асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Рахмоннинг суюкли бандалари3478 марта кўрилган Тайёрловчи: Абу Закариё ал-Маданий Аллох субханаху ва таъоло куръони каримнинг Фуркон сурасида Ўзининг суюкли бандаларини шундай сифатлайди: «63. Рахмоннинг (суюкли) бандалари Ерда тавозуъ билан юрадиган, жохил кимсалар уларга (бемаъни) хитоблар килган вактида хам «саломат бўлинглар», деб жавоб киладиган кишилардир. 64. Улар кечаларни Парвардигорга сажда килиб ва (жойнамоз устида) тик туриб – бедор ўтказадиган кишилардир. 65-66. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаханнам азобини дафъ килгин. Дархакикат, унинг азоби кетмас – мангудир. У энг ёмон кароргох ва энг ёмон жойдир», дейдиган кишилардир. 67. Улар инфок-эхсон килган вактларида исроф хам, хасислик хам килмаслар, (балки эхсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида – мўътадил бўлур. 68. Улар Аллох билан бирга бошка бирон илохга дуо илтижо килмаслар ва Аллох (ўлдиришни харом килган) бирон жонни нохак ўлдирмаслар хамда зино килмаслар. Ким мана шу (гунохлардан бирортаси)ни килса укубатга дучор бўлур. 69. Киёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар килинур ва у жойда хорланган холида мангу колур. 70. Магар ким тавба килса ва иймон келтириб яхши амаллар килса, Аллох ана ўшаларнинг ёмонлик-гунохларини яхшилик-савобларга айлантириб кўюр. Аллох магфиратли, мехрибон бўлган Зотдир. 71. Ким тавба килиб яхши (амаллар) килса, албатта у Аллохнинг (ризо-магфиратига) кайтган бўлур. 72. Улар (яъни, Рахмоннинг суюкли бандалари) ёлгон гувохлик бермайдиган ва лагв (бехуда сўз ё амал) олдидан ўтган вактларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган холларида) ўтадиган кишилардир. 73. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вактда бу оятлар олдида ўзларини гунг ва кўр холига ташламайдиган, (балки уларни англаб билиб амал киладиган) кишилардир.74. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти халолларимиз ва зурриётларимиз (нинг сенга килган итоаткорликларини кўришлик) билан кўзларимизга кувонч бахш эт ва бизларни такводорларга пешво килгин», дейдиган кишилардир. 75. Ана ўшалар сабр-каноат килганлари сабабли (жаннатдаги) юксак манзиллар билан мукофотланурлар ва у жойда (фаришталар томонидан) салом ва омонлик билан карши олинурлар. 76. Улар ўша жойда мангу колурлар. У энг гўзал кароргох, (энг гўзал) манзилдир. 77. (Эй Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Агар дуо-илтижо килмас экансизлар, парвардигорим сизларга парво килмас. Сизлар (У Зот юборган пайгамбарни) ёлгончи килдингиз. Энди албатта (азоб укубат) сизларга лозим бўлур». (Фуркон: 63-77) Фуркон сурасининг охиридаги ушбу ояти карималарда Аллох Азза ва Жалла ўзига нисбат бериш билан шарафлаган бандаларининг сифатларидан хабар бермокда. Уларнинг аввалги сифатлари: Ерда тавозуъ, хокисорлик ва босиклик билан юрадилар, мутакаббирлик килмайдилар. Бу дегани улар касалларга ўхшаб заиф-ожизлар каби юрмайдилар. Саййидул башар саллаллоху алайхи ва саллам худди тепаликдан тушиб келаётган одамдек юрардилар (буни ўзингиз тасаввур килиб кўринг). Салафлар касалнамо юришдан кайтарганлар, хатто Умар розияллоху анхудан ривоят килинади: Ул зот кунларнинг бирида секин-секин юриб кетаётган бир йигитни кўриб, хой бола сенга нима бўлди? Касалмисан? – деб сўради. Йигит: - Йўк, эй амирул мўъминин – деди. Шунда Умар уни дарра билан бир урди ва шитоб билан юришга буюрди. Хасан Басрий деди: «Аллохга касам, муъминлар эшитишлари, кўришлари ва аъзолари тавозуъ килган кавмдирлар-ки жохиллар уларни кўрганларида касал деб ўйлардилар. Лекин уларга бошкаларга кирмаган кўркинч кирган, охиратни