Жума 1 Ноябрь 2024 | 28 Рабиул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

Исломий бағрикенглик ва ғарб террорчилиги (2)

3051 марта кўрилган

Учинчи: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг

Борлиқнинг ҳаммаси америкаликлар тасарруфи остида деб ўйлайсизми?!

Йўқ, бутун борлиқ ягона Аллоҳнинг мулкидир, Угина борлиқда Ўзи истаганидек тасарруф қилади. Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодирсан» (Оли Имрон: 26).

Аллоҳга қасамки, Америкалик ҳашаротлар ҳам қулайди.. Худди марксист рус ҳашаротлари қулаганидек. Бу ўзгармас раббоний қонуниятдир. Мўминларни синов ва имтиҳонларга дучор қилиш Аллоҳнинг қонуниятларидан бўлганидек, золимлардан ўч олиш ҳам Унинг қонуниятларидан биридир.

Қани Фиръавн?! Қани Ҳомон?! Қани Қорун?! Қани тоғутлар?! Қани зўравонлар?! Уларнинг ҳаммасини абадий барҳаёт Зот ҳалок қилди!! Ислом эса ўз улуғворлигини йўқотмай қолаверди ва то қиёмат шундай қолаверади! Дилларимизни асло умидсизлик ҳислари эгалламасин!

Таассуфки, уммат беш йиллик, йиллик, ойлик режалар тузиб олади. Бироқ, у ушбу режалар остига Буюк Яратувчи Зотнинг куч-қудрати ва истак-иродасини киритмайди.. Яқиндагина Америкага бостириб келган «Жорж» деб аталган бўрон (торнадо) 300га яқин одамнинг жонига зомин бўлди, 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) инсонни кўчишга мажбур қилди.. Нима, бу оддий бўронми сизнингча?!

«Парвардигорингизнинг қўшинларини ёлғиз Унинг Ўзигина билур. У фақат инсонлар (панд-насиҳат олишлари) учун бир эслатмадир» (Муддассир: 31).

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) Кунига қолдирмоқда, холос. (У Куни) улар бошларини (осмонга) кўтарган ҳолларида (чорланган томонга ҳисоб-китоб учун) чопурлар. Кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайдилар). Диллари (даҳшатдан) бўм-бўш бўлиб қолур. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), одамларни огоҳлантириб қўйингки, уларга азоб келар Кунда (Қиёматда) золим кимсалар: «Парвардигоро, бизларга озгина муҳлат бергин, (яъни, бизларни дунёга қайтариб, озгина ҳаёт бергин, албатта) Сенинг даъватингни қабул қилурмиз ва пайғамбарларингга эргашурмиз», дейдилар. (Шунда уларга жавоб қилинур): «Илгари (ҳаёт пайтларингизда) ҳеч қачон заволга юз тутмаслигингиз (яъни, ҳеч қачон ўлмаслигингиз ва охират жазосига дучор бўлмаслигингиз) ҳақида қасам ичмаган эдингизларми?!» (Иброҳим: 42-44).

Асло ноумид бўлманг, азиз дўстларим.. Аллоҳнинг биз билан бирга экани ўзи кифоя.. Аллоҳ таоло айтганидек: «Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди), лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» (Юсуф: 21).

Иккинчи хутба

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

Аммо баъд...

Тўртинчи: Нажот йўли шудир

Севикли дўстларим! Нажот йўли қаерда?

Қуйида Умматнинг ушбу тангликдан қутулиш йўли белгиларидан асосийларини санаб ўтамиз:

Биринчи белги:

Қуръон ва Суннатга чинакам қайтиш, уммат зеҳнида дўстлик ва душманлик тушунчасини уйғотиш. Зеро, куфрнинг ҳаммаси бир миллатдир.

Йўқса, нега Америка яҳуд экстремистларига, серб экстремистларига қарши уруш очмади?!

Жавоб: Чунки, куфрнинг ҳаммаси бир миллатдир. Бу эса қуръоний ва набавий ҳақиқатдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам берувчи бўлмайди» (Бақара: 120).

«Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди. Бас, Аллоҳнинг фармони келгунича уларни афв қилинг ва кечиринг. (Кейинроқ Аллоҳнинг фармони уларга қарши жиҳод қилиш учун келди) Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир» (Бақара: 109).

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).

«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик» (Оли Имрон: 118).

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!» (Мумтаҳана: 1).

Ҳа, куфнинг ҳаммаси битта миллатдир! Қачонгача бу ҳақиқатдан ғофил қолаверамиз?! Қачон ўзимизни, оиламизни, ўғил-қизимизни тўлиқ ва соф дўстлик ва душманлик тушунчаси устида тарбиялаймиз?!

Аксарият мусулмонларнинг мияларига ўрнашиб қолган лойқа аралашмалар токай кетмай тураверади?!

Агар шунча воқеалардан кейин бугун кимнинг дўст-у кимнинг душман экани аниқ бўлмаган бўлса, қачон аниқ бўлади?!

