Шанба 21 Декабрь 2024 | 19 Жумадул-охир 1446 Ҳижрий-қамарий

асосий қисм

  • lotinchaga
  • +
  • -
  • |

0018. Рукуъдан кўтарилаётганда ўқиладиган дуо

5069 марта кўрилган

Тингланг( سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ ).

1 - Аллоҳ Ўзига ҳамд айтувчини (нг ҳамдини) қабул қилди. (Бухорий ривояти).

Тингланг(رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ حَمْداً كَثِيراً طَيِّباً مُبَارَكاً فِيهِ).

2 - Эй Парвардигоримиз! Сенга кўп, ҳақиқий-риёсиз, муборак-хайрлилиги мўл ҳамд(лар) бўлсин. (Бухорий ривояти).

Тингланг(مِلْءَ السَّمَوَاتِ وَمِلْءَ الأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا، وَمِلْءَ مَا شِئْتَ مِنْ شَيْءٍ بَعْدُ، أَهْلَ الثَّنَاءِ وَالْمَجْدِ، أَحَقُّ مَا قَالَ الْعَبْدُ، وَكُلُّنَا لَكَ عَبْدٌ، اللَّهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ).

3 - Осмонлару ер ва улар ўртасидаги нарсалар миқдорича, яна Ўзинг хоҳлаган нарса миқдорича (ҳамд бўлсин). Мақтов ва улуғлик аҳли-эгаси(сан). Қулинг айтган нарсага энг ҳақли Зот(сан). Барчамиз Сенга қулмиз. Эй Аллоҳ! Сен берган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани берувчи йўқдир! Сенинг олдингда улуғлик эгасига улуғлиги фойда беролмас. (Муслим ривояти).