асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Мусулмон ҳаётига кинофильмларнинг таъсири5502 марта кўрилган بسم الله الرحمن الرحيم Мўминларни кўзларини ҳаромга қарашдан қайтарган Аллоҳга ҳамду санолар, "Кўзнинг зиноси қараш" деб айтган Пайғамбаримизга, унинг аҳли байти, саҳобалари ва ул зотга Қиёматгача яхшилик билан эргашганларга салоту саломлар бўлсин. Бу мавзу машҳур даъват олимларидан бири томонидан дарс қилиб ўтилган. Устоз дарсни бошлашларидан олдин, ўқувчиларидан бири қисқача муқаддима қилган сўнгра дарс бошланган. Мазкур муқаддимадан бир бўлагини шу ўринда келтириб ўтамиз: В. И. Ленин партия мажлисларидан бирида коммунистларга қараб: «Коммунистлар ичида коммунизмга энг кўп хизмат қиладиган ким?», деб савол беради. Шунда атрофидагилар баъзи бир фаол коммунистларни тилга олишганларида, Лениннинг ўзи саволига жавоб бериб: «Коммунизм учун энг кўп хизмат қиладиган бу кинематографдир, чунки у мингта тартибли коммунистни коммунизмга қиладиган хизматини ёлғиз ўзи қилади», деб айтган. Унинг сўзидан киночининг жамиятга бўлган таъсири қанчалик эканлиги англашилмоқда. Ленин кино ҳақида ўз замонасининг кинематографиясига қараб айтган. У замондаги кинолар бугунги киноларга солиштирилса анча «тақводор» кинолар бўлиб қолади. Ўша замонда, ўша жамиятда кинонинг жамиятга таъсири ҳақида шундай сўзлар айтилган бўлса, бугунги кинонинг жамиятга таъсири ҳақида нима деса бўлади. Устоз дарсни бошлаб айтадиларки: «Қадим-қадим замонлардан бери Одам алайҳиссалом ва Иблис лаъанаҳуллоҳ ўрталарида кураш, бир-бирларига бўлган қарама-қаршилик давом этиб келмоқда. Ер юзида мусулмон бор экан Шайтон ва унинг инсу-жиндан бўлган лашкарлари ўртасида кураш давом этаверади. Кофирлар мусулмонларни диндан чиқариш, динларини йўқотиш учун, динларини қолоқ, ҳозирги замонга тўғри келмайдиган дин ёки оғир, амал қилиб бўлмайдиган дин қилиб кўрсатиш учун ва бундан бошқа ғаразлар йўлида мусулмонларга қарши турли-турли ҳийлалар қилишади. Кофирларнинг макр-ҳийлаларининг энг катталаридан бири кинофильмлардир. Кинофиьлмлар таъсири билан бутун жамиятни ўзгартириб юбориш мумкин. Бугунги кунда телевизор ва видеомагнитофонга эга бўлиш муаммо эмас. Йигирма, йигирма беш йил олдин кино кўрмоқчи бўлган одам кечқурунни кутар, кўчага чиқиб кинохона кассаси олдида навбатда турар, агар машҳурроқ кино бўлса ур-тўполон билан чиптани ўз нархига ёки қимматроққа сотиб олар сўнгра кино томошасига кирар эди. Аммо бугунги кунда хоҳлаган пайтда, исталган кинони кўриш чой ичишдан кўра енгилроқ бўлиб қолди. Бугунги кунда телеканалларнинг ҳисобига ҳам етиб бўлмаяпти. Телевизор қаршисига чиройли ўрнашиб ўтираётган одам, мен бир иймонимни қувватлантириб олайин деган нияти йўқлиги ҳам махфий эмас. Ундай бўлса нима учун ўтирдингиз?, деб сўрашнинг ҳожати бўлмаса керак, чунки бу маълум нарса?! Бугунги кунда "АҚШ, Мексика, Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон ва Русия кинофиьлмлари иймонни қувватлантиради", деган фикрни, — алҳамдулиллаҳ — ҳеч ким кўтармайди. Бугунги кунда кинофиьлмлар мусулмонлар хонадонларининг ичкари-ичкариларга кириб кетдики ҳатто энг ичкари ётоқхоналаригача кузатиб, ухлатиб қўядиган қилиб кириб