Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0032. Витрдаги қунут дуоси

8155 марта кўрилган

Тингланг( اللهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيْتَ، وَعَافِنِي فِيمَنْ عَافَيْتَ، وَتَوَلَّنِي فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَبَارِكْ لِي فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَقِنِي شَرَّ مَا قَضَيْتَ، فَإِنَّكَ تَقْضِي وَلاَ يُقْضَى عَلَيْكَ، إِنَّهُ لاَ يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ، [ وَلاَ يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ]، تَبَارَكْتَ رَبَّنَا وَتَعَالَيْتَ ) .

1 - Эй Аллоҳ! Мени ҳидоят этган кишиларинг қатори ҳидоят эт. Офият (соғлик, гуноҳлардан поклик) ато этганларинг қаторида офият бер. Яқин тутганларинг қаторида мени ҳам Ўзингга яқин эт. Ато қилган нарсаларингни мен учун баракотли эт. Қазо-ҳукм этган нарсаларинг ёмонлигидан мени асра. Албатта, Сен ҳукм этасан. Сенга (қарши) ҳукм этилмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас (ва Сен душман тутган киши азиз бўлмас). Парвардигоро! Сен баракотли-буюк ва олий Зотдирсан. (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِنِّي أعُوذُ بِكَ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ ، وَبِمُعَافَاتِكَ من عُقُوبَتِكَ ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ ، لا أُحْصِي ثَنَاء عَليك ، أنْتَ كما أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ).

2 – Эй Аллоҳ! Мен Сенинг розилигинг билан менга ғазаб қилишингдан, афву-кечиришинг билан мени азоблашингдан, Сендан Ўзингдан паноҳ беришингни тилайман. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан. (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти).

Тингланг( اللَّهُمَّ إِيَّاكَ نَعْبُدُ، وَلَكَ نُصَلِّي وَنَسْجُدُ، وَإِلَيْكَ نَسْعَى وَنَحْفِدُ، نَرْجُو رَحْمَتَكَ، وَنَخْشَى عَذَابَكَ، إِنَّ عَذَابَكَ بِالْكَافِرِينَ مُلْحَقٌ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْتَعِينُكَ، وَنَسْتَغْفِرُكَ، وَنُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ، وَلاَ نَكْفُرُكَ، وَنُؤْمِنُ بِكَ، وَنَخْضَعُ لَكَ، وَنَخْلَعُ مَنْ يَكْفُرُكَ).

3 – Эй Аллоҳ! Сенга ибодат этурмиз ва Сен учун намоз ўқиб саждалар қиламиз. Сен томон (яқин бўлиш учун) ҳаракат этиб, Сенинг тоатингга ошиқамиз. Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан қўрқамиз. Албатта, азобинг кофирларга етувчидир. Парвардигоро! Биз Сендан мадад сўраймиз, мағфират тилаймиз. Сенга яхши сано-мақтовлар айтамиз. Сенга кофир бўлмаймиз. Сенга иймон келтириб, итоат этамиз ва Сенга кофир бўлган кимсаларни тарк қиламиз. (Байҳақий ривояти. Албоний санадини саҳиҳ деган).