асосий менюАсосий менюМахсус бўлимларҚўшимча бўлимАмал мавсуми |
асосий қисм
Феъли амр3521 марта кўрилган Феъли амр икки қисм: ломсиз амр ва ломли амр. Ломсиз амр маълум феъли музореънинг олти мухотаб сийғасидан икки амал билан ясалади: 1-амал - калиманинг охирига қаралади: а) охирги ҳарф саҳиҳ бўлса сокин қилинади: تَضْرِبُ → تَضْرِبْ каби. б) охирги ҳарфдан олдингиси иллат ҳарфи бўлса, уни олиб ташланади: تَقُولُ → تَقُلْ . ж) калиманинг охирги ҳарфи иллат ҳарфи бўлса, уни олиб ташланади: تَرْمِيُ → تَرْمِ каби. д) калиманинг охири ташдидли бўлса айни заммали бобдан (يَفْعُلُ ) бўлса, тўрт хил ўқишлик жоиз: تَشُدُّ - تَشُدَّ - تَشُدِّ - تَشْدُدْ каби. Агар айни касрали ёки фатҳали бобдан бўлса, уч хил ўқиш мумкин: تَفِرَّ - تَفِرِّ - تَفْرِرْ каби. 2 - амал: а) музораъат ҳарфлари ( ا ت ي ن ) олиб ташланади. Музораъат ҳарфидан кейинги ҳарф ҳаракатли бўлса шу кўйича қолади: تَقُولُ → تَقُلْ → قُلْ каби. б) агар музораъат ҳарфидан кейинги ҳарф сокин бўлса, феъл айни заммали бобдан бўлса, унинг олдига заммали ҳамза олиб келинади: تَنْصُرُ → تَنْصُرْ → نْصُرْ → اُنْصُرْ каби. ж) агар феъл айни заммали бобдан бўлмаса, унинг олдига касрали ҳамза келтирилади: تَضْرِبُ → تَضْرِبْ → ضْرِبْ → اِضْرِبْ ва تَعْلَمُ → تَعْلَمْ → عْلَمْ → اِعْلَمْ каби. д) агар феъл اَفْعَلَ - يُفْعِلُ бобидан бўлса, музораъат ҳарфини ташлагач, кейинги ҳарф ҳоҳ ҳаракатли бўлсин, ҳоҳ сокин бўлсин, фатҳали ҳамза олиб келинади: تُكْرِمُ → تُكْرِمْ → كْرِمْ → اَكْرِمْ ёки تُقِيمُ → تُقِمْ → قِمْ → اَقِمْ каби. Ломсиз амр 6 сийғада тусланади: اِضْرِبْ - ургин сен бир эркак, муфрад, музаккар, ломсиз амр. اِضْرِبَا - уринг сиз икки эркак, тасния, музаккар, ломсиз амр. اِضْرِبُوا - уринглар сиз кўп эркаклар, жамъ, музаккар, ломсиз амр. اِضْرِبِى - ургин сен бир аёл, муфрад, муаннас, ломсиз амр. اِضْرِبَا - уринг сиз икки аёл, тасния, муаннас, ломсиз амр. اِضْرِبْنَ - уринглар сиз кўп аёллар, жамъ, муаннас, ломсиз амр. Ломли амр маълум феъли музореънинг 6 ғоиб ва 2 мутакаллим сийғасидан олинади. 1-амал қилингач, феълнинг олдига касрали лом олиб келинади: يَضْرِبُ → يَضْرِبْ → لِيَضْرِبْ каби. لِيَضْرِبْ - урсин бир эркак, муфрад, музаккар, ломли амр. لِيَضْرِبَا - урсин икки эркак, тасния, музаккар, ломли амр. لِيَضْرِبُوا - урсин кўп эркаклар, жамъ, музаккар, ломли амр. لِتَضْرِبْ - урсин бир аёл, муфрад, муаннас, ломли амр. لِتَضْرِبَا - урсин икки аёл, тасния, муаннас, ломли амр. لِيَضْرِبْنَ - урсин кўп аёллар, жамъ, муаннас, ломли амр. لِاَضْرِبْ - урай мен бир эр ё аёл, муфрад, мутакаллим, ломли амр. لِنَضْرِبْ - урайлик биз кўп эр ё аёллар, жамъ, мутакаллим маъалғойр, ломли амр. Мажҳул ломли амрМаълум ломли амрни мажҳул қилиш учун охирги ҳарфидан олдинги ҳарф фатҳали, музораъат ҳарфи эса заммали қилинади: لِيَضْرِبْ → لِيُضْرَبْ каби. Мажҳул ломли амр 14 суратда - 6 мухотаб, 6 ғоиб ва 2 мутакаллим сийғаларида тусланади. Бунда мухотаб ғоибдан аввал келади. 6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир: لِتُضْرَبْ - урилгин сен бир эр, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул ломли амр. لِتُضْرَبَا - урилинг сиз икки эр, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул ломли амр. لِتُضْرَبُوا - урилингиз кўп эрлар, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул ломли амр. لِتُضْرَبِي - урилгин сен бир аёл, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул ломли амр. لِتُضْرَبَا - урилинг сиз икки аёл, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул ломли амр. لِتُضْرَبْنَ - урилингиз кўп аёллар, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул ломли амр. 6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир: لِيُضْرَبْ - урилсин бир эр, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул ломли амр. لِيُضْرَبَا - урилсин икки эр, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул ломли амр. لِيُضْرَبُوا - урилсин кўп эрлар, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул ломли амр. لِتُضْرَبْ - урилсин бир аёл, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул ломли амр. لِتُضْرَبا - урилсин икки аёл, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул ломли амр. لِيُضْرَبْنَ - урилсин кўп аёллар, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул ломли амр. Мутакаллим 2 сийғада - муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга): لِاُضْرَبْ - урилай мен бир эр ё аёл, муфрад, мутакаллим, мажҳул ломли амр. لِنُضْرَبْ - урилайлик кўп эр ё аёллар, мутакаллим маъалғойр, мажҳул ломли амр. |