асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
01. Калима ва вазн11561 марта кўрилган 1 - Дарс Араб тили сарф фанида ўзидан бирор маънони англатган сўз калима дейилади. Калима ҳарфлар бирикмасидан иборат. У бир ҳарфлидан тортиб етти ҳарфлигача бўлиши мумкин: بِ مَنْ قَلَمٌ كِتابٌ مَحْمودٌ اِجْتِهادٌ اِسْتِعْمالٌ каби. Араб тилида ҳам ўзбек тилидаги каби кўп калималар сўзнинг туп-ўзак ҳарфларига четдан қўшимча ҳарфлар қўшиш орқали ясалади. Масалан: “иш” сўзига “чи”, “хона” ва “лар” қўшимчаларини қўшиш йўли билан ишчи, ишхона ва ишлар каби бошқа-бошқа маънолардаги бир неча сўзларни ясаймиз. Шунга ўхшаш арабчада ҳам масалан: عَمَلٌ калимасига .ا..ёки مـَ.. ёки . أ …ا ҳарфларини қўшиб عَامِلٌ , مَعْمَلٌ , أَعْمَالٌ сўзларини ясай оламиз. Ўзакка четдан қўшилган ҳарфлар сўз ясовчи қўшимчалар дейилади. Сўз ясовчи қўшимчалар калиманинг олдига, охирига ва ўртасига қўшилиши мумкин. Шу билан бирга ўзакдаги ҳаракат ва сукунлар ҳам ўзгаради. Ўзакнинг ҳаракатларининг ўзгариши ва ораларига бошқа ҳарфлар кириб қолиши натижасида сўзнинг ўзаги қайси, қўшимча ҳарфлари қайси эканлигини ажратиб олиш қийинлашади. Калиманинг ўзагини аниқламасдан туриб маъносини топиб бўлмайди. Масалан: مَدرَسة калимасининг ўзаги دَرْس сўзидан иборатлигини билиб олганимиздан кейингина مدرسة - дарс ўқитиладиган жой маъносидалигини тушуна оламиз. Ўзакни қўшимча ҳарфлар орасидан ажратиб олишни осонлаштириш учун махсус ўлчов - вазн қабул қилинган. ВазнВазнда ўзак ҳарфлар ف ع ل (фо, айн, лом) билан ифодаланади. Калиманинг ҳаракат ва сукунлари вазнда ўзгаришсиз айнан кўрсатилади. Масалан: عَمَلٌ калимасининг биринчи ҳарфини ف иккинчисини ع ва учинчисини ل билан белгилаб, ҳаракатларини худди ўзини кўчирсак فَعَلٌ вазнида эканлиги маълум бўлади. وَرَقٌ - فَعَلٌ دَرْس ٌ - فَعْلٌ حِبْر ٌ - فِعْلٌ خُبْزٌ - فُعْلٌ اُذُنٌ - فُعُلٌ عِنَبٌ - فِعَلٌ Ўзакка четдан қўшилган сўз ясовчи қўшимча ҳарфлар вазнда айнан ўзи кўрсатилади. Масалан: عَمَلٌ калимасидан “ишчи” маъносидаги عامِلٌ сўзини ясаш учун биринчи ҳарфдан кейин ا қўшилган бўлса, вазнда ҳам ف дан кейин ا қўшилади ва ҳоказо... عامِلٌ = فاعِلٌ - ишчи, مَعْمَلٌ = مَفْعَلٌ - ишхона, اَعْمالٌ = اَفْعالٌ - ишлар, مَعْمولٌ = مَفْعولٌ - ишланган. Ўзак ҳарфларининг биринчиси вазнда ف билан ифодалангани учун калиманинг фоси, иккинчиси калиманинг айни, учинчиси калиманинг ломи деб юритилади. Масалан: دَرْسٌ калимасидаги د калиманинг фоси, ر айни, س ломидир. 1 - машқ. Қуйидаги сўзларнинг вазнларини аниқланг ва ўзак ҳарфларини қора, қўшимчаларини қизил қаламда ёзинг. 1. عِلْمٌ : عَلِيمٌ عالِمٌ مَعْلومٌ عُلَماءُ عَلامَةٌ تَعْلِيمٌ عُلُومٌ اَعْلَم 2. حُكْمُ : حِكْمَةٌ حُكُومَةٌ حاكِمٌ حَكِيمٌ حُكَماءُ مَحْكومٌ مَحْكَمَةٌ مُسْتَحْكَمٌ 3. كَتَبَ : كِتابٌ كُتُبٌ مَكْتَبٌ كاتِبٌ مَكْتوبٌ مَكاتِبُ كُتُبِيٌّ اُكْتُبْ 4. خَبَرٌ: اِخْبارٌ مُخْبِرٌ اِخْتِبارٌ اَخْباراتٌ خَبيرٌ مُسْتَخْبِرٌ مُخْتَبَراتٌ 2 - машқ. Ушбу калималарни ёнида кўрсатилган вазнга солинг. 1. قَرَأَ : فُعْلانٌ فاعِلٌ مَفْعولٌ اِفْعَلْ فَعَلْتُ أَفْعَلُ فِعَالَةٌ مِفْعَلٌ 2. حَفِظَ : فَاعِلٌ مِفْعَلَةٌ مَفْعُولٌ مُفَاعَلَةٌ فَعِيلَةٌ فَعِلْتُ إِفْعَلْ مُفَاعِلٌ 3. جَمَعَ : فَعَالَةٌ فَعِيلٌ فَاعِلٌ مُفْتَعَلٌ فَاعِلَةٌ فَعْلِيَّةٌ إِفْتِعَالِيٌّ فُعُلَةٌ 4. قَدَرَ : فُعْلَةٌ فَاعِلٌ تَفْعِيْلٌ مِفْعَالٌ إِفْتِعَالٌ مَفْعُولاتٌ فَعِيْلٌ |