асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Аллох кофирларни жазолайди4488 марта кўрилган Одам Атодан кейин одамлар анча вактгача Аллохнинг айтганини килиб яшадилар. Аммо орадан кўпгина йиллар ўтгандан сўнг баъзи кишилар шайтонларнинг сўзига кириб, Аллохни эсдан чикара бошладилар. Диндан узоклашдилар. Кейин бутунлай шайтонларга кўшилиб, кофир бўлиб кетдилар. Аллох ундай одамларни тўгри йўлга чакириш учун яхши инсонлардан пайгамбарлар тайинлади. Хар хил замонларда, турли хил юртларда кўпгина пайгамбарлар яшадилар. Ер юзида инсонларни хак йўлга чакириш учун элчи килиб юборилган энг биринчи расул Нух пайгамбар бўлдилар. У киши одамларни Аллохга иймон келтиришга давъат килдилар. Яхши одамлар Нух алайхис-саломга итоат килиб, у кишининг айтганларини бажардилар. Аллохнинг Ўзига ибодат килдилар. Аммо уларнинг сонлари жуда хам оз эди. Кўпчилик одамлар кофирларга эргашиб кетиб, Нух пайгамбарнинг сўзларига кулок солмадилар. Кофирлар одамларни Аллохнинг динидан тўсиб, ёмон йўлларга чакиравердилар. Ўгирлик, боскинчилик килавердилар. Бу ишларнинг хаммасини уларга шайтонлар ўргатиб турди. Мушриклар одамларни алдар эдилар. Улар тошдан, ёгочдан хайкаллар ясаб, «Мана шу хайкаллар худо бўлади», деб айта бошладилар. Мушриклар Аллохга ибодат килишнинг ўрнига ўзлари ясаган хайкалларга ибодат килардилар. Улар бошка одамларни хам шу бутларга ибодат килишга ўргатдилар. Ер юзида кофир-мушриклар хам, гунох ишлар хам жуда хам кўпайиб кетди. Оз сонли яхши одамлардан бошка хеч ким Нух пайгамбарнинг айтганларини килмади. Шундан кейин пайгамбар: «Сизларга каттик кун келиб, устларингизга азоб ёгилишидан кўркаман», деб кофирларни огохлантирдилар. Бирок, кофирлар бу сўзга хам эътибор бермадилар. «Биз сенинг худойингдан кучлимиз!» - деб пайгамбарни ва мўминларни масхара килдилар. Шундан сўнг Аллох кофир-мушрикларнинг устига тўфон балосини юборди. Узок вакт тўхтамасдан каттик ёмгир ёгди. Дарё ва денгизлар тошиб кетди. Шахар-кишлоклар сувнинг тагида колди. Ёмон одамларнинг хаммаси сувга гарк бўлиб ўлди. Мусулмонлар Нух алайхиссалом ясаган кемага чикиб саломат колдилар. Худ пайгамбар замонларида хам кофирлар Аллохга ибодат килишга унамадилар. Гунох ишларда давом этавердилар. Шундан кейин каттик шамол бўлиб, хамма кофирларни учириб кетди. Шамол ёмон одамларни тогларга олиб бориб, тошларга уриб халок килди. Лут пайгамбар замонларида кофирларнинг устига осмондан тошлар ёгди. Аллохга иймон келтирмаган ярамас одамлар ўлиб, йўк бўлиб кетдилар. Аммо Аллохнинг динида мустахкам турган мўмин-мусулмонлар хар сафар хам балолардан омон колдилар. Аллох Таолонинг Ўзи уларни саклади. Аллох иймонли одамларни кофирларнинг зулмидан хам куткарди. Яхши одамлар Аллохга ибодат килиб, яна осойишта хаёт кечира бошладилар. 6 – коида. Аллох кофир ва мушрикларни ёмон кўради. Агар улар пайгамбарнинг насихатига кулок солмасалар, Аллох балолар юбориб, уларни жазолайди. Мўминларни эса Ўзи саклайди. Саволлар
|