, тилингни ёлгон, гийбат ва чакимчиликдан сакла. Аллох таоло тилингни зикр ва Куръон тиловати учун, халойикни тўгри йўлга чакиришинг хамда ичингдаги дунё ва дининг хожатларини баён килишинг учун яратган. Агар сен уни ноўрин жойларда ишлатсанг, бу аъзодаги Аллохнинг неъматига нонкўр бўласан. Хар бир аъзойинг неъмат, гунох ишларни килишда неъматлардан фойдаланиш нонкўрликнинг чўккисидир. Бурнингни чайисанг, харом нарсани хидлашдан бурнингни пок тут. Юзингни ювсанг, назарингни уч нарсадан четлат: "Харомга карашдан, мусулмон кишини назар-писанд килмасликдан ва бирон кишининг айбига карашдан". Кўз зулматларда йўл топишинг, хожатларнингда фойдаланишинг, еру-осмонлардаги ажойиботларга карамогинг ва у иккиси билан кўраётганинг ходисалардан ибрат олмогинг учун яратилгандир. Кўлларингни сув билан покласанг, у иккиси билан бирон мусулмонга озор беришдан, ёки харом молни ушлашдан ва ё тил билан айтиб бўлмайдиган нарсани ёзишдан саклан. Калам икки тилнинг биридир, сен уни тилни саклаш керак бўлган нарсадан сакла. Бошингга масх тортсанг, билгинки, бу амал Аллохнинг буйругини бажариш, унинг Олийлиги олдида бош эгиш ва унга мухтожликни изхор килишдир. Икки оёгингни покласанг, улар билан харомга юришдан саклан. Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мархамат килганларидек: "Хар бир банда бирон кадам босадиган бўлса, албатта у билан нимани ирода килганлиги хакида сўралади". Абу Нуайм «Хиля»да ривоят килган. Мана шу расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарини берган гўзал тахоратдир: «من توضأ فأحسن الوضوء خرجت خطاياه من جسده حتى تخرج من أظفاره» رواه مسلم عن عثمان. "Кимки тахорат килса, бас, уни чиройли килса хатолари унинг баданидан чикиб кетади. Хаттоки хатолари унинг (кўл-оёкларини ювганида) тирнокларидан чикиб кетади". Муслим ривояти. Мана булар тахорат одобларидан: 1. Тахоратни «Бисмиллах» билан бошлаш. Абу Довуд Абу Хурайрадан келтирган ривоятда расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шундай мархамат килганлар: «لا وضوء لمن لم يذكر اسم الله تعالى» رواه أبو داود. "Бисмиллах демаган кишининг тахорати (тўла) тахорат эмас" Абу Довуд ривояти. 2. Тахорат асносида шошмаслик ва калбнинг хозир бўлиши. Чунки тахоратдаги сокинлик ва хушуъ намоздаги хушуънинг мукаддимасидир. 3. Хар сафарги тахоратда мисвок ишлатиш, чунки у огизни поклайди ва парвардигорни рози килади. عن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «لولا أن أشقّ على أمتي لأمرتهم بالسواك مع كل وضوء» رواه البخاري. Абу Хурайрадан ривоят килинади, пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Умматимга огир килиб кўймаганимда, уларни хар бир тахоратда мисвокка буюрган бўлардим" Бухорий ривояти. 4. Тахорат асносида сўзлашиш, кулги ва сув билан ўйнашдан четланиш. 5. Юз ва пешонага сувни шаппиллатиб уришдан четланиш. 6. Тахоратдан кейин кўлни силтамаслик. 7. Тахорат сувини фарз бўлган ўринлардан юкорирокка етказиш, тирсакдан юкорирокка ва болдирнинг ярмигача, билхусус совук кунларда. Чунки бу Киёмат кунида муъминнинг нури ва зийнатидир. عن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «ألا أدلكم على ما يمحو الله به الخطايا، ويرفع به الدرجات، قالوا : بلى، يا رسول الله. قال: إسباغ الوضوء على المكاره، وكثرة الخطا الى المساجد، وانتظار الصلاة بعد الصلاة فذلكم الرباط، فذلكم الرباط» رواه مسلم. Абу Хурайрадан ривоят килинади, пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Аллох у туфайли хатоларни ўчирадиган ва даражаларни кўтарадиган нарсага сизларни йўллаб кўймайми,- дедилар. Улар: Ха (йўллаб кўйинг),- дедилар. "Совук