Қуръон ва Суннатга чинакамига қайтиш ҳар кимнинг ихтиёридаги иш бўлмаслиги керак. Зеро, бу ихтиёрий иш эмас, балки мусулмонлик шарти ва мўминлик чегарасидир:

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича - бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65).

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ-ойдин йўлдан озибди» (Аҳзоб: 36).

«Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ва Унинг пайғамбари олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ эшитувчи, билувчидир» (Ҳужурот: 1).

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?! Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 50).

«Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ – турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?» (Юсуф: 39).

Қуръон ва Суннатга чинакамига қайтиш ҳар кимнинг ихтиёридаги иш эмас, балки мусулмонлик шарти ва мўминлик чегарасидир.

Иккинчи белги:

Уммат душманнинг куч-қудратини кўпиртириб, катталаштириб кўрсатиши ва ўзининг куч-қудрат ва имкониятларини тўғри баҳолай олмаслиги.

Зотан, ислом уммати заиф ҳам, кучсиз ҳам, фақир ҳам эмас. Моддий жиҳатдан ҳам, фикрий жиҳатдан ҳам, илмий жиҳатдан ҳам ҳеч кимдан қолишадиган жойи йўқ, аслида. Шарқу ғарб мамлакатларида ишлаётган, янги-янги ихтиролар ва бунёдкорлик ишларини режалаётган ақллар асосан мусулмонларнинг ақлларидир. Заррашунос (атомшунос) олимлар ҳақида суриштириб кўринг!!.. Геология соҳаси олимлари ҳақида суриштириб кўринг!!.. Ҳандаса (инженерлик) соҳаси олимлари ҳақида сўраб кўринг!!.. Исломий ақллар ўз мамлакатларида тўсиқларга учрагани ва ихтирочиликни бўғувчи тош-темир қонунлар деворига урилгани боис кучли ақл соҳиблари шарқ ва ғарб давлатларига кўчиб кетишга мажбур бўлдилар ва у ерларда қаҳрамон фотиҳлардек кутиб олиндилар, уларга ишлаш ва ихтиролар қилиш учун катта имкониятлар яратиб берилди.

Ҳа, уммат кучли ва бойдир. Уммат заиф ҳам, камбағал ҳам эмас, уммат ожиз ва нимжон ҳам эмас. Лекин, биз душманларимизнинг қудратини ошириб-тошириб кўрсатадиган ва ўз куч-имкониятларимизни камситадиган кимсаларга гирифтор бўлганмиз. Шунинг ортидан уммат энг ёмон мағлубиятга – руҳий мағлубиятга учради. Руҳан мағлуб кишининг фикри ҳам, ҳаракати ҳам фалажланган бўлади. Биринчи навбатда мана шу мағлубиятдан қутулиш даркор.

Учинчи белги:

Аллоҳ йўлидаги жиҳод байроғини баланд кўтариш. Чин дилимдан орзу қиламанки, қанийди бирон араб давлати раҳбари аввало Аллоҳ билан орасини тузатиб олганидан, кейин эса ўзининг диёрида ислом шариатини татбиқ қилганидан сўнг жиҳод байроғини баланд кўтариб: «Аллоҳ йўлидаги жиҳодга олға, эй Аллоҳнинг лашкари!», деб чорласа!

Ундан ўзга барҳақ маъбуд бўлмаган Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, бу нидодан динсиз шарқу кофир ғарб ларзага тушган бўларди. Улар жиҳод масаласи майдондан бутунлай йўқ бўлиб кетиши учун зўр бериб уринишмоқда. Чунки, улар жиҳод байроғи кўтарилди дегани бутун дунёда Ислом байроғи худди аждодларимиз даврида хилпирагани каби хилпираши эканини жуда яхши англашади.

Имом Аҳмад ва бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар ийна (рибонинг бир тури) билан савдо-сотиқ қилсангиз, сигирларнинг думини тутсангиз ва фақат экин-тикин билан машғул бўлиб, жиҳодни тарк қилсангиз, Аллоҳ сизларга хорликни келтириб қўяди ва то динингизга қайтмагунларингизча, уни устингиздан кўтармайди», деганлар (Абу Довуд: №3462, Аҳмад: 2/28, Албоний «Ас-саҳиҳа»да (№11) саҳиҳ санаган).

Тўртинчи белги:

Яҳуд ва америка маҳсулотларига кенг кўламда бойкот эълон қилиш.

Ҳозирги пайтда ҳар бир мусулмон киши буни қила олади. Сизлар бу ишни арзимас санаманг. Шу ҳақда гап бўлиб қолса, айримлар: «Нима, мен бойкот эълон қилиб, ўша давлатлар товарини сотиб олмаганим билан уларнинг иқтисоди ўтириб қолармиди ёки маҳаллий иқтисод шу билан ўсиб кетармиди?!», дейди киноя билан.

Осмонимизни қоплаб олган бундай қаттол салбийликни улоқтириб ташланг.

