асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Мағлубият сабаблари3072 марта кўрилган Муаллиф: Шайх Абдурраҳмон Ойид «Аллоҳнинг неъматларини санамоқчи бўлсангизлар, ҳисобига ета олмайсизлар». Ҳидоят ва Аллоҳнинг динида собитқадамлик билан туриш, Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидандир. Хусусан, ҳидоят неъмати Аллоҳ таолога шукроналар ва ҳамдлар айтишимизни тақозо қилади. Бу неъматга эга бўлган шахслар Аллоҳ таолога яқин қиладиган бошқа неъматлар билан фойдаланиши мумкин. Агар бу неъмат бўлмаса, бошқа неъматлар инсонлар бошига бало бўлади. Шунинг учун ҳам ушбу неъматнинг фазлини билиш учун, биз, уни йўқотадиган сабабларни ўрганишимиз керак. Токи бу сабаблардан сақланайлик ва бу буюк неъматни асраб қолайлик. Бу неъматнинг йўқолишига олиб борадиган сабаблар, Аллоҳ сақласин, бандани охир-оқибат ортга чекинишга олиб боради. Бу сабаблар: Биринчи: шариатга қатъий риоя қилаётган ёшларга қаноат ва рағбат билан эмас, балки, муайян сабаблар илинжидагина эргашиш. Масалан, уларга улар билан хотиржам бўлгани учун, улар билан ҳеч ким маломат қила олмайдиган сафарларга отланиш. Чунки у яхши ўртоқлар билан бирга! Бироқ, у Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатган йўлга риоя қилмайди. У улар билан муайян шахсга «ошиқ» бўлгани ва дўстлари олдида шу шахс ва уни рози қилиш учунгина бирга бўлади. У уларга ҳаётида содир бўлган бирор кишининг вафоти ёки ўлим лаҳзаларида ҳозир бўлиши каби бир ҳодиса сабабли қўшилган ва бу ҳодиса муаққат таъсирга эга бўлиб, ўзининг аввалги ҳолатидан қайтган бўлиши мумкин. Иккинчи: Ҳар бир киши ўзини ўзи тарбия қилишга эътибор бермаслиги. У Қуръон қироат қилмайди, намозларни ўз вақтида адо этмайди, кечалари таҳажжуд ва кундузлари рўза тутиш каби нафл ибодатлар билан шуғулланмайди. У шариатга қатъий риоя қилган ёшлар билан бирга юрса-да, лекин, нафсини тарбия қилмаган ҳамда фақат ташқи кўринишини тузатишгагина аҳамият берган ва бу кўриниш «Пуч итоат» деб аталади. Чунки бу йигит шаклинигина ўзгартишга диққат қилган ва аслида ортга чекингандир. Зеро, ички дунёда чекиниш пайдо бўлса, ташқи қиёфада чекинишнинг содир бўлиши қулайдир. Кўпинча, ташқи кўринишлардаги чекиниш, ички кўринишдаги чекинишлардан сўнггина пайдо бўлади. Бу – кутилмаган лаҳзаларда одамларнинг энг фаоли ва ибодатларга тиришқоғи деб тушунган бир инсоннинг ташқи кўринишидан бирон бир фойда қолмаганини билишингиздаги сирдир.Чунки, ички чекиниш ташқи кўринишга сизиб ўтгандир. Учинчи: Сохта камолот. Йигит шариатга риоя қила бошлагани лаҳзаларда ўзини камолотга етишган эканини хаёллантирадиган мақтовлар эшитади ва бу уни ўзини шундай сақлаб қолиш ва яхши амалларда давом этишдан ғафлатда қўяди-да, ундаги интилишлар сўна бошлайди ва Аллоҳ сақласин, унда чекинишлар пайдо бўлади. Тўртинчи: Шариатга риоя қила бошлаган шахснинг соғлом тушунчага эга бўлмаслиги. Масалан, йигит бир ҳадисга қатъий риоя қилиши билан, ўзини хато қилмайдиган фаришталар билан бирга деб ҳисоблайди. Ҳолбуки, у билан бирга бўлганлар хато ва камчиликлари бўлган, гоҳо оз ва гоҳо кўп янглишларни қиладиган (уларнинг қилаётган яхшиликлари хатоларидан кўпроқ деб ўйласак-да) бошқа инсонлар каби инсондирлар. Агар ёш йигит юқоридаги нотўғри фикр ва тасаввурлар билан жамоат ичига кирса, бирдан улардан хатолар содир бўлганини кўради-да, унинг