келди. Шундай экан кинофиьлмлардан қайтариш у ёқда турсин у ҳақда гап очишдан ожиз қоласиз. Биз бугунги дарсимизда кинофиьлмларнинг мусулмонга зарарлари ҳақида сўз юритамиз, кейин фильмларнинг мусулмонга фойдаси қанчаю зарари қанчалигини ўзингиз хулоса қилиб оласиз. Фильм томоша қилиш мусулмоннинг қалбини тебратади, қалқитадиБиз: «Эй қалбларни тебратгувчи Зот қалбимни динингда мустаҳкам қил, саботли қилгин», яъни иймонимиз қалқиб турмасин, безовта бўлмасин, бизда яқийн бўлсин («яқийн» бу худди ҳовузда сув қарор топгандек иймон қалбимизда қарор топсин), деб Аллоҳдан сўрашга буюрилганмиз. Кинофильмлар мусулмоннинг қалбини тебратиб юборади. Қандай қилиб тебратмасин?! Ҳолбуки, фильмлар энг дабдабали уйларда, энг гўзал маишат воситалари ёрдамида, энг чиройли одамлар иштирокида суратга олинади. Улар фильмда қатнашаётганларида ўзларини роса айш-ишратда яшаётганнамо қилиб кўрсатишади, нопок озиқ-овқатларга, эҳтиросларга берилиб ҳаёт кечиришади. Кинофиьлмлар шундай қилиб кўрсатилади. Буни кўраётган мусулмон ҳаётда шунча ноз-неъматлар бор экан, наҳотки шунча нарсадан маҳрум бўлиб яшасам деган хаёл унинг миясига уради. Бу хаёл унинг миясини тарк этмайди ва ақли қолиб нафси билан фикр юрита бошлайди. «Шунча ноз-неъматлардан мени тўсаётган нарса нима?». У унинг дини ва ақидаси. Шайтон қулай фурсатдан фойдаланиб унга дини ва эътиқодини ёмонлай бошлайди, ҳамма бало шунда, сени шунча нарсадан тўсаётган будир, одамларни қара мазза қилиб юришибди, деб унинг қалбини васваса қила бошлайди. Шундан кейин унда иккиланиш пайдо бўла бошлайди, дини, эътиқоди тебранади, қалқиб безовта бўлади. Дин тебрангандан кейин у ўз саботини йўқотади. Натижада ибодатларни дангасалик билан адо қиладиган, қилганда ҳам кино қаҳрамонларининг гап сўзлари, ҳатти-ҳаракатлари ҳақида хаёл суриб намозларини ўқийдиган бўлади ва бориб-бориб — Аллоҳ асрасин — намозни тарк қилиши ҳам мумкин. Фильмлар томоша қилиш туфайли мусулмон динига бўлган ғаюрлигини йўқотадиФильм томоша қилаётган мусулмондан динига бўлган ғаюрлиги кўтарилади, унинг ўрнига эса ўша кўраётган фильмидаги ахлоқ ва одатлар кириб келади. Кино кўраётган одам актёрлардан нафратланай, бир уларнинг башарасини кўриб уларга бўлган ғазабимни янгилаб олай, деб экран қаршисида ўтирмайди, балки у роҳатланиб, ҳатто бутун вужуди кўз ва қулоқ бўлиб ўтиради. Аслида соф мусулмон: «Энг Ҳақ Дин, энг олий хулқ ва энг олий ҳаёт тарзи, энг олий дунёқараш менда», деб қатъий эътиқод қилади. Агар бутун халойиқ бир томонда қолса-ю, унинг ёлғиз ўзи бир томонда қолса ҳам у ҳақдир, чунки у МУСУЛМОН унинг Йўли Жаннат Йўли, энг тўғри ҳаёт тарзи уникидир. Бошқалар йўлларининг охири Дўзах, ҳаёт тарзлари ботил, залолатдир. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта Оллоҳ наздида мақбул бўлган дин фақат Ислом динидир» Оли Имрон: 19. Айни суранинг 85-89- оятларида бундай дейди: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Оллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир. 86. Иймон келтириб, пайғамбарнинг ҳақ пайғамбар эканига гувоҳ бўлишганидан кейин ва уларга далил-оятлар келганидан кейин кофир бўлган кимсаларни Оллоҳ қандай ҳидоят қилсин?! Оллоҳ зулм қилгувчи қавмни ҳидоят қилмайди. 