билишлари уларни дунёдан кайтариб кўйган, шунда улар «Бизлардан гам-кайгуни кетказган Зот – Аллохга хамду сано бўлсин» деганлар. Яна Аллохга касам ичиб айтаман одамларни кайгуртирган нарса уларни кайгуртирмаган, жаннатни талаб килишда берган нарсаларининг бирортасини кўп кўрмаганлар. Лекин дўзахдан кўркиш уларнинг кўзларига ёш калкитган, кимки Аллохга ишониб сабр кила олмаса дунё хасратида ўзини ўзи халок килади, Аллохнинг неъматларини факат еб ичишдагина кўрадиган одамнинг илми жуда хам озайипти ва азоби боши устига келибди. «Жохил кимсалар уларга (бемаъни) хитоблар килган вактида хам «саломат бўлинглар» нинг маъноси: Жохил одамлар уларга бемаъни сўзлар билан хитоб киладиган бўлсалар, уларникига ўхшаш сўзларни кайтармайдилар, балки кечириб, афв этадилар. Факат яхши сўзларни сўзлайдилар уларнинг бу йўлдаги намуналари пайгамбарларидир-ки ул зотга канчалик жохиллик килинса шунчалик мулойимлашардилар. Аллох таоло уларнинг кундузларини сифатлагандан кейин уларнинг кечалари энг яхши кечалардан эканини хабар килди. «Улар кечаларни Парвардигорга сажда килиб ва (жойнамоз устида) тик туриб – бедор ўтказадиган кишилардир». «Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар. Ва сахарларда улар (килган сахву-хатолари учун Парвардигордан) магфират сўрар эдилар». (Аз-Зориёт:17,18) «Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йирок бўлур (яъни, тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига кўркув ва умидворлик билан дуо-илтижо килурлар» (Сажда: 16). Рахмоннинг бандалари кеча-кундуз Аллохнинг тоат ибодатида тиришкоклик килсаларда Аллохнинг азобидан чўчийдилар, унинг жазосидан кўркадилар. Аллох таоло дейди: «Улар: Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаханнам азобини дафъ килгин. Унинг азоби кетмас-мангудир. У энг ёмон кароргох ва энг ёмон жойдир дейдиган кишилардир» Хасан Басрий айтадилар: «Одам боласига етадиган хар бир нарса кетгувчидир бокий эмас, бокий нарса бу Еру осмонлар турганча турадиган нарсадир» Хасан Басрий бу сўзлари билан Аллох таолонинг ушбу оятига ишора килмокдалар «Сўнг бадбахт кимсалар дўзахда бўлиб, у жойда оху фарёд килурлар. Улар унда осмонлар ва Ер тургунча колурлар...» (Худ: 106,107) Аллох уларнинг инфок-эхсонларини сифатлаб шундай дейди: «Улар инфок-эхсон килган вактларида исроф хам, хасислик хам килмаслар, (балки эхсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида – мўътадил бўлур». Яъни, улар инфокларида исрофгар эмасларки керагидан ортикча сарфласалар, хасис хам эмасларки ўз бола-чакаларининг хаккига хиёнат килсалар. Балки улар адолатли ўрта-миёна кишилардир, «ишларнинг яхшироги ўрта-миёнасидир». Аллох таоло айтганидек: «(Бахиллик билан) кўлингизни бўйнингизга боглаб хам олманг! (исрофгарчилик килиш билан) уни бутунлай ёзиб хам юборманг!» (Ал-Исро: 29) Хасан Басрий айтдилар: «Аллох йўлида инфок килишда исроф йўк» яъни, Аллох йўлида хар канча бўлса сарфланса бўлаверади. Яна бир зот: «Аллохга осий бўлиш йўлида сарфлаш исрофдир» - деди. Сўнгра Аллох Азза ва Жалла “Рахмоннинг бандалари” гунохлардан маъсум эмас, балки улар катта гунох ва бузук ишлардан четланишларини баён килди. Агарда бирорта мусулмон гунохи кабиралардан бирини килиб кўйса, кейин тавба килиб килмишидан кайтса ва унинг тавбаси хакикий бўлса, у хам “Рахмоннинг бандалари” каторига кираверади. «Улар Аллох билан бирга бошка бирон илохга дуо илтижо килмаслар ва Аллох (ўлдиришни харом килган) бирон жонни нохак ўлдирмаслар хамда зино килмаслар. Ким мана шу (гунохлардан бирортаси)ни килса укубатга дучор бўлур. 69. Киёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар килинур ва у жойда хорланган холида мангу колур. 