асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
16-дарс3231 марта кўрилган Xурматли ота-оналар, Расулуллоx саллаллоху алайхи ва саллам бундай марxамат киладилар: Xар бир бола фитратда мусулмон бўлиб тугилади. Кейин унинг ота-онаси ё яxудий, ё насроний, ё мажусий-оташпараст килиб (бузук тарбия) беради;. (Саxиx xадис). Демак, азизлар, xар бир бола соглом калб билан тугилар экан. Бу неъмат учун Аллоxга xисобсиз xамдлар бўлсин. Агар фарзандларимиз калблари билан шугулланиб, уларга тўгри тушунча бериб жаннат йўлини кўрсатмасак, инсу-жинлардан бўлган Шайтонлар ботил тушунчалар билан уларнинг калбларини бузиб юборади. Аллоxдан сўраймизки, фарзандларини соглом акл ва тўгри диний тушунча билан тарбия килаётган ота-оналарга Аллоxнинг магфирати, жаннати бўлсин! 1. Савол: Болажоним, шаходат калимасини айтиб берчи. Жавоб: Ашxаду алла илаxа иллаллоx ва ашxаду анна Муxаммадан абдуxу ва росувлуx. 2. Савол: Бунинг маъноси нима? Жавоб: Аллоxдан бошка худо йўклигига гувоxлик бераман xамда Муxаммад Унинг кули ва пайгамбари эканлигига гувоxлик бераман. 3. Савол: Болажоним, мол, кўй ва товук каби хайвонларни кассоблар нима деб сўйишади? Жавоб: Бисмиллаx, Аллоxу акбар деб сўйишади. 4. Савол: Болажоним, бунинг маъноси нима? Жавоб: Аллоx номи билан, Аллоx энг улуг зот. 5. Савол: Болажоним, агар кассоб бисмиллаxни xам, Аллоxнинг бошка номини xам айтмасдан сўйсачи? Жавоб: Бундай сўйилган хайвон гўштини ейиш мумкин эмас. 6. Савол: Болажоним, Аллоxдан бошка кишининг номи билан сўйсачи, масалан пайгамбарнинг номи билан? Жавоб: Аллоxдан бошканинг номи билан сўйса ширк бўлади, у хайвоннинг гўштини еб бўлмайди. |