асосий қисм
0009. Таҳоратдан сўнг айтиладиган зикр.
6612 марта кўрилган
( أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُوْلُهُ).
1 - Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан ўзга (барҳақ) маъбуд йўқ. У шериксиздир. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ва Расулидир. (Муслим ривояти).
(اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ).
2 - Эй Аллоҳ! Мени тавба қилувчилардан ва таҳоратли-покиза кишилардан қил. (Термизий ривояти).
(سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوْبُ إِلَيكَ).
3 - Эй Аллоҳим! Сен поксан ва Сенинг ҳамдинг билан (тасбеҳ айтаман). Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Сендан истиғфор сўрайман ва Сенга тавба қиламан. (Насоий ривояти).
|