асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Шайтон билан суҳбат4053 марта кўрилган Муаллиф: Шайх Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала росулиллаҳ ва баъд: Қоронғу кечаларнинг бирида Аллоҳ даргоҳидан қувилган Шайтон билан суҳбатлашдим. Бомдод намозига азон айтилгач, масжидга бормоқчи бўлдим. Шунда у менга: "Ҳали тун узоқ, бир оз дам ол!"- деди. Мен унга: "Фарз намозини қазо қилиб қўйишдан қўрқаман"- дедим. Деди: "Вақт бемалол, намоз вақти кенг". Дедим: "Жамоатдан кечикишдан қўрқаман". Деди: "Тоат-ибодат деб ўзингни қийнама!"... Уйғонганимда Қуёш барқ урган эди... Шайтон қулоғимга пичирлаб: "Қазо қилган намозингга ачинма, кун бўйи вақтинг бор!"- деди. Эрталабки зикрларни қилмоқчи бўлдим. Ўша онда шайтон менга фикр дафтарларини очди. Дедим: "Сен мени зикрлардан чалғитаяпсан!". Деди: "Зикрларни кечқурунга қолдир!". Гуноҳларимдан тавба қилмоқчи бўлдим. Шайтон: "Ёшлигингда маза қилиб қол!"- деди. Дедим: "Ўлимдан қўрқаман!". Деди: "Ҳали умринг узоқ!". Қуръон оятларини ёдлашга киришдим. Шайтон менга: "Юрагингни қўшиқлар билан ёз!"- деди. Дедим: "Қўшиқ эшитиш ҳаром!". Деди: "Айрим уламолар уни дейишган ҳалол!". Дедим: "Унинг ҳаромлигини таъкидлаган ҳадислар бор". Деди: "Уларнинг барчаси заиф ҳадисдир". Олдимдан бир аёл ўтди ва мен нигоҳимни ундан олиб қочдим. Деди: "Қарасанг нима бўлади?". Дедим: "Номаҳрамга қараш катта гуноҳдир!". Деди: "Гўзаллик ҳақида тафаккур қил. Гўзаллик ҳақида фикр юритиш ҳалол эмасми?". Байтуллоҳга йўл олгандим Шайтон қаршимга чиқди. Деди: "Бу сафарнинг сабаби нима?". Дедим: "Умра қилмоқчиман". Деди: "Шу умра учун бунчалар машаққатлар чекиб келдингми? Ахир яхшилик дарвозалари ҳам, яхшиликлар ҳам кўп-ку!!". Дедим: "Аҳволларимизни тузатишимиз керак". Деди: "(Нега), ахир жаннатга амаллар билан кирмайсан-ку?!". Бировга насиҳат қилмоқчи бўлдим... Деди: "Ўзингни расво қилма!". Дедим: "Насиҳат – бандаларга фойда-ку!". Деди: "Номинг чиқишидан қўрқаман. Чунки шуҳрат – фасод-бузилишнинг бошидир!". Дедим: "Баъзи одамлар ҳақидаги фикринг қандай?!". Деди: "Хоҳлаганингни сўра". Дедим: "Аҳмад ибн Ҳанбал ҳақида нима дейсан?". Деди: "У суннат ва Қуръонни маҳкам ушланглар, деган сўзлари билан мени ўлдирган!". Дедим: "Ибн Таймийя ҳақида нима дейсан?". Деди: "Унинг зарбалари мудом менинг бошимга тушиб туради!". Дедим: "Бухорий ҳақида-чи?!". Деди: "У ёзган китоби билан хонадонимни вайрон қилди!". Дедим: "Ҳажжожчи?!". Деди: "Кошки унга ўхшаган минглаб Ҳажжожлар бўлса. Бизга унинг йўлидан мамнунлик, касалликларимизга эса даво бор!". Дедим: "Фиръавнчи?!". Деди: "Биз унга барча ёрдамларни бердик!". Дедим: "Ҳиттийн жанггининг қаҳрамони Салоҳиддин (Айюбий)-чи?!". Деди: "Уни тилга олма! У бизни балчиққа белади!!". Дедим: "Сулаймон Тамимий-чи?!". Деди: "Қилган даъвати билан юрагимни ёқди ва алангаси билан мени куйдирди!!". Дедим: "Абу Жаҳл-чи?!". Деди: "Биз унинг дўсти ва оиласимиз!!". Дедим: "Абу Лаҳаб-чи?!". Деди: "У қаерга кетса биз у билан биргамиз". Дедим: "Ленин-чи?!". Деди: "Биз уни жаҳаннамда Сталин билан бирга боғлаб қўйганмиз!". Дедим: "Порнографик ойномалар ҳақидаги нима дейсан?!". Деди: "Улар – бизнинг қонунларимиз!!". Дедим: "Йўлдош тортувчилари (пароболик антенналар)-чи?!". Деди: "Улар билан одамларни ҳайвонсифат қиламиз!!". Дедим: "Қаҳвахоналар-чи?". Деди: "У ерларга кўнгил очмоқчи бўлган барчани таклиф этамиз!". Деди: "Сизларнинг зикрингиз нима?". Деди: "Қўшиқлар!". Дедим: "Ишингиз-чи?" Деди: "Пуч орзулар билан авраш!". Дедим: "Одамларни қандай адаштирасан?!". Деди: "Шаҳват, шубҳа, ўйин-кулги ва қўшиқлар билан!". Дедим: "Хотин-қизларни қандай адаштирасан?". Деди: "Пардоз-андоз, очиқ-сочиқлик, ибодатларни тарк этиш ва гуноҳларни қилишлари билан!". Дедим: "Уламоларни қандай адаштирасан?!". Деди: " Ўзини кўрсатиш, манманлик, юракларни тўлдирган ғурур ҳамда ҳасад билан". Дедим: "Оммани қандай адаштирасан?!". Деди: "Ғийбат, чақимчилик, иллатли ва пуч гаплар билан!". Дедим: "Савдогарларни қандай адаштирасан?". Деди: "Судхўрлик, закот бермаслик ва беҳуда сарфлар билан!". Дедим: "Ёшларни қандай адаштирасан?". Деди: "Ғазал, ишқ, муҳаббат, Аллоҳ ҳукмларини менсимаслик ва ҳаром ишларни қилиш билан". Дедим: "Динни масхара қилиб, ундан нафрат этувчи "янги" шоирлар кимлар?". Деди: "Улар бизнинг меросхўрларимиз!". Дедим: "Секуляризм нима?". Деди: "Бизнинг иймонимиз - секулярдир. Секуляристлар эса хаёл ва орзу қулларидир. Уларни ким тилга олган бўлса, мени тилга олибди!". Дедим: "Даъватчилар ҳақидаги фикринг қалай?". Деди: "Мени азоб-уқубатга қўйдилар, қийнадилар. Жуссамни оздириб, сочларимга оқ туширдилар. Хонадонимни хонавайрон қилдилар. Қўшиқ куйласам Қуръон тиловат қиладилар, ҳузурларига келсам (Аллоҳдан) мендан паноҳ беришини сўрайдилар!". Дедим: "Британия радио эшиттиришлари ҳақида нима дейсан?". Деди: "Биз унинг воситаси билан асал орасида заҳар берамиз-да, арабу ажамга қарши курашамиз. Мазлумга ҳам, золимга ҳам мақтовлар ёғдирамиз!". Дедим: "Қорунга нима деган эдинг!". Деди: "Мен унга: "Нажот топишинг учун бойликларингни сақла! Сен – "ўрнаклар"дан бирисан!"- деган эдим". Дедим: "Фиръавнга нима деган эдинг?". Деди: "Мен унга: "Эй қасрнинг буюги, Миср мулки меники эмасми" дегин, сенга ёрдам келади!"- деган эдим". Дедим: "Майхўрга нима деган эдинг? Деди: "Унга: "Узум сувини ич! У қайғу-аламларингни кетказади. Тавба қилишдан қўрқма, тавба эшиклари доимо ланг очиқдир!"- деган эдим". Дедим: "Сени нима нарса ўлдиради?". Деди: "Оятул курсийдан юракларим сиқилади, қамоқ муддатим узаяди, кўп балоларга мубтало бўламан!". Дедим: "Одамлар ичида кимни кўпроқ севасан?". Деди: "Хонандалар, адашган шоирлар, гуноҳкорлар, зоний ва зониялар, ифлос ва фитнага тушганларнинг барисини!". Дедим: "Кимлардан қаттиқ нафратланасан?". Деди: "Масжидларга қалби боғланганлар, сажда ва рукуъ қилганлар, обидлар, зоҳидлар ва Аллоҳ йўлидаги мужоҳидларнинг барчасидан!". "Сенинг ёмонлигингдан паноҳ беришини сўраб Аллоҳга илтижо қиламан"- дедим ва у у ерга киргандек ғойиб бўлди. Бу - ёлғончи каззобнинг жазосидир. Арабчадан ўзбекчага ўгириш ҳижрий 1427 йилнинг 29 рабиъулаввал куни (30 / 05 / 2006 й) ниҳоясига етди. |