87-88. Уларнинг жазоси — устларига тушажак Оллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънатидир. Улар азоблари енгиллатилмаган ҳолда дўзахда абадий қолгувчилардир ва уларга (бу азоб бирон лаҳза) кечиктирилмайди.» Фиьлмларни томоша қилаётган одамдаги динига бўлган ғаюрлигининг кўтарилишига сабаб кино қаҳрамонлари кофир ва бадбахт инсон эканларидир. Бу кинолар куфр оламидан кириб келган, у ерларда ароқ ва зино ҳаром, деб ҳисобланмайди. Демак, мазкур фильмлар орқали кириб келаётган фалсафа, дунё қараш, турмуш тарзи мусулмонникининг ғирт акси. Ароқхўрлик базмлари, ярим яланғоч ойимлар билан ўйинга тушиш, бўса олишлар, охирги фильмлардаги "Тунги клублар"дан лавҳаларга термилиб ўтирган мусулмоннинг диний ғайрати қандай ҳам йўқолмасин?! Диний ғайрати бор одам Аллоҳ ҳаром қилган бирон иш содир бўлаётганини кўрса, Аллоҳ учун ғазаб қилиб, дарҳол бу мункар ишни тўхтатишга ҳаракат қилади. Кино томоша қилиб ўтирган мусулмонда ғайрат қолмаганлигидан бировни қайтариш у ёқда турсин, ўзи қайтаришга мустаҳиқ бўлиб ўтирибди. Аллоҳ ҳар бир мусулмоннниг қалбига диний ғаюрлик-жонкуярликни берсин! Мусулмон одам кинофиьлмлар кўраётганида ғайридинларнинг ақидаларидан таъсирланадиКинофилмларнинг аксарияти у ёки бу йўл билан уни ишлаб чиқарувчиларнинг динига тарғиб қилади ёки ўз ақидасини томошабинларга сингдиришга ҳаракат қилади. Масалан, кино қаҳрамонлари бирор ишга киришаётганида, ёрдамга муҳтож бўлиб қолганларида ўзларининг ботил олиҳаларига сиғинадилар, ибодат рамзи бўлган ҳаракатларни қиладилар. Улар кинофильмлар орқали Яратувчи, ҳаётнинг бошланиши, ғайб олами; фаришталар, жинлар, Жаннат ва Дўзах ҳақидаги ўз ақидаларини тасвирлаб, томошабинларга сингдиришади. Натижада мусулмон киши фаришталарни хаёлига келтирса, қайсидир фильмда кўрган нуроний, (аёл шаклидаги) махлуқотни тасаввур қилса, Жаннат ва дўзах ҳақида фикр юритганда дунёнинг энг гўзал манзараларини ёки қайнаб турган катта дош қозонни кўз ўнггига келтиради. Ҳолбуки, Жаннат ва Дўзах у тасаввур қилган нарсалардан минг чандон фарқли. Ҳаётнинг бошланишини эса Дарвин нарзарияси бўйича тушунади. Мусулмон киши қандай қилиб Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаввони ўз фарзандлари билан ибтидоий жамоа тузумида яшаган деб тасаввур қилади. Одам алайҳиссалом пайғамбар бўлган, Аллоҳ унга барча нарсаларнинг номларини ўргатган, Ўзи томонидан уларга кийимни туширган, нимани емоқ ҳалол, нимани емоқ ҳаромлигини баён қилган. Буларнинг барчаларига далил Қуръонда бор, баҳсимиз чўзилиб кетмаслиги учун уларни зикр қилмаймиз. Булардан ташқари мусулмон киши кинофильмлар томоша қилиш сабабли кўплаб моддий, маънавий ва диний зарарланади. Ахлоқи бузилади, ўрнакни салаф солиҳ қолиб киноактёрлардан олади. Биз зарарга одамлар тушунчаси билан эмас Ислом тушанчаси билан қараймиз. Зарар Қиёмат куни савобни камайтирадиган, ундан маҳрум қиладиган ёки жазога мустаҳиқ қиладиган ҳар бир ҳаракат ва амал. Абу Масъуд розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат кунида тўрт нарсадан сўралмай туриб одам фарзандининг оёқлари турган жойидан кимирламайди: Умридан; уни қандай ўтказди, йигитлигидан; унда нима амаллар