70. Магар ким тавба килса ва иймон келтириб яхши амаллар килса, Аллох ана ўшаларнинг ёмонлик-гунохларини яхшилик-савобларга айлантириб кўюр. Аллох магфиратли, мехрибон бўлган Зотдир. 71. Ким тавба килиб яхши (амаллар) килса, албатта у Аллохнинг (ризо-магфиратига) кайтган бўлур». Имом Ахмад Ибн Масъуддан ривоят киладилар, У деди: «расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан энг катта гунох кайси? – деб сўрадилар. - Аллох сени яратган бўлсаю, сен унга бошкани тенглаштиришинг! - Кейингисичи? – деб сўрадилар. - Сен билан овкатланишидан кўркиб болангни ўлдиришинг! - Кейингисичи? – деб сўрадилар. - Кўшнингни хотини билан зино килишинг» - дедилар. «Киёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар килинур ва у жойда хорланган холида мангу колур» яъни, унга бадан азоби билан маънавий азобни жамланади. «Магар ким тавба килса ва иймон келтириб яхши амаллар килса...» яъни, вафот этгунига кадар Аллохнинг тоатида давом этса. Ибн Касир айтадилар: «Бу оят котилнинг тавбаси кабул бўлишига далолат килмокда. Бу оят билан Нисо сурасидаги оят ўртасида карама-каршилик йўк. «Ким касддан мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаханнам бўлиб, ўша жойда абадий колажак». (Нисо: 93) Бу оят маданий бўлсада у умумийдир, унинг хукми тавба килмаган кишигадир. Фуркондаги оят эса тавба билан боглангандир. Котил тавбасининг сахих бўлиши ишончли хадисда расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан собит бўлган. «Магар ким тавба килса ва иймон келтириб яхши амаллар килса, Аллох ана ўшаларнинг ёмонлик-гунохларини яхшилик-савобларга айлантириб кўюр» Абу Зар розияллоху анху ривоят килиб деди: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Мен дўзахдан энг охирида чикадиган ва жаннатга энг охирида кирадиган жаннат ахлидан бўлган кишини биламан, уни олиб келинади Аллох таоло фаришталарига буюради унинг катта гунохларини бир чеккага килиб, кичик гунохларидан сўранглар дейди. Унга фалон куни у ишни килгансан, фалон куни бу ишни килгансан дейдилар. У "ха" деб жавоб беради, уларнинг биронтасини инкор кила олмайди. Улар унга карата хар бир килган ёмонлигинг учун битта яхшилик бўлсин дейдилар. Шунда у (ўзига келиб) эй Роббим, мен бошка ишларни хам килгандим уларни кўрмаяпманку? - дейди. Абу Зар айтади: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кулдилар хаттоки озик тишлари хам кўриниб кетди. (имом Муслим ривояти) Оятларнинг давомида Аллох Субханаху ва таоло “Рахмоннинг бандалари”ни сифатлашда давом этиб деди: «Улар ёлгон гувохлик бермайдиган ва лагв (бехуда сўз ё амал) олдидан ўтган вактларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган холларида) ўтадиган кишилардир» Сахихайнда[i] Абу Бакрадан ривоят килинади, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Мен сизларга гунох кабираларнинг энг каттасини хабарини берайми?» – деб уч бор такрорладилар. Ха, албатта эй Аллохнинг расули дедик. «Аллохга ширк келтириш, ота-онага ок бўлиш, - суянган холларида эдилар ўтириб олдилар ва – «хой, билиб олинглар ёлгон гувохлик бериш, ха, ха, ёлгон гувохлик бериш» деб такрорлайвердилар. Хаттоки биз шояд жим бўлсалар эди, дедик. «Ла яшхадуназ-зура» (биз уни ёлгон гувохлик бериш деб таржима килдик) хакида Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумодан «мушрик-кофирларнинг байрамларини нишонлаш», Ибн Масъуддан эса «аз-зур кўшик» деганлари ривоят килинади. «лагв (бехуда сўз ё амал) олдидан ўтган вактларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган холларида) ўтадиган кишилардир» яъни, мабодо улар бемаза одамлар олдидан ўтиб колсалар, уларнинг мажлисларига кўшилишни ўзларига эп кўрмасдан, улардан юз ўгириб