ҳаётида жиддий ва салбий ўзгаришлар содир бўлиб, у яна бир бор ортга чекинади. Бешинчи: Мураббийларнинг хато тарбиялари. Мураббийлар - Қуръон ёдлаш ҳужралари ва бошқа шу каби ёшларни шариатга риоя қилишга ўргатаётган дарсхоналарга етакчилик қилаётган шахслардир. Тарбиядаги хатоларнинг бир неча тарафлари бор. Шулардан: Ўкувчининг руҳий тарафига эътибор бермаслик, унинг иймони ва Аллоҳ таолога боғланишини кучайтиришга диққатни қаратмаслик. Шунинг учун ҳам баъзи мураббийларнинг ўқувчи билан доимо ҳазиллашганини, унга таскин бериш учун бефойда нарсалар, латифалар ва аскиялар ёзилган тасмаларни олиб келганини кўрамиз. Бу эса ўқувчининг шу нарсалар билан тарбияланиши ва иймоний виждоний тарафларини тарбияланмаслигига олиб келади; Ўкувчининг илмий тарафларига риоя қилмаслик. Бу – унга таълим беришга қизиқмаслик, илм ва олимларни севишга қизиқтирмаслик биландир. Зотан, илм майдонига изланиш ва ўрганиш билан кириш, Аллоҳ динида сабот билан қолиш ҳамда чекинишдан узоқ бўлиш учун катта василалардан биридир; Ўкувчининг ахлоқий тарафларини риоя қилмаслик. Бу – янги ўқувчининг ахлоқини тарбиялаш ва яхшилаш учун тиришмаслик сабабли бўлади-да, ўқувчи ёмон хулқ соҳиби бўлади. Натижада, бу ҳолат ўқувчини чекинишга олиб боради; Шариатга риоя қила бошлаган шахс билан босқичларни табиий шаклда босиб ўтмаслик. Масалан, гоҳо унга қаттиққўллик билан муомала қилинади-да, у мураббийдан нафратлана бошлайди. Гоҳо эса унга сустлик ва жиддий бўлмаган муомала қилинади-да. Бу ҳам уни чекинишга олиб боради; Олтинчи: Ёмон ишларнинг ёмонини ёшларга тушунтирмаслик. Ёмонликни ўрганиш, «Ёмонликни қилиш учун эмас, ундан сақланиш учун ўргандим» ёки «Ёмонликни яхшиликдан ажрата олмаган одам, ёмон ишларни қилади»,- деб айтилганидек, ёмонликдан сақланиш учун воситадир. Ҳузайфа разияллоҳу анҳу: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшиликлар ҳақида сўрашар, мен эса қилиб қўймаслик учун ёмонликлар ҳақида сўрар эдим»,- деди. Шубҳасиз, «Чекиниш сабаблари» ҳақидаги ушбу мавзумиз ҳам сизга сақланишни кўндаланг қилмоқда. Зотан, сақланиш даво излашдан кўра яхшироқдир. Еттинчи: Ўтмишда бўлиб ўтган ҳодисаларга боғланиб қолиш. Масалан, ўтмишда қилган гуноҳларни эслаш ва уларни эслаш билан лаззат олиш, ёки қадимги суратлар, фильмлар, тасмалар ва бошқа ўтмишни эслатадиган нарсалар. Ўтмишни яхши эслатадиган энг яхши восита – эски, шариатга риоя қила бошлашдан аввалги дўстдир. Бу дўст – диндан ортга чекинишга олиб борадиган энг хатарли воситадир. Бунинг бир неча сабаблари бор. Шулардан: У шундай тилда гапирадики, талаб қилмасангиз-да, сизга таъсир қила олади. Масалан, ойнома саҳифаларини очмагунингизча сизга бирон нарса бера олмайди. Дўст эса, сизга гапириб таъсир бера оладиган шахсдир. Уни сиз душман деб ҳисоблай олмайсиз. Шунинг учун ҳам ундан эҳтиёт бўлмайсиз. «ўтмишдаги дўст – душман ҳисобланмас». У – ўтмишнинг калитидир. У гоҳо ўтмишда қилган ишларини, гарчи мубоҳ бўлса-да, тилга олади ва хотираларни эсга олиш учун туйғуларни жунбушга келтиради. У – шахснинг хоҳишларига мосдир. Шунинг учун ҳам бир инсонда учта душман жам бўлди: Шайтон, хоҳиш (нафс-ҳаво) ва мана шу дўст. У – сиз билан кўп кўришади ва ўзига етакчи қилиб олади. Бу ҳам динда ортга чекинишга олиб боради. У ўзига жалб қиладиган даражада сиз билан самимий ва мулойим бўлиши