қилди, бойликларидан; уни қаердан топиб, қаерларга сарф этди ва (илмидан): унга қандай амал қилди»» (Имом Термизий ривояти: ҳасан ҳадис). Мазкур ҳадисга кинофильмлар томоша қилувчи мусулмонни солиб қарайлик; кино унинг ҳаётидан соатлаб вақт олади, қайси оқил кино кўриш учун сарфлаган умрига, экран қаршисида ёшилик кунларини хазон қилганига, кино учун сарфлаган жарақ-жарақ пулларига Аллоҳ менга ажр беради, деб айтади?! Кинонинг маънавий зарарларидан; томошабин кино қаҳрамонларига юриш-туришда, кийинишда, таомланишда, гап-сўзларда тақлид қилади. Бу алфоздаги мусулмонни кўрган киши унинг мусулмонлигида шубҳа қилади. Сериялларни томоша қилиш орқали, билхусус, Мексика сериялларидан ака қандай қилиб уканинг хотини билан ўйнашишни, ота қандай қилиб ўғлининг жуфти ҳалолини ўзига маъшуқа қилиб олишни, хотин эри йўқ пайтларда кимлар билан, қандай қилиб дон олишишни хуллас, турмушда қандай хиёнатлар бўлса барини ўта намунали суратда таълим олади. Бу нарсалар мусулмоннинг дини ва ахлоқига қўшиб охиратини ҳам барбод қилади. Кинофильм қаҳрамонига қўшилиб хурсандчилигига хурсанд, ҳафачилигига қайғуриб, унга қўшилиб кулиб, унга қўшилиб йиғлашини гапирмасак ҳам бўлади. Бу ҳолатлар мусулмон қилиши керак бўлган Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун ёвлашиш ўрнига ана шу кофирларни яхши кўриш ва уларнинг душманларини ёмон кўришни жойлаштириб қўяди. Кўз қалбнинг туйнуги дейилган. Инсоннинг қалби оқ қоғозга ўхшайди, ҳар бир қилинган гуноҳ сабабли унга бир қора нуқта тушади. Нуқталар тушаверади-тушаверади охир оқибат қалб каро қалбга айланади. Ана энди у яхшиликка буюрмайдиган ва ёмонликдан қайтармайдиган бўлиб қолади. У Аллоҳ Азза ва Жалла Мутаффифийн сурасида хабар берган дил эгасидир: «Улар жазо (Қиёмат) Кунини ёлғон дейдиган кимсалардир! 12. У (Кун)ни фақат барча гуноҳга ботган тажовузкоргина ёлғон дер! 13. Қачон (ундай кимсага) Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, у: «(Бу) аввалгилардан (қолган) афсоналар», дер. 14. Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир!» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аъзоларнинг зиносини зикр этарканлар: "Кўзнинг зиноси (ҳаромга) қараш" дедилар. Мусулмон эркак ва аёл Аллоҳ таоло томонидан кўзини ҳаромдан сақлашга буюрилган: "(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Оллоҳ улар қилаётган ишлардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда (зарурат сабабли) кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни, устларидаги одатий ҳижоб либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкларкларини (юзларига қўшиб бошларидан ташлаган) рўмоллари билан тўссинлар!" (30, 31 оятлар). Эй, мусулмон биродар, шунча гаплардан кейин яна кинога қайтасизми ёки ўзингизни бир ҳисоб-китоб қилиб, сизни яратган, кўрадиган икки кўзни сизга неъмат қилиб берган, тинч-тотувликда яшатиб қўйган Раббингиздан ҳаё қилиб бу ишингизни ташлайсизми. Агар ташласангиз сизга Жаннат бўлсин! Ташламасангиз Одил Парвардигордан қилмишингизга яраша жазо олишга ҳам тайёрланинг, У бандаларига зулм қилмайдиган Одил Зотдир! Биз бу суҳбатимизга Қоф сурасидан баъзи оятларнинг маъноларини келтириш билан якун