асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Итоат3058 марта кўрилган Яъни Аллоҳга, пайғамбарига, мусулмон раҳбарларга, ота-онага ва ўқитувчиларга итоат. Эй ўғлон, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизни меҳнат қилишдан ожиз бўлган камбағалларга яхшилик қилишга яъни зарурий бўлган ҳожатини қоплайдиган даражада ёрдам беришга буюрди. Чунки агар биз унга шу нарсани бермасак, эҳтимол у бизга ҳужум қиладиган ўғрига айланиб кетар ёки юқумли касалликлар билан касалланиб натижада бизнинг соғлигимизу ҳаётимизга хатарга айланиб кетар. Яна Аллоҳ бизни таҳоратга, намозга, рўза тутишга, ҳажга, тўғри сўзлашга, омонатга вафо қилишга ва бундан бошқа ишлар ва улуғ ахлоқларга уларда катта фойдалар бўлгани учун буюради ва инсонга унда яхшилик бўлмаган нарсалардан қайтаради. ДАН ходими бўлган милиционар кўчада ҳаракат қтлаётган машина ҳайдовчиларини кўча ҳаракати қоидаларига бўйсунган ҳолда юришларини буюради. Чунки ана шундай қилинсагина кўчада тартиб интизом бўлади ва одамлар хатарлардан саломат қоладилар. Ота-она ўз фарзандига мактабга эрта боришни ва йўлда ўйнамаслигини насиҳат қилади. Агар уларнинг насиҳатига бўйсунмаса, вақти бекор кетади ва мактабга кеч қолади. Натижада мактаб директори ёмон баҳо қўйиш ёки ўқишдан ҳайдаб юбориш билан уни жазолайди. Охир оқибат ундан тенгдошлари ўзиб кетиб, келажакда ундан яхшироқ инсон бўладилар. Устозлар ўқувчиларни дарсга қулоқ солишга ва вазифаларни ўз вақтида бажаришга ўргатади. Ким уларга бўйсунса, муваффақиятга эришиб, пешқадам бўлади. Ким бўйсунмаса, пушаймон бўлиб, ҳаммадан орқада қолади. Эй ўғлон, итоат — бошлиқнинг буйруғига бўйсунишга ва унга амал қилишга шошилишдир. Чунки сендан ёши каттароқ ёки илми кўпроқ ёки мартабаси олийроқ бўлган одам сенга ва бошқаларга фойдаси кўпроқ бўлган нарсани яхшироқ билади. Демак, сен Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мусулмон раҳбарларининг яъни ота-онанг, устозларинг, ҳоким ва амирларнинг буйруқларига бўйсунишинг керак. Чунки улар агар бир нарсада фойда ва яхшилик бўлсагина унга буюрадилар. Агар бир нарсада озор зарар бўлсагина ундан қайтарадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга, пайғамбарига ва ўзингиздан бўлган мусулмон раҳбарларга итоат этинглар.” Икки Ҳикоя1. Нуҳ алайҳис-саломнинг ўзига бўйсунмайдиган бир ўғли бор эди. Нуҳ алайҳис-салом кема ясаб унга ўзи ва Аллоҳга иймон келтирган кишилар минган пайтда четда турган ўғлини чақириб дедилар: - Эй ўғлим, биз билан бирга кемага мин. Кофирлар билан бирга бўлма. Чунки яқинда Аллоҳ уларни тўфон билан сувга ғарқ қилади. - Баланд тоғга чиқиб оламан, у мени чўкишдан қутқаради,- деди ўғли отасига. Отаси унга насиҳат қилиб дедилар: - Эй ўғлим, Аллоҳга иймон келтиргин. Билгинки, шу кемага минган кишилардан бошқа ҳеч ким чўкишдан омон қолмайди. Қайсар ўғил отасига бўйсунмасликда давом этди. Натижада на бирон тоғ ва на бирон киши уни сақлаб қола олди. У чўкканлар билан сувга ғарқ бўлди. Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб, унинг раҳматидан ҳайдалди. 2. Иброҳим алайҳис-саломнинг ўзига бўйсунадиган ўғли бор эди. У Исмоил алайҳис-саломдир. Бир куни отаси тушида ўғли Исмоилни сўяётганини кўрди ва буни Аллоҳ тарафидан уни сўйишга бўлган буйруқ деб билиб уни ўғлига айтди. Ўғли бетоқат ҳам бўлмади ва отасига итоатсизлик ҳам қилмади. Балки унга деди: - Эй дадажон, сизга буюрилган нарсани бажаринг, Аллоҳ хоҳласа, мени сабр қилувчилардан топасиз. Иброҳим алайҳис-салом уни сўйиш учун ётқизиб, бўйнига пичоқни қўйган пайтда Исмоил алайҳис-саломни тақдирлаш учун Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис-саломга тўхташни буюрди. Чунки Исмоил алайҳис-салом ҳар доим Аллоҳнинг буйруқларига сабр билан итоат қилар ва отасининг айтганларини чиройли бажарар эди. Аллоҳ Иброҳим алайҳис-саломга бир қўчқор берди. Ва Иброҳим алайҳис-салом уни ўғли ўрнига қурбонлик қилиб сўйди. |