Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0051. Ҳаётдан умидини узган ҳаста кишининг дуоси

4167 марта кўрилган

Тингланг( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَأَلْحِقْنِي بِالرَّفِيقِ الأَعْلَى ) .

1 – Эй Аллоҳ! Мени мағфират эт. Менга раҳм қил ва мени рафиқул аъло-олий макон (иллийюн)да яшовчи анбиёлар қаторига қўш. (Бухорий ва Муслим ривояти).

جَعَلَ النَّبِيُّ عِنْدَ مَوْتِهِ يُدْخِلُ يَدَهُ فِي الْمَاءِ فَيَمْسَحُ بِهِمَا وَجْهَهُ وَيَقُولُ: ( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ، إِنَّ لِلْمَوْتِ لَسَكَرَاتٍ ) .

2 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этар чоғларида қўлларини сувга тиқиб сўнг уларни юзларига суртардилар. Айтардиларки: Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. Албатта, ўлимнинг мастликлари (сакаротлари) бор. (Бухорий ривояти).

Тингланг( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ، ولاَحَوْلَ ولاَقُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ).

3 – Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкроқдир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиздир! Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиз зотдир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Ҳаракат (ҳийла) ҳам, қувват ҳам Аллоҳ (мадади) биландир. (Термизий ва Ибн Можа ривояти. Албоний саҳиҳ деган).