ясаймиз. (танбеҳ: Оятларда зикри келган "Кофир" калимаси мутлақ кофирга ҳам, мусулмонман дея туриб Аллоҳнинг буйруқларидан юз ўгириб, унинг нематларига нонкўр бўлганларга ҳам далолат қилади). «16. Аниқки, инсонни Биз яратганмиз, (демак), унинг нафси васваса қиладиган (яъни кўнглидан ўтган барча) нарсаларни ҳам билурмиз. — Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз. 17. Зотан ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки қабул қилгувчи (ёзиб тургувчи фаришта инсоннинг айтган ва қилган барча яхши-ёмон сўз-амалларини) қабул қилиб-ёзиб турурлар. 18. У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур). 19. Мана ўлим мастлиги (яъни жон чиқар пайти) ҳаққи-рост (етиб) келди. (Эй инсон), бу (ўлим) сен қочгувчи бўлган нарсадир. 20. (Қайта тирилишга даъват қилгувчи) Сур ҳам чалинди.— Бу (кофирларга азоб) ваъда қилинган Кундир! — 21.— Ва ҳар бир жон ўзи билан бирга (уни маҳшаргоҳга) ҳайдагувчи (бир фаришта) ва (унинг қилиб ўтган амалларига) гувоҳлик бергувчи (бир фаришта) бўлган ҳолда келди. 22. (Эй инсон), аниқки, сен бу (оғир Кун)дан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сендан пардангни (яъни мана бу Қиёмат Куни ҳақидаги шак-шубҳаларингни) очиб юбордик. Энди бу Кун сенинг кўзинг жуда ўткирдир. 23. Унинг (Осийнинг) яқини-ҳамроҳи (бўлган, унинг қилиб ўтган гуноҳларини ёзиб-гувоҳлик бергувчи фаришта) деди: «Мана бу (номаи аъмол) менинг ҳузуримда ҳозиру нозир бўлган нарсадир». 24-25. (Шундан кейин дўзах ходимларидан икки фариштага айтилур): «Барча (Ҳаққа қаршилик қилгувчи) қайсар, яхшиликни манъ қилгувчи, зўравон ва (Оллоҳнинг динига шак келтиргувчи) кофир-кўрнамакни жаҳаннамга ташланглар! 26. (Қай) бир кимса Оллоҳ билан бирга бошқа бир «илоҳ» қилиб олса (яъни ёлғиз Оллоҳга бирон нарса ё кимсани шерик қилиб олса), бас, уни қаттиқ азобга ташланглар!» 27. Унинг яқини (бўлган шайтон): «Парвардигоро, уни мен туғёнга солганим йўқ, лекин унинг ўзи (ҳақ йўлдан) йироқ-залолатда бўлди», деди. 28. (Оллоҳ кофир ва унинг шайтонига) айтди: «Менинг даргоҳимда талашиб-тортишманглар, аниқки, Мен илгари сизларга (кофир ва осий бўлганлар охиратда азобга гирифтор бўлишлари тўғрисида) ваъда қилганман. 29. Менинг даргоҳимда (ваъда қилинган) сўз ўзгартирилмас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи ҳам эмасдирман». 30. У Кунда Биз жаҳаннамга «тўлиб битдингми?» дермиз, у эса «Яна қўшимча борми?» дер. И з о ҳ . Юқоридаги оятларда ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтган кимсаларнинг Қиёмат Кунида кечадиган аҳвол-кўргуликлари батафсил баён этилгач, энди тақво эгалари учун тайёрлаб қуйилган жаннат манзаралари тасвирланади. 31. Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): 32-33. «Мана шу (неъматлар) сизларга — ҳар бир (Оллоҳга) қайтгувчи, (ўз аҳдини) сақлагувчи (риоя қилгувчи), ғайбдаги Раҳмондан қўрққан ва тавба-тазарруъ қилган дил билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир. 34. Унга (жаннатга) тинч-омон кирингиз! Бу (кун) мангу (қоладиган) Кундир». 35. Улар учун у жойда хоҳлаган нарсалари бордир. Ва яна Бизнинг даргоҳимиздаги қўшимча (иззат-икром)лар ҳам бордир.» Нашрга Ислом Нури таҳририяти тайёрлади 05/08/2005 |