ўтиб кетадилар. Аллох бошка бир оятда айтганидай: «Качонки бехуда (сўз ё ишни) эшитсалар, ундан юз ўгирурлар ва: «Бизларнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизларнинг амалларингиз хам ўзларингиз учундир, саломат бўлинглар, бизлар нодон кимсалар (билан хамсухбат бўлиш)ни истамаймиз», дерлар. (Касас: 56) Яна уларнинг сифатларидан: Агар уларга Аллохнинг оятлари билан ваъз килинса, кўркитилса, улар бу оятлар олдида ўзларини гунглик ва кўрликка солиб олмайдилар. Балки, бор вужудларини кулок килиб тинглайдилар. Аллох таоло уларни шундай сифатлайди: «Хакикий мўминлар факат Аллох (номи) зикр килинган вактида калбларига кўркинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат килинганда иймонлари зиёда бўладиган кишилардир» (Анфол: 2) Жуфт халоллари ва фарзандларининг солих-солиха бўлишларига харислик хам уларнинг сифатларидандир: «Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти халолларимиз ва зурриётларимиз (нинг сенга килган итоаткорликларини кўришлик) билан кўзларимизга кувонч бахш эт ва бизларни такводорларга пешво килгин», дейдиган кишилардир». Хасан Басрий айтдилар: Аллох мусулмон бандасига унинг хотини, ака-укаси ва дўстларидан Аллохга итоаткорликни кўрсатиб кўйишлигидир. Аллохга касам бўлсин, мусулмон киши учун солих фарзанд, ё солих невара, Аллохга итоаткор огайни ёки дўстни кўришдан кўра яхширок дилхушлик йўкдир. Имом Ахмад Абдуррахмон ибн Жубайр ибн Нуфайрдан у эса отасидан ривоят килди. У деди: «кунларнинг бирида Микдод ибн Асвад хузурида ўтирган эдик, олидимиздан бир киши ўтиб колди ва: Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни кўрган мана шу икки кўзга хавасим келади. Биз хам сиз кўрган нарсани кўрсак, сиз гувох бўлган нарсага гувох бўлсак эди, - деди. Унинг сўзларидан Микдоднинг аччиги чикди, мен эса бундан ажабландим, чунки у ёмон гап гапирмади. Микдод халиги кишига юзланиб деди: Кишини Аллох унинг бўлишлигини хохламаган ўринда «канийди мен хам бўлсам эди» деб орзу килишига нима мажбур килди? У агар ўша ерда бўлса холи нима бўлиши унга коронгику. Аллохга касам, Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига шундай бир кавмлар хозир бўлдиларки Аллох уларни юзлари билан жаханнамга улоктирди. Улар пайгамбарни тасдикламадилар, унга бўйсунмадилар. Сизларни оналарингизнинг корнидан факат Аллохнигина танийдиган, пайгамбарингларни тасадиклайдиган килиб чикариб кўйганига, келган бало бошкалар билан даф бўлганига Аллохга хамд айтмайсизларми! Аллох бирорта пайгамбарни пайгамбаримизни юборгандаги каби ёмон даврда юбормаган. Пайгамбаримиз жохилият даврида келдилар, одамлар бутларга сигинишдан кўра афзалрок дин бор деб ўйлашмас эдилар. «Фуркон»ни олиб келдилар, у билан хак ва ботил ўртасини, ота билан ўгил ўртасини айирдилар. Агар бир киши ўзининг отаси, фарзанди ва биродарини кофир холда кўрса, Аллох унинг калбини иймонга очиб кўйгани учун улар ўладиган бўлсалар албатта дўзахга тушишларини билади, ўз хабибини дўзахий бўлишини билатуриб, у кувона олмайди. Мана шу Аллох таоло айтан сўзлардир: «Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти халолларимиз ва зурриётларимиз (нинг сенга килган итоаткорликларини кўришлик) билан кўзларимизга кувонч бахш эт ва бизларни такводорларга пешво килгин», дейдиган кишилардир». Аллох субханаху ва таолодан бизларни хам Ўзининг суюкли бандаларининг каторига кўшишини сўраймиз ва дуойимизнинг сўнгида Оламлар Роббиси Аллохга хамдлар атамиз. [i] Сахихайн деб Имом Бухорий ва имом Муслимларнинг хадис тўпламларига айтилади. Хадис тўпламлари ичида энг сахих ривоятларни ўз ичига олгани учун бу иккиси «Сахихайн» яъни, икки сахих номи билан машхур бўлиб колган. |