мумкин. Ўтмишдаги дўст сифатланган бу олтита ҳолат, уни ўтмиш хотиралари ҳақида сиз сақлаб қолган энг хатарли нарсаларни эслатиши мумкин. Саккизинчи: Солиҳ йигитлардан четда юриш. Аллоҳ таоло деди: «Эртаю кеч Аллоҳнинг юзини хоҳлаб роббиларига дуо қилаётган кишилар билан сабр қил! Дунё ҳаётининг зийнатларини хоҳлаб улардан кўзингни олма!». Солиҳ кишилардан узоқ бўлиш сизни танҳоликка мубтало қилади. Танҳоликда эса узоқ бир хил ҳолатда қола олмайсиз. Балки, ўзингиз учун ёмонликни мақсад қилган ёмон ниятли дўстлар излаб қоласиз. Тўққизинчи: Диний шахсиятни кўрсатмаслик. Хусусан, кўриниш шариатга риоя қилганингизга далолат қилмаса, шариатга риоя қилмаганлардан ажралиб турмасангиз ва диний шахсиятингиз намоён бўлмаса, инсонлар ичидаги шайтонларнинг васвасаларига мубтало бўласиз. Бу эса уларни сизга қарши журъатлантиради, олдингизда гуноҳ ишларни хотирлаш ва сизни қизиқтиришга олиб боради. Аммо диний шахсиятингиз очиқ намоён бўлса, уларни ёмон йўллардан қайтариб ва яхшиликларга даъват эта оласиз. Қуръонни ўқиб, Аллоҳни зикр қила оласиз... Бу, энг ози билан уларни ҳузурингизда гуноҳ ишларни қилиш бир ёқда турсин, уни тилга олишга ҳам журъат қила олмайдиган қилиб қўяди. Ўнинчи: Мубоҳ нарсаларга ўта берилиш. Бу – шахсни шариатга кўр-кўрона риоя қилишга, бу ўз навбатида диний ишларда ортга чекинишга олиб боради. Ўн биринчи: муайян қоидаларга боғланмай, бир нарсага ҳаддан ортиқ берилиш. Муайян муддат учун бўлган ҳаяжон ва қўзғалиш, зудлик билан сўнади. Бу – хурмо пўстлоғи толаларининг ёнган оловига ўхшайди-ки, тезлик билан сўнади. Бу ҳаяжонли инсон диний ишларда зудлик билан ортга чекинади-да, барча нарсанинг тез ҳосил бўлишини хоҳлайди. У барча нарсанинг зудлик билан амалга ошишини хоҳлагани учун гоҳида ғулув, гоҳо нуқсонли ишларни қилади. Чунки, у қийналади, чарчайди ва безади-да, диний ишларда ортга чекинади. Ўн иккинчи: Аллоҳ таолодан бошқалардан қўрқиш. Масалан, қамоққа тушиш, ёки халқдан ажралиб қолишдан қўрқиш. Аллоҳ таоло деди: «Одамлар ичида «Аллоҳга иймон келтирдик!» деган, бироқ, Аллоҳ йўлида озор чекса, одамларнинг фитна-азобларини Аллоҳнинг азоби каби кўрадиган кимсалар бор». Ўн учинчи: Лоқайдлик. Енгил нарсаларни севиш ва лоқайдлик, инсонни ҳеч нарса эришилмас ва фойдали эмаслигини тушунишга олиб боради. Лоқайд бўлгани учун ҳам, уни ҳеч бир нарса диний ишларда ортга чекинишдан тўса олмайди. Ўн тўртинчи: Қалбдаги ҳасталик ва офат. Бу ҳасталик ва офат инсон нафсининг ёмонликлари билан курашмагани учун ҳам, кучаяди. Натижада, инсонни тўғри йўлдан бошқа йўлга буради. Масалан, қалбида кибр, ёки ғурур, ёки раҳбарликни севиш ва бошқа туйғулар бир замонлар ўрнашган бўлиб, инсон улар билан вақтида курашмаган ва уни тўғри йўлдан буриб ташлаган. Аллоҳ таолодан офиятни сўраймиз. Ўн бешинчи: Эшитган мавъизаларга амал қилмаслик. Даъват ўтиришларидаги дарслар ва мавъизаларни тинглайди, бироқ, уларга амал қилмайди. Агар амал қилса эди, Аллоҳ таоло унга матонатни зиёда қилар эди. Аллоҳ таоло деди: «Ўзларига қилинган ваъзларга амал қилсалар эди, улар учун хайрли ва саботлаштирувчи бўлар эди». Собитқадам бўлиш ва диний ишларни қилишда чекинишга сабаб бўлмайдиган нарсага ёрдамчи бўлган воситалардан бири, Қуръон ва суннатга мувофиқ тарзда қилинган мавъизаларга амал қилишдир. Аллоҳнинг ҳамди билан бу рисола ниҳоясига етди. |