кунларда тахорат сувини эриниладиган ўринларга етказиш (улар тирсак ва тўпикдан юкориси), масжидларга кўп юриб бориш ва бир намоздан кейин иккинчисини кутиш. Мана шу ишинглар "Рибот"дир, мана шу ишинглар "Рибот"дир" Муслим ривояти. Изох: "Рибот" деб Ислом диёрларининг душман томондаги чегараларида кўрикчилик килишга айтилади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам юкоридаги ишларнинг мухимлиги эътиборидан уларни "Рибот" деб атадилар. وعنه قال: سمعت خليلي صلى الله عليه وسل يقول: « تبلغ الحلية من المؤمن حيث يبلغ الوضوء» رواه مسلم. Абу Хурайра айтадилар: Халилим соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Зийнат-такинчок муъминнинг тахорат суви етган еригача етади" Муслим ривояти. Изох: бу холат Киёмат куни бўлади. 8. Бармок ораларига, тўпик оркасига, умуман барча тахорат аъзоларига сувни яхшилаб етказиш. عن أنس yقال: رأى النبي رجلا وفي قدمه مثل الظفر لم يصبه الماء. فقال له: «ارجع فأحسن وضوءك» رواه أبو داود والنسائي. Анас розияллоху анхудан ривоят килинади, пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам бир кишининг оёгида тирнокчалик сув тегмаган жойни кўриб колдилар ва унга: "Кайт, тахоратингни яхшилаб кил",- дедилар. Абу Довуд ва Насоий ривоятлари. 9. Тахоратни килиб бўлиб пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламдан ворид бўлган ушбу дуони ўкиш: عن عمر رضي الله عنه أن رسول الله قال: «ما منكم من أحد يتوضأ فيحسن الوضوء ثم يقول حين يفرغ من وضوئه: «أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأشهد أن محمدا عبده ورسوله، اللهم اجعلني من التوابين واجعلني من المتطهرين» إلا فتحت له أبواب الجنة الثمانية يدخل من أيّها شاء» رواه الترمذي. Умар розияллоху анхудан ривоят килинади, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: "Сизлардан бирингиз тахорат оладиган бўлса ва тахоратини чиройли килса, тахоратни килиб бўлгач ушбу дуони ўкиса: «Гувохлик бераман албатта Аллохдан ўзга хак маъбуд йўк, унинг шериги йўк ёлгиздир. Ва яна гувохлик бераман албатта Мухаммад унинг бандаси ва элчиси. Эй парвардигор, мени тавба килувчилардан килгин ва мени покланувчилардан кил!», у учун жаннатнинг саккиз эшиги очилади, у улардан хохлаганидан киради" Термизий ривояти. 10. Хар бир тахоратдан кейин агар суннат намознинг вакти бўлмаса, икки ракаат нафл намоз ўкиш мустахаб. عن عقبة بن عامر رضي الله عنه قال: قال رسول الله : «ما من أحد يتوضأ فيحسن الوضوء ويصلي ركعتين يقبل بقلبه ووجهه عليهما إلا وجبت له الجنة» رواه مسلم وأبو داود. Укба ибн Омир розияллоху анхудан ривоят килинади, росулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бирор киши тахорат олса ва у тахоратни чиройли килса кейин юзи ва калби билан юзланиб икки ракаат намоз ўкиса, унга жаннат вожиб бўлади" Муслим ва Абу Довуд ривоятлари. 11. Сувни тежаб ишлатиш, хожатдан ортик сувни куймаслик ва аъзоларни уч мартадан кўп ювмаслик. Амр ибн Шуайб бобосидан ривоят килган хадисда росулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам хузурларига бир аъробий келиб, тахорат хакида савол килди. Ул зот аъзоларни уч мартадан ювиб кўрсатиб бердилар. Кейин: "Мана шу комил тахорат, ким бунга зиёда килса ёмон иш килибди — ёки хаддан ошибди ёки зулм килибди—",- дедилар. Ибн Можа ва Абу Довуд ривоятлари. 12. Доимо тахоратда бўлиш, чунки тахорат муъминнинг рухий куроли, у муъминнинг калбидан ёмонликлар, гафлатни хайдайди, гунох ва харом ишлардан саклайди. Шунингдек у намоз ва куръон тиловати учун тайёр туради. Анас розияллоху анхудан ривоят килинади: "Агар доимо тахоратли бўлишга кодир бўлсанг, шундай килгил". Абу Закарийя ал Маданий тайёрлади |