Эй биродар, сиз масъулсиз, мен масъулман, ҳар биримиз масъулмиз. Юракларимиз шу уммат дарди билан ёнсин! Қўлимиздан келганича шу уммат учун ҳаракат қилайлик! Аллоҳ таборака ва таоло сизу биздан фақат тоқат ва имкониятимиз доирасида бўлган ишлардан сўрайди!

Бу ишни қилиш сизнинг қўлингиздан келади. Агар шунда ҳам бепарволик қилсангиз, албатта Аллоҳ олдида сўраласиз! Сиз бу ишни арзимас санаманг. Аллоҳга қасамки, агар мусулмонлар яҳуд ва америка товарларига кенг кўламда бойкот эълон қилишса, ўлчов ва мезонлар тамомила ўзгариб кетади. Сиз ҳозир мусулмон олами бозорларига кириб келаётган яҳудий ва америка товарлари ҳажмини бир ўрганиб кўрсангиз, бу ишнинг не чоғли катта самара келтиришига амин бўласиз.

Бешинчи белги:

Тунги ўқларни отишни унутманг! Мен дарвиш эмасман, нима деяётганимни жуда яхши биламан. Шу нарсани аниқ биламанки, ҳақиқий таваккул – сабабларни ушлаш ва қалбларни сабабларни натижаларга боғловчи Зотга маҳкам боғлаш билан ҳосил бўлади. Қўлингиздан келганича ва имкониятингиз борича сабабларни қилинг. Бироқ, тунги ўқларни – дуони унутманг! Қани, ҳар биримиз ўзимизга ўзимиз савол бериб кўрайликчи, намозларимизда ҳар бир саждада шу уммат учун хос дуо қиламизми?!

Минг таассуфлар бўлсинки, ушбу уммат дардида куйиб-ёнувчи камдан-кам кишиларгина ҳар бир саждаларида Аллоҳга ёлвориб, бу уммат бошидан хорлигу аламларни кўтаришини сўраб, дуо қилади. Сиз дуонинг кучини енгил санаманг ва ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳмати ва нусратидан умидсиз бўлманг!

Ва ниҳоят..

Азиз дўстларим, мен сизларга Аллоҳ жалла ва алонинг ушбу сўзларини эслатаман: «Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра уша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар» (Анфол: 36).

Мен сизларга хоҳиш-ҳаволаридан келиб чиқиб сўзламайдиган Содиқ зотнинг – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларини эслатаман:

Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Нофеъ ибн Утба розияллоҳу анҳу ривояти билан келтирган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Араб оролига уруш қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнг Форсга қарши уруш қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнг Румга қарши уруш қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнг Дажжолга қарши урушасизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади» (Муслим: №2900).

Келгуси одим – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ваъдаларига кўра – Румга қарши урушдир. Бу ёлғон бўлмаган ваъдадир. Аллоҳ таоло ер юзини ана шу босқичга ҳозирламоқда. Аллоҳ таоло ер юзини ҳозирда бутун умматни рошид халифалик байроғи остида Румга қарши урушга етаклайдиган Маҳдий алайҳиссалом чиқишларига ҳозирламоқда. Имом Муслим Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло мен учун ерни йиғиб берди, мен унинг машриқу мағрибларини кўрдим. Умматимнинг мулки ердан мен учун йиғиб берилган жойгача етади» (Муслим: №2889, Термизий: №2177).

Аллоҳ жалла ва алодан кўзларимизни Исломнинг нусрати ва мусулмонларнинг иззати билан қувонтиришини сўрайман.

Эй Аллоҳ, Ўзинг Ислом ва мусулмонларга нусрат бер!

Эй Аллоҳ, Ўз динингга қувват бер!

Эй Парвардигоримиз, бизлар мағлубмиз, Ўзинг мадад бер!

Эй Парвардигоримиз, биз Сенга хоинларнинг хиёнатидан ва муваҳҳидларнинг заифлигидан шикоят қиламиз.

Эй Аллоҳ, заифлигимизга раҳм эт, нуқсонларимизни тўлдир, гуноҳларимизни кечир, айбларимизни яшир, асирларимизни қутқар, амалларимиз хотимасини яхшиликлар қил!

Биз Сендан барча мусулмон диёрларига тинчлик-омонлик ато этишингни сўраймиз.

Эй Аллоҳ, ушбу муборак жамоадаги ҳар бир кишининг биронта ҳам гуноҳини қўймай мағфират этгайсан, биронта ҳам беморни қўймай шифо ато этгайсан, ҳеч бир қарзни қўймай адо этгайсан, вафот этганларимизни раҳматингга олгайсан, осийларимизни кечиргайсан, тоат-ибодатдагиларимизни саботли қилгайсан, Сенинг розилигинг ва бизнинг фойдамиз бўлган ҳар қандай ҳожатимизни раво қилгайсан, эй оламлар Парвардигори!

2010 йил 19-ноябр